7
1-ШЎЪБА
МЕҲНАТ ВА КАСБ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДА
ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ ИННОВАЦИОН
ЁНДАШУВИ
С.Қ.Қаҳҳоров
БухДУ профессори, п.ф.д.
Ушбу мақолада университетда ҳозирги вақтда фаолият кўрсатаётган
“Меҳнат таълими”
кафедрасининг 60 йиллик тарихи тўғрисидаги
маълумотлар берилган. 1960 йилда Бухоро давлат педагогика институтининг
“Физика-математика” факультети таркибида “Ишлаб чиқариш асослари”
кафедраси ташкил этилган. 1971 йилда “Ишлаб чиқариш асослари”
кафедраси “Физика-техника” факультети таркибига ўтказилган. 1978 йилда
“Умумтехника фанлари” факультети ташкил этилди. 1988-йилда индустриал-
педагогика факультетига айлантирилди. Ташкил этилган факультетда декан
лавозимида турли йилларда: доцентлар М.К.Қаҳоров (1978-1979 йй.),
Э.М.Давронов (1979-1982 йй.), Б.И.Низомов (1982-1984 йй.), Т.Д.Жўраев
(1984-1988 йй.), (1988-1992 йй)да т.ф.д. Ю.Н.Ёқубов фаолият юритдилар.
Ўша пайтда факультет таркибида 2 та “Умумтехника фанлари” ва “Ишлаб
чиқариш асослари” кафедраларида, 20 та лаборатория хоналари, ўқув
хоналари ва ўқув устахоналари мавжуд бўлган. Кафедралар таркибида 2
нафар фан доктори, 10 нафар фан номзоди доцентлар педагогик фаолият
билан биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб борганлар.
Факультетда иссиқлик техникаси, метрология, стандартлаштириш ва
сертификация,
машина
деталлари,
автомобиль,
қишлоқ
хўжалиги
машиналари, электротехника, гидравлика, материалшунослик, умумтехника
фанлари ва меҳнат таълими методикаси лабораториялари, 5 та ўқув
устахонаси (ёғочга механик ишлов бериш, металларга механик ишлов бериш-
токарлик иши, слесарлик иши, қизларнинг қўл меҳнати, пазандачилик иши),
машина–трактор парки, автомобиль ва трактор тренажёри, автодром ва
гелиомайдонча фаолият кўрсатган. Ўқув амалиётлари собиқ ССР даврида
машҳур бўлган “ЗИЛ” ва “ГАЗ” автозаводларида, пеадгогик амалиётлар эса
вилоятдаги касб-ҳунар билим юртлари ва мактабларида ўтказилган. Бу
заводлар кўмагида институтнинг машина парки бойитилиши билан бирга
“Автомобиль” лабораторияси моддий-техник базаси кучайтирилди. Бу
лаборатория нафақат факультетдаги ўқув жараёнини ташкил этиш, балки
автомобилни бошқаришга ўргатувчи курслар ўқишини ташкил этишга ҳам
хизмат қилган. Факультетда намунавий ҳолатга бўлгани боис 1985 йилда
“Умумтехника фанлари ва меҳнат таълими: ютуқлар ва режалар” мавзусида
Республика илмий-методик конференцияси ўтказилган ва факультет
тажрибаси намуна сифатида оммалаштирилган. Факультетнинг “Токарлик
8
иши” ва “Ёғочга ишлов бериш” ўқув устахоналарида ишлаб чиқариш
корхоналари билан ҳамкорликда турли хил буюмлар ишлаб чиқариш йўлга
қўйилган эди.
Турли йилларда умумтехника фанлари кафедраси мудири сифатида
қуйидаги профессор-ўқитувчилар фаолият юритганлар. Т.ф.д., проф.
Ю.Н.Ёқубов (1973-1983 йй), т.ф.н., доц. Т.Д.Жўраев (1983-1984 йй), т.ф.н.,
доц. Р.А.Ахтамов (1984-1994 йй.) фаолият юритдилар.
1978
йилда
“Ишлаб
чиқариш
асослари”
кафедраси
базасида
“Умумтехника фанлари ва ўқитиш методикаси” кафедраси ташкил этилди.
Шу вақтда кафедрада аъзоси сифатида: доцентлар Ю.Н.Ёқубов, И.Тоғаев,
катта ўқитувчилар А.М.Мўминов, С.Ғ.Ғуломов, ўқитувчилар Х.Дўстов,
Ш.Мухамедов фаолият олиб борганлар. Кафедранинг барча аъзолари ўз
илмий-тадқиқот ишларини қуёш энергияси ёрдамида қурилмалар яратиш ва
ундан фойдаланиш йўналишида олиб борганлар. 1979-1980 йилларда
кафедрага ёш мутахассислар Р.А.Ахтамов, А.И.Имомқулов, С.Саидов ва
Н.Ражабов ишга қабул қилиниши кафедрада илмий-тадқиқотларини
ошишига олиб келди.
Кафедра доценти З.Т.Тоиров илмий-тадқиқотлари натижасида 1981-1982
йилларда Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Жилвон-1 совхозида
плёнкали вариантда ҳар бири 32 м
2
бўлган 3 та блокдан иборат 96 м
2
ва
комбинациялашган гелио-конвектив қуритгичнинг ҳар бири 480 м
2
бўлган
960 м
2
ли ГКСУ-960 қурилмаси ишга туширилган. 1982 йил август-сентябр
ойларида мазкур қурилмалар давлат синовидан ўтказилган. Қурилманинг
таннархи ўша даврдаги пул қиймати билан 31,19 минг сўм бўлиб бир кунда
ўртача 1 тонна ва мавсумда 200 тонна қуруқ мева олиш имкониятини бериб,
ишга туширишдаги харажатлар 1,5 мавсумда қопланиши қайд қилинган.
Умумтехника фанлари ва меҳнат ўқитиш методикаси кафедраси мудири
лавозимида доц. Н.Р.Холиқов (1978-1984 йй.), Дж.Р.Рамизов (1984-1988 йй.)
фаолият олиб борганлар. 1988 йилда кафедра Умумтехника фанлари
кафедраси деб юритилган, кафедра мудири бўлиб п.ф.н., доц. И.Ғ.Каримов
(1994-1999 йй.), 1999-2011 йилда “Касб-ҳунар таълими” кафедраси деб
юритилган ва унга п.ф.д., проф. С.Қ.Қаҳҳоров (1999-2004 йй), т.ф.н., доц.
И.И.Рахматов (2004-2009 йй.), п.ф.н., доц. И.Ғ.Каримов (2009-2010 йй.)
п.ф.н., доц. Ҳ.О.Жўраев (2011-2014 йй) “Умумтехника фанлари”, 2014 йил 25
августдан “Меҳнат таълими” деб юритилди. Ҳозирги вақтда кафедрани
п.ф.н., доц. Ш.Ҳ.Қулиева кафедра мудири сифатида бошқариб келмоқда.
1999 йилда “Касб-ҳунар таълими” кафедраси ташкил этилди. Кафедрани
(1999-2004 йй.) университет назорат ва мониторинг ишлари проректори
С.Қ.Қаҳҳоров ўриндошлик асосида бошқарди. Шу йилларда кафедрада
иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилишга эътибор
кучайтирилди. Талабалик давридан, 2 курсдан бошлаб илмий-тадқиқот
ишларига жалб қилинган талабалар кейинчалик шу йўналишда магистрлик
ҳамда
номзодлик
диссертацияларини
ёқлашга
муваффақ
бўлдилар
9
(Ҳ.О.Жўраев, Ў.Ф.Тўраева). Вазирлик грифи асосида дарслик ва ўқув
қўлланмалар яратишга эътибор кучайтирилди. Кафедрада турли йиллар
давомида “Физика” кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда
қуйидаги давлат грантлари бажарилган.
1.
ЎзР
ФАнинг
ФА-125-08
рақамли
“Паст
ҳароратли
қуёш
қурилмаларини
такомиллаштириш
ва
уларни
иссиқлик
физикавий,
технологик тавсифларини тадқиқ қилиш” (2008-2009 йй).
2. ЎзР ФАнинг ФА-19-10 рақамли “Қуёш мева қуритгичларини
такомиллаштириш ва уларни иссиқлик-масса алмашинуви ва физикавий
тавсифларини тадқиқ қилиш” (2010-2011 йй).
3. ИТД-13-036 рақамли “Паст температурали қуёш қурилмаларини
такомиллаштириш ва уларни тадқиқ қилиш” (2009-2011 йй.)
4. ИТД-4-01 рақамли «Қуёш энергияси ҳисобига ишловчи паст
ҳароратли қурилмаларни оптимал, такомиллаштирилган вариантларини
яратиш, уларнинг иссиқлик-физикавий, техник ва технологик тавсифларини
тадқиқ қилиш» (2012-2014 йй.)
5. Ф2-ФА-0-83921/Ф2-ФА-Ф0383 рақамли “О научно-исследовательской
работе сильно-коррелированные взаимодействия в сверх-проводниках и
магнитных материалах и расчёт их критических параметров” (2012-2016 йй.).
Ушбу грантлар асосида бир нечта оптимал вариантдаги паст ҳароратли
қуёш қурилмаларининг такомиллаштирилган янги қурилмалари яратилди.
Бир
қанча
дарсликлар,
ўқув
қўлланмалар,
услубий
қўлланмалар,
монографиялар, мақолалар чоп қилинди. Муаллифлик гувохномалари олишга
эришилди.
Ҳозирги вақтда
Do'stlaringiz bilan baham: |