5
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ
ТАЙЁРЛАШДА КАСБИЙ-ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
О.Х. Хамидов
Бухоро давлат университети ректори,
иқтисод фанлари доктори, доцент
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни,
Кадрлар
тайёрлаш Миллий Дастурда Олий таълим тизимида юқори малакали,
рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган
бўлиб, илмий-техник тараққиёт ва ахборотлар оқими жадал ривожланаётган
ҳозирги кунда талабаларни ижодкорлик қобилиятларини ривожлантириш,
юқори интеллектуал салоҳиятга эга бўлган кадрларни тайёрлаш вазифаси
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20
апрелдаги
ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисидаги ва 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли ”Олий
таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг
мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол
иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорларида олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг
касбий компетентлигини шакллантиришнинг долзарб масалалари
берилган. Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг
устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос
келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар
амалга оширилмоқда.
Олий
таълим
муасссасаларида
бўлажак
ўқитувчиларни
тайёрлашда касбий-педагогик компетентлигини шакллантириш муҳим
аҳамиятга эга. Бўлажак мутахассис кадрларни тайёргарлиги касбий-
педагогик компетентлигига чамбарчас боғлиқдир.
Бугунги кунда олий таълим муссасаларида бўлажак ўқитувчининг
тайёргарлиги унинг таҳсил олиш жараёнидаги
фаолиятини холисона ва
комплекс баҳолаш орқали амалга оширилади.
Таълим жараёнини такомиллаштиришнинг муҳим омили олий таълим
тизимида бўлажак ўқитувчиларни касбий компетентлигини юқори даражада
шакллантирилиши билан узвий боғлиқ.
Компетентлик - талаба томонидан алоҳида билим ва малакаларни
эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича
интегратив
билимлар ва ҳаракатлар ўзлаштирилишини назарда тутади.
Битирувчиларнинг
касбий-педагогик
тайёргарлиги
даражасига
қўйилувчи талаблар нуқтаи назаридан компетентлик талабаларнинг муайян
вазиятларда билим, кўникма, малака ва фаолият усуллари тўпламини
мақсадга мувофиқ қўллаш қобилиятни англатади.
6
Бўлажак
ўқитувчини
касбий-педагогик
компетентлигининг
шаклланиши унинг жамиятдаги ўрни, олий таълим муссасасидаги
мажбурияти ва вазифаларига ҳамда индивидуал қобилиятларига боғлиқ
бўлади. Бунда талабани таҳсил олиш жараёнида курс ишлари ҳимояси
натижаси; битирув малакавий ишлари ҳимояси натижаси; илмий-тадқиқот
ишларидаги
иштироки; турли ижодий кўргазма ва фан олимпиадаларида
эришган ютуқлари; педагогик ва ишлаб чиқариш амалиёт якунлари ҳам
инобатга олинади.
Бўлажак ўқитувчиларни фан бўйича талабаларнинг компетентлиги
қуйидагиларда амалга ошади:
- талабанинг фан бўйича эгаллаган билими, амалий кўникмаси ва
малакасини амалда қўллай олиши;
- интеллектуал ва ижодкорлик қобилиятларии;
- педагогик-психологик хусусиятлари;
- муаммони мустақил ҳал қила олиши;
- янгиликларга интилувчанлиги;
- ўз устида мустақил ва ижодий ишлаши;
-ўзини бошқариши ва мустақил фикрини айта олиши ҳамда ҳимоя
қилиши.
Олий таълим тизимида талабаларни
компетентлик даражаларини
аниқлашда таълим йўналишларининг профессор-ўқитувчилар томонидан
эътиборга олиниши керак. Таълим тизимининг мазмунини тубдан
ўзгартириш, унинг яхлит ахборот маконини вужудга келтириш,
инновацион
технологияларни жорий этиш, ахборот коммуникацион технологияларидан
унумли фойдаланиш, ўқув режа ва дастурларни жаҳон
андозаларига мослаб
тузиш, шунга мос равишда мутахассислар тайёрлашни амалга ошириш
орқалигина касбий-компетентлик таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: