24
амалга ошириш орқали ҳал қилиш мумкин. Шундай қилиб, ўқувчиларни
касб танлашга йўллашда инновацион фаолиятни йўлга қўйиш орқали
эришиш мумкин . “Инновация” – бу педагогикада янги тушунча хисобланиб
“янги”, “янгиликни яратиш” маъноларини англатади. Бу тушунча таҳминан
ХХ асрнинг 70йилларида майдонга келиб дастлаб иқтисоддиёт соҳасида,
кейин инсон фаолиятининг барча соҳаларида қўлланила бошланди ва ишлаб
чиқаришга, инсон фаолиятига янгиликни киритиш билан тавсифланди.
Ҳозирги даврда таълим муассасалари ДТС асосида ўқув – тарбия жараёнини
ташкил қилиш заррурияти майдонга келганлиги сабабли , умумий – ўрта
мактабларнинг ўқув режасидан ўрин олган, меҳнат таълими дарслари ҳам
ДТС талаблари асосида жорий этилмоқда. Мактаблардаги меҳнат
таълими
машғулотлари асосан ижтимоий-фойдали меҳнат билан шуғулланишни
бунда ёғоч ва металга ишлов беришни, пазандачилик ва кулинария ишларини
бажаришни , электротехник ишларини амалга оширишни назарда тутади. Бу
жараёнда инновацион ёндошиш мамлакатнинг қишлоқ ва ҳалқ хўжалиги
учун зарур бўлган касбларга ўргатиш ва бу жараёнда инновацион ёндошиш
орқали эришишни талаб қилинади. Шунга биноан умумтаълим мактабларида
ўқитиладиган меҳнат ( технология) ДТС асосида ишлаб чиқилган дастурнинг
куйидаги йўлишларида ташкил қилишни тоқазо этади:
1.
Ҳалқ хўжалигининг асосий тармоқлари бўйича ўқувчиларга касбга доир
билим бериш ва амалий кўникмаларини ҳосил қилиш.
2.
Худуднинг
иқтисодий
тараққиётини
инобатга
олиб
касблар
йўналишларига хос материаллар, асбоб – ускуналар. Станок – машиналари,
ҳамда асосий иш усуллари билан тўлиқ таништириш.
3.
Худуддаги меҳнат турлари ва касбларнинг миллий хусусиятлари,
ижтимоий – иқтисодий аҳамияти ва имкониятлари билан таништириш.
4.
Ҳозирги давр ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларини ва уларга
техник хизмат кўрсатиш йўналишларини эътиборга олиш ва уларга
ўқувчиларни назарий ҳамда амалий билимлар билан қуроллантириш.
Бунинг учун инновацион фаолият тоқазо этганидек ўқувчиларга
республиканинг ишлаб чиқаришидаги касблари ҳақида
батафсил маълумот
бериш, унумли меҳнатнинг ижтимоий аҳамияти, иқтисодий хусусиятига доир
маслаҳатлар бериш, ўқувчиларни дастлабки даврлардан бошлаб касбларга
мослаштириш ва шу орқали уларнинг касб танлашга йўналтириш лозим
бўлади.
Бу жараёнда инновацион ёндашув ўқувчиларнинг касблар оламида аниқ
йўл топиши учун имконият яратадиган билимларни эгаллашга ёрам беради.
Айниқса бу жараёнда “инсон-табиат”, “инсон – техника”, “инсон – инсон”,
“инсон – белгилар тизими”, “инсон – бадиий образ” йўналишларида иш олиб
бориш мақсадга эришишни тезлаштиради. Зеро ,
онгли касб танлашга
йўллашнинг бундай ёндашувлар асосидаги ҳусусияти шундаки , ўқувчилар у
ёки бу фаолият соҳасида аниқ маълумотларга эга бўлиш ва касбларнинг
мазмунини мустақил таҳлил қилиш, касбдаги энг муҳим жиҳатларни ажратиб
25
олиш, касбнинг ўз билими ,
имконияти, соғлиги билан солиштириб уларни
аниқ танлашни йўлга қўяди.
Мустақиллик йилларидаги мактаб тажрибаси шундан далолат берадики
ўқувчиларнинг меҳнат дарсларидаги касб танлашга ўрганиш соҳалари
инновацион фаолият асосида ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Чунки ҳозирги даврда меҳнат таълими фанининг технология тушунчаси
билан алмаштирилиши ижтимоий фойдали меҳнат ва касб йўллашнинг янги
шаклларини яратди. Булар сирасига ўқувчилар ишлаб чиқариш бригадалари,
мактаб цехлари ва устахоналари, фермерлар ва тадбиркорлар
уюшмалари ва
бошқаларни киритиш мумкин.
Бу масканларда фаолиятни инновацион педагогика ташкил этиб,
уларнинг хусусиятлари ва мазмунини аниқ белгиллаганда касбга йўллашнинг
бу шакллари ўқувчиларнинг касбий жаҳатдан ўз-ўзини англашда ғоят
самарали бўлади. Булардан ташқари ўқувчиларнинг касб танлашга
йўллашнинг ижтимоий моҳиятини инобадга олиб касбдан обрў, барака
топганлар ишлаб чиқариш илғорлари билан учрашувлар, “мен касбим билан
фаҳрланаман” ва “менинг келажак орзуларим” мавзуларида ёзиладиган
иншолар, замондошимнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётдаги мавқеи
мавзуларида ўтказилатиган сухбатлар ўқувчиларни онгли касб танлашга
ўргатади.
Ўқувчиларни
касб
эгаллашга
инновацион
ёндашуви
куйидаги
таммойилларда ўз ифодасини топиши даркор:
-
ўқитувчининг новаторлик фаолияти ва янгиликни қўллашга тайёргарлиги;
-
ўқувчиларнинг касб эгаллаш мотивацияси ;
-
жамоада ўқитувчининг касбий жиҳатдан малакавий тайёргарлиги;
-
ўқитувчининг педагогик янгиликни қабул қилиш ва уни касб ҳақида
маълумот беришга тайёргалик даражаси ва ҳ.к.;
Юқорида инновацион фаолият асосида ўқувчиларни касбга йўллаш
тўғрисида билдирилган мулоҳазаларга асосланиб, куйидаги хулосага келиш
мумкин: касблар ҳақида ва уларнинг жамият ҳамда инсон камолоти бўйича
аҳамиятини
англай
билиш,
бунинг
учун
инновацион
фаолият
инфратузилмасини яратиш, бу инфратузилмани амалга ошириш учун зарур
бўлган педагогик парагдигмаларни танлай олиш. Бундай инновацион
фаолиятга тайёрланиш учун ўқитувчи ва
тарбиячи назарий ва амалий
маълумотларга эга бўлиб уни қўллашнинг педагогик асосларини ишлаб
чиқиш , ҳамда моделини яратиш. Аҳамият касб этиб, ўқувчиларни онгли
равишда касб танлашга йўллай олади.
Do'stlaringiz bilan baham: