93
БЎЛАЖАК КАСБ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ
КОНСТРУКТОРЛИК-ТЕХНОЛОГИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ МЕТОДЛАРИ
С.Ю.Ражабова
Низомий номидаги ТДПУ докторанти,
Ҳ.С.Якубова
Низомий номидаги ТДПУ катта ўқитувчи
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим-тарбия
жараёнини сифат жиҳатдан тамомила янги даражага кўтаришни тақазо
этмоқда. Шахс манфаати ва таълим устуворлиги ушбу ислоҳотларнинг
асосий таълим-тарбия ишларига эътиборни кучайтириш, ёш авлодни ҳар
томонлама етук ва баркамол шахс қилиб тарбиялашга қаратилган. Бу
вазифани амалга ошириш жараёни ўқувчиларни ўқитишга янгича ёндашиш,
ўқитувчиларни ўз касбига ва таълим олувчиларга ўта
талабчанлик билан
муносабатда бўлишни ва касбий компетентликни тақозо этади. Касбий
компетентликнинг асосий таркибий қисми бўлган Либослар дизайни
(костьюм)йўналиши талабаларини тайёрлашда
конструкторлик-технологик
компетентликни ривожлантириш муҳим ўрин тутади.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларни конструкторлик-технологик
компететлигини ривожлантириш жараёнида биз турли методлар гуруҳидан
фойдаландик, аммо анъанавий ва инновацион тизимдаги энг мақсадга
мувофиқ метод бу ноимитацион таълим методи деб ҳисоблаймиз.
Кийимни яратишда янги ёндашув ёки янги нуқтаи назарлардан бири бу
инверсия методи ҳисобланади. Янги вазифани излаб ёки ўйлаб топиш жуда
қийин. Кўпроқ янги ечимларни излаш методларини топиш мумкин. Агар
бирон-бир объект одатда ташқаридан кўриб чиқилса, инверсия методида
ичкаридан текшириш зарур ҳисобланади.
Мисол учун, агар кўриб кийим
детали (масалан, чўнтак) ҳар доим горизонтал жойлаштирилган бўлса,
инверсия методида, бу детални вертикал ҳолатда қўйиш ёки бурчак остида
жойлаштириш мумкин бўлади. Ағдариш, тескарисини ўгириш,
жойларини
ўзгартириш - бу ғоялар инверсия методи моҳиятини тавсифлайди.
Оригинал ғояларнинг кўп қисми аналогияда пайдо бўлади ва бу
жараённи янги ғояларни рағбатлантириш учун муваффақиятли қўллаш
кўпинча муаммоларни ҳал қилишда бошқа масалаларда, табиатда, техникада,
санъатда учрайдиган ўхшаш ҳолатлар айтилади. Айниқса, бошқа соҳаларда
шунга ўхшаш бадиий ечимларни қўллаш, янги, оригинал ғоялар олиш учун
фойдаланишда жуда оддий. Аналогия йўлидан фойдаланиб ранг танлашда,
тирик табиат шаклларидан ғоялар олинади. Табиат турли нарсаларни яратиш
учун кўп усулларни яратди ва у кўплаб янги ғоялар бериши мумкин. Кийим
моделини яратишда талабалар модел-аналогларини таҳлил қиладилар.
“Эски”ни таҳлил қилмай, янгини яратиш мумкин эмас.
94
Инсоний
муносабатлар
соҳасида
кўпинча
эмпатия
методидан
фойдаланилади. Эмпатия инсондан маълум
бир образга киришни талаб
қилади. Машқ қилиш орқали ушбу методни қўллаш кўпчилик одамлар учун
самарали бўлиши мумкин. Аналогия ва эмпатия методлари якка ҳолда ёки
гуруҳда, масалан, мусобақаларда либослар тўпламини намойиш этиш учун
яратишда фойдалидир.
Фантазия методи дизайн маҳсулотини яратишда янги ғояларни пайдо
бўлишига олиб келади ва аниқ бўлмаган буюмлар ёки жараёнларда
фойдаланилувчи фантастик фикр юритиш билан якунланади. “Фантазия – бу
ўтмишни қайта ишлаш асосида янги образлар
яратишдан иборат рухий
жараён”. Ривожланган фантазия кийим яратувчи кишилар учун жуда муҳим
аҳамиятга эга. Янги, мавжуд бўлмаган кийим учун ривожланган, бой
фантазия керак. Ҳар қандай кийим эскизи фантазияси ривожланмаган инсон
учун қийин ва иложсиз ҳолат. Фикр (образ-ғоя) ҳақиқат кузатиш натижаси ва
унинг баҳолашда пайдо бўлади. Дизайн предметини яратишдан олдин
қуйидаги саволларни ҳал қилиш зарур:
Ғоянинг моҳияти нима ва у нимани англатади?
Ким учун мўлжалланган?
Мақсади нима?
Буюм ўз вазифасини бажариши учун қандай шаклга келтириш керак?
Ғояни шаклда намоён қилиш учун қандай композицион қарорлар
(ҳажми, ранги, фактураси)ни қўллаш керак, унинг конструкцияси қандай?
Қандай материаллар ва воситаларни қўллаш керак?
Атроф-муҳит билан стилистик боғлиқми?
Маҳсулот ўзгарувчан инсон эҳтиёжларини қондирадими?
Тақдим этилган маҳсулот иқтисодийми, рентабеллими?
Янги нималар таклиф қилинади?
Эскизлашда қўйилган муаммони янги
комбинациялар методидан
фойдаланиб, муаммонинг икки ёки ундан кўп муҳим йўналишлари
аниқланади. Кейин, ҳар бир йўналиш учун ғоялар таклиф қилинади ва уларни
амалга ошириш йўлларининг бир нечта усуллари тузилади. Бу ҳолда ижодий
ечимлар кўпинча нарсалар, жараёнлар ёки ғояларни янги комбинацияларини
яратиш усули орқали топилади. Масштабдаги кийим модели эскизи
“тасаввур майдони”да ўз аҳамиятига эга. Бу “майдон” буюм шаклига кичик
ўзгаришлар қилинганда, бутун бир маҳсулот шаклини ўзгартириб юбориш
имконини беради. Шундай қилиб, эскизни буюмни ташкил қилувчи детал ва
узеллар кўринишини осон ўзгартириш модели сифатида кўриб чиқиш
мумкин. Масштаб эскизи кўплаб эскизлардан
керакли вариантни танлаб
олишда вақт сарфини қисқартиради. Эскиз барча “излаш майдони”га
эътиборсизлик қилиб, ўз диққатини мақбул ечимлар кутиш мумкин бўлган
кичик қисмларга диққат қаратишга ёрдам беради.
Ассоциатив лойиҳалаш методи объектнинг кўп турли шаклланаётган
ечимларни яратишга, айниқса, кийимни лойиҳалашга қаратилган. Бу метод
95
янги шакл, ранг композицияларини яратиш имконини берувчи турли
омиллар (илм-фан, санъат, саноат ривожланиши)ни ҳисобга
олиб материал
шакли, ранги, ритмикаси, ифодасининг гўзаллиги ва пропорционаллигининг
мутаносиблигини кўриб чиқади. Дизайн-технологик фаолият жараёнида
бўлажак касб таълими ўқитувчилари ушбу методни қўллаб, имконият ва
шахсий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда янги моделларни яратадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: