Меҳнат ва касб таълими


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1.
O’.Tolipov, M.Usmonboyeva “Pedagogik texnologiya: nazariya va amaliyot”
-Toshkent. “Fan” nashriyoti -2005, 205 bet. 
2.
A.Qalandarov, D.Bozorov “Ta’limda zamonaviy pedagogic texnologiyalar”-
“Durdona” nashriyoti-2013, 96 bet. 
3.
L.V.Golish, D.M.Fayzullayeva “Pedagogik texnologiyalarni loyihalashtirish va 
rejalashtirish”-Toshkent-2010, 147 bet. 
 


142 
МАЛАКА ОШИРИШ ТАЪЛИМИГА ИНТЕГРАТИВ ЁНДОШУВ 
САМАРАДОРЛИК ОМИЛЛАРИДАН 
А.Саломов
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
Сурхондарё вилояти ҳудудий марказининг, кафедра мудири, педагогика 
фанлари номзоди, доцент 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Таълим 
тўғрисида”ги 
Қонунида: 
Таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳуқуқ 
доирасига: 
“...Ўқитишнинг 
илғор 
шакллари 
ва 
янги 
педагогик 
технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув 
жараёнига жорий этиш.” - деб белгиланган.
Узлуксиз таълим тизимига оид илмий, методик тадқиқотларни ўрганиш, 
таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, педагог - олимлар , амалиётчиларнинг 
йиллар давомида илмий изланишлари кафолатланган натижа берадиган 
замонавий педагогик ва ахборот коммуникатив технологияларини жорий 
этиш, педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш таълимининг 
сифати ва самарадорлиги омилларидан бўлиб, педагогнинг креатив
коммуникатив , рефлектив фаолиятини такомиллаштиради. 
Юртимизда таълим тизимини ахборотлашуви - глобал ижтимоий жараён 
бўлиб, 
ахборот 
ресусларидан 
ижодий, 
мақсадли 
фойдаланишга 
йўналтирилган, ижодий меҳнатга бўлган эҳтиёж, фаолият турларидан бири 
сифатида: ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, узлуксиз ривожланиб борувчи 
илмий - методик, ижодий ёндошувларда фойдаланиш , ахборот , педагогик 
технологияларини фан, таълим, ишлаб чиқариш технологияларининг 
интеграциясидир. 
(Интеграция – ўқув фанлари, дарс шаклларининг ўзаро 
алоқадорлиги, бирлашиб кетиши, сингдирилиши, бирлашиб янги, барқарор 
умумлашган – яхлит шаклини ҳосил қилиш. Лотинча “integratio”- тиклаш, 
йиғиш, тўлдириш; “integr” тўлиқ, бутун, яхлит маънони билдиради.) 
Малака ошириш таълими тизимида фаолият олиб бораётган педагог ва 
ўқитувчилар, 
замонавий 
ахборот 
коммуникация 
технологиялари, 
воситаларини ўзлаштириб , педагогик фаолиятларида ижодий ёндошувлари 
тизимли равишда билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришларини 
фаоллаштиради.
Ахборот 
коммуникация 
технологияларининг 
вақт 
ўтиши 
билан 
мураккаблашиб, мукаммалашиб бораётгани, ўқитувчиларга замонавий 
технологиялардан ижодий, мақсадли фойдалана билиш, ахборотлар билан 
ишлаш маданиятли бўлиш каби талабларни қўймоқда. 
Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида етарли билимли бўлган 
ўқитувчи таълим жараёнида электрон оммавий ахборот воситалардан 
ахборот излаш, олиш, сақлаш ва узатишда, шунингдек, 
Internetдан
фойдаланиш кабилардан ижодий , самарали қўллай олади.


143 
Ўқитувчи замонавий ахборот коммуникация технологиялари соҳасида 
тегишли билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришлари ҳамда илмий - 
методик жиҳатдан ёндошувларни амалга оширишларида қуйидагилар 
мақсадга мувофиқдир:
Назарий 
билимларда: 
компьютернинг 
асосий 
дастурлари: 
матн 
муҳарририда, электрон жадвалда ва маълумотлар базасида ахборотларни 
сақлаш ва қайта ишлашни билиши; касбий фаолиятига тегишли 
маълумотларни 
Internetдан
излаш, олиш, 
e – mail , ZiyoNet
тармоғи, 
eduportal.uz 
сайтлар ва видеоконференция каби ахборот узатишнинг электрон 
усуллари ҳақида маълумотларга эга бўлиши; ахборот коммуникацион 
технологияларидан ўқитувчи инновацион фаолиятини ривожлантиришдаги 
илмий, методик жиҳатларини ўзлаштириши; олинган маълумотларнинг тўғри 
ва ишончлилиги тушуниши ва бу маълумотларни таълим жараёнида 
интерфаол, педагогик технологиялардан фойдаланганда қонуний талаб 
принципларига амал қилиши;
Кўникмаларда: электрон ахборотларни қидириш, жамлаш, ўзи яратиши, 
тўпланган маълумотларни тизимлаштириши, реал ахборотни тажоввузкор 
виртуалдан ажрата билиши; жамланган ахборотларни комлекс тушуниш ва 
улардан ўз соҳасига мос воситалар ( тақдимот, гарфика, диаграмма ва б.)ни 
ажрата олиши ва фойдаланиши; соҳасига тегишли веб сайтларни излаш , 
топиш , форум ва
e – mail, Internet 
хизматларига ижодий ёндошиш; ахборот 
технологияларини креатив педагогик фаолиятида фойдалана олиши; 
Малакаларда: 
индивидуал 
ва 
гуруҳ 
билан 
ишлашда 
ахборот 
технологиялардан мақсадли фойдаланиш , тўпланган ахборотларни илмий, 
методик даражаларини аниқлай олиши ; 
Internetдан 
фойдаланишда 
масъулият , тегиши қоидаларга қатъий риоя қилиш; ахборот коммуникация 
технологияларидан маданий , ижтимоий ва мутахассислиги соҳасидаги 
тадбирларда иштирок этиш билан мустақил малака оширишга йўналтира 
олиши керак. 
Компьютерда анъанавий таълим методларининг самарали шаклларидан 
фойдаланиб ўқув жараёнини ташкил этишда тақдимот , видео дарс 
кўринишдаги ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятлари кенгдир.
Internet 
тармоқларида ахборотларни тарқатишдаги вақт, макон ва молиявий 
тўсиқларни сезиларли даражада камайтирилгани таълим тизими учун катта 
аҳамиятга эга. 
Малака ошириш таълимида ахборот коммуникация технологияларини 
дарс жараёнига татбиқ этиш бўйича қисқа муддатли креатив семинар – 
тренингларни ҳамкорликда ўтказилиши, ўқитувчиларнинг касбий, илмий - 
методик маҳоратини оширишда самарали бўлиб , ҳамкасбларини ва хорижий 
илғор тажрибаларини ўрганиш имкониятини беради.
( Креативлик - инглиз 
тилидан “create ” – яратиш, “creative ” яратувчи, ижодкор. Педагогик 
тренинг - машқлар ва такрорлаш асосида малака, метод, муайян 
таъсирларни мустаҳкамлашнинг амалдаги кўриниши; Шахсга интенсив 


144 
таъсир кўрсатиш методлари мажмуи; Гуруҳ ва шахсга таъсир кўрсатиш 
амалиёти; муайян чегарадаги таълим шакли.) 
 
Инновацион 
технологияларда 
вариативлик 

мослашувчанлик, 
мунтазамлилик , тартибни амалга оширишда алгоритм элементларининг 
даврийлиги , такрорланишни кенг имкониятини мавжуд бўлиб , уни ўзга 
шарт - шароитда бошқа объект ва субъектлар иштирокида такрорлаш , 
кўчириб амалиётга татбиқ этиш имкониятига эгалигига асосланади. 
Технологиянинг бошқариш мақсад ва вазифалари асосида таълимда 
стратегик йўналишлари аниқланади ва ташхисли мақсад қўйиш , педагогик 
жараённи режалаштириш , лойиҳалаш имкониятлари назарда тутилади.
Инновацион 
педагогик 
технологияларнинг 
самарадорлиги 
муайян
шарт – шароитларда амал қилиб, натижаси ва сарф ҳажмига кўра мақбул 
бўлиши лозим. 
(Мақбуллик - бу имкон даражасида кам куч сарфлаб,юқори 
натижаларга эришишдан иборат; мақбул технология мавжуд шароитдаги 
имконият даражасидаги афзалликни билдиради.) 
Ўқитувчи 
ахборот 
коммуникацион 
ва 
инновацион 
педагогик 
технологияларни мунтазам равишда тўлиқ ва сифатли ўзлаштириб , малака 
ошириш таълим жараёнига татбиқ этиши , касбий фаолиятини ижодкор , 
новатор тоифада бўлишини таъминлайди. 


145 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish