Меҳнат ва касб таълими



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом 
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. - Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2018. 592 б. 
2.
Шомирзаев М.Х. Меҳнат таълими жараёнида декоратив-амалий санъат. 
Ўқув услубий қўлланма. Т.: 1994. - 44 б. 
ПЕДАГОГИК ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МЕҲНАТ 
ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МЕТОДИК ТАЙЁРГАРЛИГИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
Ж.О.Балтабаев
НДПИ “Меҳнат таълим” кафедраси катта ўқитувчиси
Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида бўлажак 
технология ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантиришда уларни 
“Меҳнат таълими ўқитиш методикаси” фани бўйича ўқитиш, педагогик ва 
ахборот технологияларига амал қилиш, мазкур фан мавзулари ва мазмунига 
қараб ўқитиш усулларини танлаш ҳақида тегишли билим ва кўрсатмалар 
бериш, илғор методик тажрибалар билан таништириш кабилар муҳим 
ҳисобланади [4; 80-б]. Улар технология фанини ўқитиш методикаси 
сирларини, бу фан бўйича билим, малака, кўникмага эришишнинг самарали 


31 
ва оптимал йўлларини ўрганиши, унинг дастури билан ишлаш, уни таҳлил 
қилиш, фан мазмунини соатлар бўйича тақсимлаш ва уни ўқитиш бўйича 
методик йўл-йўриқлар ҳақида тушунчаларга эга бўлиши лозим.
Технология 
ўқитувчисинининг 
методик 
тайёргарлигини 
шакллантиришда инновацион методлар орқали тушунчаларни шакллантириш 
муҳим илмий, педагогик муаммо ҳисобланади. Педагогикада ўқитиш 
методларини 
таснифлашга 
ягона 
ёндашув 
мавжуд 
эмас. 
Ўқитиш 
методларини билиш манбалари бўйича таснифлаш анча оддий бўлиб, улар 
амалиётда кенг тарқалган. Бу белги бўйича методлар қўйидаги уч гуруҳга 
бўлинади : оғзаки, кўрсатмали ва амалий методлар. Бу методлар ўзаро боғлиқ 
бўлганлиги сабабли уларни доим ҳам аниқ чегаралаб бўлмайди. Ҳар бир 
ўқитиш методининг ўз вазифаси бор [1; 158].
Меҳнат таълими ўқитиш методикаси фанини ўқитиш амалиётида 
ўқитиш методларини фойдаланиладиган ўқитиш воситаларига қараб 
туркумларга ажратиш кенг тарқалган бўлиб, улар қуйидаги гуруҳларга 
ажратилади: оғзаки; демонстрацион; дарслик ва қўлланмалар билан ишлаш
расмлар, плакатлар ва турли хил техник воситалардан фойдаланиш; билим, 
малака ва кўникмаларни назорат қилиш, ҳисобга олиш методлари [3; 145-
148-б]. 
Дарснинг муаммоли ўтилиши, технология ўқитувчисининг фикрлашини, 
қобилиятларини шаклланишини таьминлайди. Технология фанини ўқитишда 
ўқув муаммоси мазмуни бўйича уч гуруҳга бўлинади: назарий, амалий ва 
аралаш турдаги муаммолардир. Назарий муаммолар янги мавзуни 
хулосалашда, 
тадқиқот 
юргизиш 
билан 
масала 
ишлаш 
кабиларда 
қўлланилади. Амалий ўқув муаммолари технология ўқитувчисидан турли 
амалий масалаларни ечишни, унга тегишли бўлган, ҳал қилишнинг янги 
йўлларини топишни тақоза қилади. Албатта ҳар қандай амалий ишнинг 
бажарилиши назарий таҳлилсиз амалга оширилиши мумкин эмас. Аммо, 
муаммо амалий жиҳатдан ифодаланганда масаланинг назарий томони 
ёрдамчи восита сифатида фойдаланилади [5; 120-б].
Муаммоли ўқитишни самарали амалга оширилиши, ўқитиш жараёнига 
тегишли муаммоли вазиятни ташкил қилиниши билан боғлиқ. Муаммоли 
ўқитишни лойиҳалаш босқичлари 1-жадвада келтирилган. Бу эса муаммоли 
вазият ҳар доим технология ўқитувчисининг психологик ҳолатини 
ифодалайди [2; 174-б].

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish