20
инновацион технология методлардан фойдаланиш асосидагина амалга
оширилади.
Инновацион технологиялар методлари қўлланилиб, “Техник механика”
фанинидан дарслар ташкил этилганда қуйидагиларга алоҳида
эътибор
қаратиш лозим.
-
ўқувчини дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод
этиш ва изланишга ундаш;
-ўқувчиларни дарсларда билим олишга бўлган қизиқишини ошириб, ҳар-
бир масалага мустақил равишда ижодий ёндошган ҳолда унинг ечимини
излашга ўргатиш;
-
ўқувчиларнинг
мавзуларини
тушуниб
ўзлаштиришларида
ҳамкорликдаги фаолиятларини ошириб боришга қаратиш.
“Техник механика” фанини ўқитищда қўлланиладиган ҳар бир
инновацион технологиялар ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ҳамкорлик
фаолиятини ошириб, ҳар иккаласини ҳам ижобий натижага эришишини
юзага келтиради. Бундай ташкил этилган ўқув жараёнида ўқувчилар
мустақил фикрлай оладилар, ижодий изланадилар, таҳлил
эта оладилар,
шунингдек айрим хулосалар чиқарадилар. Ўқитувчи инновацион методларни
дарсларда моҳирона қўллаб ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятларини
ошириш учун шароитни вужудга келтира олса, бизнинг фикримизча ўқитиш
жараёнининг мазмунини янада бойитган бўлади. Ҳар бир дарсда мавзунинг
мазмунига, дарснинг мақсадига қараб дарсда маълум бир инновацион
технология танланади ва ўқувчи эхтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир
мақсадга йўналтирилган, олдиндан режалаштирилган ва кафолатланган
самарали натижа олишга қаратилган бўлиши лозим.
Ўқитувчи
ва ўқувчини
ҳамкорликдаги
фаолиятининг самараси
танланган технологияга уни амалда қўлловчи ўқитувчининг маҳоратига ва
ҳар иккала томоннинг асосий мақсадига ва аниқ натижага эришишига
қаратилади. Бунда ўқувчининг билим савияси, гуруҳ характерига қараб
маълум технология ишлатилади. Масалан, натижага эришиш учун компютер
билан ишлаш, тарқатма материал чизма ва плакатлар мултимедиалар турли
адабиётлар ахборот технологияси керак бўлади, буларнинг барчаси
ўқитувчининг тажрибаси қизиқишига боғлиқ ҳолда ишлатилади.
Ўқитувчи ўқув предметининг ўзига
хос томонини, жой ва шароитини,
энг асосийси, ўқувчининг имконият ва эхтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги
фаолиятини ташкил этишини ҳисобга олиш керак шундагина керакли
натижага эришиш мумкин.
Ҳар бир дарсни ўқувчи фаолиятини ошириб таълим - тарбия
жараёнининг асосий омили даражасига олиб чиқишга ҳаракат қилиш керак.
Таълим - тарбия жараёнида ўқувчи эътиборни
кучайтириб уларга шахс
сифатида
қаралиши,
бунда
ҳар-хил
инновацион
технологиялардан
фойдаланиш асосида ўқувчини мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар-
бир масалага танқидий ва ижодий ёндошишга, маъсулиятни ҳис этиш илмий
адабиётлардан унумли фойдаланишга ва энг асосийси, ўқишга фанга бўлган
қизиқишларини
кучайтиришга
қаратилиши
керак.
Юқорида
айтиб
21
ўтилганидек инновацион технология методлардан “Техник механика”
дарсларида унумли фойдаланиш юқори натижаларга эришишда ўқитувчидан
кўп меҳнатни, изланишни талаб этади.
Инновацион технологиялардан фойдаланиб ўқитиш самарадорлигини
оширишда қуйидагиларга эътибор қаратилиши лозим;
ўкиш жараёнида кўзланган натижага эришиш учун мавзунинг
мазмунига, дарснинг мақсадига мос келадиган восита,
метод шаклларни
танлаш шунингдек, ўқувчининг ҳоҳиши. эхтиёжи, қизиқиши билан
уйғунланишига эътиборни қаратиш;
ўқитиш самарадорлигини оширишда олдиндан тайёрланган лойиҳа
асосида ўқитиш мазмунига янгилик киритиб, мақсадга эришиш учун,
инновацион
методни танлаш, ҳамда ўқув материалларини турли усуллар
ёрдамида ўқувчига етказиш;
ўқитиш жараёнига янгилик киритиб, ўқитишни ташкил этишда назорат
ва ўқув материалини ўзлаштириш жараёнини пухталигини аниқлаш
мақсадида ўқувчиларни баҳолаш усулига ҳам тегишли ўзгартиришлар
киритиш ва ўз-ўзини назорат қилишни амалга ошириш;
мавзуни ўқувчилар томонидан онгли ўзлаштирилишида ўқитишнинг
бошқа шакллари ( мантиқий саволлар, муаммоли масалалар(казуслар)) дан
фойдаланиш.
Биз юқорида келтирган мулоҳазаларни “Техник механика” дарсларини
ташкил этиш жараёнида ўз вақтида, режа асосида йўлга қўйсак ўқувчиларни
дарсга бўлган қизиқишларини янада оширган бўламиз. Бу эса ҳозирда қийин
кечаётган ўқитиш жараёнидаги ўзлаштириш самарадорлигини оширишга
олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: