Меҳнат ва касб таълими


  ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎЛЛАШДА ТЎГАРАК



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

 


225 
ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎЛЛАШДА ТЎГАРАК 
МАШҒУЛОТЛАРИНИНГ ЎРНИ 
Б.Э.Қодиров 
ТерДУ таянч доторанти 
 
Жамиятимиз ҳаётининг барча жавҳаларидаги туб ислоҳотлар таълим 
соҳасини ҳам янгитдан ислоҳ қилишимизни олдимизга мақса қилиб қўйди. 
Чунки Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев такидлаганидек 
“Агар биз таълим-тарбия, маданият ва маърифат соҳасида аниқ тизим 
асосида иш ташкил этиб, уларнинг самарадорлигини оширмасак, эртанги 
кунимизни қураолмаймиз, ўз мақсадларимизга етолмаймиз”. Дарҳақиқат, 
бугунги кунда турли соҳалар бўйича юқори малакали,фикрлаш доираси 
рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш давримизнинг энг долзарб 
вазифалардан бири бўлиб қолди. Мамлакатимизда бу вазифаларни амалга 
ошириш соҳада улкан ишлар қилинмоқда. Айниқса, сўнги йилларда 
давлатимиз томонидан таълим-тарбия ишларини янада яхшилашга жуда 
катта 
эътибор 
берилмоқда. 
Ўқитувчиларнинг 
фаол 
ишлашлари, 
ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқари машғулот жараёнларида чуқур 
билим олишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Ўқувчиларнинг 
мустақил касб танлашида мактабдан ташқари машғулотларининг аҳамияти 
каттадир.
Ўқувчиларни фақат дарсда касб-ҳунар танлашга йўллаш тўлақонли 
самара бермайди. Ёшларнинг қизиқиш, қобилит ва мойилликларини аниқлаб 
касб танлашга йўллашда дарсдан ташқари машғулотларнинг аҳамияти 
каттадир.
Дарсдан ташқари ишларда тўгаракларни ташкил этиш, фақатгина, 
ўқувчиларнинг моддий, хом ашё таъминотини мустаҳкамлабгина қолмасдан, 
балки, миллий қадриятларимизни тиклаш, касбий таълим-тарбия бериш, 
касбга йўналтириш каби долзарб муаммоларни ижобий ҳал этишда ҳам 
муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шундай экан, ҳар бир мактабда бугунги 
бозор иқтисодиёти шароитини ҳисобга олган ҳолда, ўқувчиларнинг талаб, 
эҳтиёж ва қизиқишларини қондириш учун меҳнат тўгаракларнинг ташкил 
этилиши бозор муносабатлари шароитининг зарурий эҳтиёжидир. 
Тўгаракларга жалб этилган ўқувчилар ўз меҳнатлари натижаларини 
кўриб, чуқур руҳий қониқиш ҳосил қиладилар. Меҳнат фаолияти уларда 
мустақиллик, 
меҳнатсеварлик, 
эркинлик, 
ижодкорлик, 
тадбиркорлик, 
ишбилармонлик, 
ташкилотчилик 
каби 
сифатларни 
шакллантиради. 
Тўгараклар ўқувчиларда интизомлилик, дўстлик, бирдамлик, тежамкорлик, 
меҳнат кишиларига ҳурмат руҳида тарбиялаб, уларни келгусидаги касбий 
фаолиятига тайёрлайди. 
Тўгаракларда 
аъзоларининг 
қизиқиш 
ва 
интилишлари 
руҳида 
тарбияланиб, аниқ бир мақсадни амалга ошириш учун ҳаракат қилади, унинг 
ютуқ ва камчиликларини дилдан ҳис қиладилар. Топшириқларни ўз вақтида 


226 
сифатли бажаришга, ижодий изланиб, ёндашган ҳолда ҳамда хом ашё 
материалларидан имкон қадар унумли фойдаланишга жавобгарлик ҳиссини 
сезиш руҳида тарбияланиб борилади. Ташкил этиладиган машғулотлар 
тўгараклар аъзоларининг эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга, жамият ва 
табиат бойликларини асраш, кўпайтиришга ҳамда ўқувчиларни баркамол 
шахс сифатида тарбиялашга қаратилган бўлиши талаб этилади. Тўгаракларда 
касбга йўналтириш меҳнати ўқув, хизмат кўрсатиш, хом ашё ва 
маҳсулотларини тайёрлаш меҳнати асосида амалга оширилади.
Умумтаълим 
мактабларидаги 
тўгаракларда 
ўқувчиларни 
касбга 
йўналтиришга оид қуйидаги вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади: 
- тўгараклар фаолиятида ўқувчилар бошланғич касбга оид маслаҳат, 
назарий ва амалий билимларни олиши, ўзини-ўзи бошқариши, тарбиявий 
тадбирлар ўтказиши йўлга қўйилиши; 
- турли субъектлари билан шартнома ишларнинг тақсимланишида 
тўгарак аъзоларининг ёш, индивидуал, физиологик хусусиятларини қатъий 
ҳисобга олиш, кунлик иш тартибини илмий асосда режали, педагогик, 
психологик ва ҳуқуқий жиҳатдан асосли равишда ташкил этиш лозим; 
- тўгаракларда ўқувчилар уч гуруҳга ажралиб, касбга йўналтиришга оид 
машғулотлар билан шуғулланадилар. Бунда, 10-11 ёшли ўқувчи (4-5-синф) 
лар кичик гуруҳ, 12-13 ёшдаги ўқувчи (6-7-синф) лар ўрта гуруҳ ва 14-15 
ёшдаги ўқувчи (8-9-синф)лар катта гуруҳ ҳисобланади; 
- тўгараклар аъзолари бажарадиган ишларнинг мазмуни мактаб ўқув 
дастури орқали ўқувчиларга таниш бўлмоғи керак; 
- тўгараклар аъзоларининг машғулот соатлари кичик гуруҳ ўқувчилари 
учун 2 соатдан, ўрта гуруҳ ўқувчилари учун 3 соатдан, катта гуруҳ 
ўқувчилари учун эса, 4 соатдан ошмаслиги керак (бунда ДТС, ўқув режа ва 
дастурларининг муддатида бажарилиши ҳамда ўқув машғулотларининг 
узлуксизлиги таъминланиши лозим); 
- тўгаракларда хом ашё, меҳнат маҳсулотининг олиб келинишидан 
тортиб, 
то 
тайёр 
буюмни 
сотувга 
чиқаришгача 
бўлган 
ишларда 
ўқувчиларнинг иштирок этиши; 
- ўқувчилар тўгаракларда фанлардан олган назарий билимларини ҳар 
томонлама кенгайтиради, ривожлантиради ҳамда ўзларининг назарий билим, 
амалий кўникма ва малакаларини шакллантириб, кундалик ҳаёт билан узвий 
боғлайдилар; 
- тўгараклар ижодкорлик, илмийлик, мустақиллик, фаоллик, касбий 
йўналтирилганликка эришилади; 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки тўгаракларни ташкил этишда 
маҳаллий шароитлар ҳисобга олинади ҳамда машғулотларда тайёрланадиган 
буюмларга бўлган эҳтиёж, маҳсулотларнинг бозордаги рақобатбардошлиги, 
хомашё меҳнат заҳираларининг кўплиги ва арзонлиги, халқ ҳунармандчилик 
соҳаларининг тўгарак аъзолари томонидан ўзлаштирилганлиги ва бошқа шу 
каби муҳим омиллар ҳам назарда тутилади. 


227 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish