Меҳнат ва касб таълими



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

 
 
Оғзаки такрорлашни ўтказиш учун, турли мураккаб саволдан иборат 
(“У” 
белгили) 
карточкадан 
фойдаланиш 
фронтал 
сўров 
самарали 
хисобланади. 
Пазандалик бўйича амалий ишларни ўтказишда ўқувчилар перфо- 
карталар кўринишида бажарилган билим ва маҳоратни баҳолайдиган 
карточкалар ёрдамида ўзларининг қобилиятларини баҳолай олишлари 
мумкин. Карточка имзоланган қоғоз варағига қўйилади ва плюслар билан 
тўғри бажарилган операциялар белгиланади, минуслар билан эса нотўғри 
бажарилган ёки умуман бажарилмаган топшириқлар белгиланади. Баҳолар 
плюс ва минусларнинг нисбатига қараб қўйилади. 
Юқоридаги усуллардан фойдаланиш технология фани машғулотларини 
янада самаралироқ ташкил этилишига ҳизмат қилади.Бундан ташқари 
гуруҳларда ишлаш, зинама-зина ва шу каби методлардан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Mўминова M. Oвқат тайёрлаш жараёни.-T.: «Aдабиётлар жамғармаси» 
2006.-600 б. 
2.
Mўминова M. Пазандачилик сирлари.-T.: «Ўқитувчи» 1995.-96 б.
3.
Элмуродова С.Р, Aмонова З.M. Пазандачилик технологияси асослари.- 
Бухоро. 2004.-227 б.
 


253 
“ГИДРАВЛИКА ВА ИССИҚЛИК ТЕХНИКАСИ” ФАНИНИ 
ЎҚИТИШДА ТАЛАБАЛАРГА МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ 
МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚИДА УМУМИЙ 
МАЪЛУМОТЛАР БЕРИШ 
 Р.А.Ахтамов
БухДУ доценти техника фанлари номзоди
Б.Р.Ахтамов 
БухДУ Мехнат таълими кафедраси укитувчиси
 
“Гидравлика ва иссиқлик техникаси” фани Ўзбекистоннинг олий ўқув 
юртлариида 

Меҳнат таълими” йўнилишида ўқитиладиган умумкасбий 
фанлардан биридир. Бу фанда асосан талабаларга иссиқлик олиш ва ундан 
турли мақсадларда фойдаланиш, иссиқлик узатиш ва термодинамика 
қонунлари, суюқликларнинг мувозанат ва ҳаракат қонунлари, иссиқлик ва 
гидравлик машиналари, хамда электр станцияларининг тузилиши, ишлаш 
принципини ҳамда уларнинг техника – иқтисодий кўрсатгичлари ўргатилади. 
Бу фан ўз мазмун – моҳияти жиҳатидан, бевосита, ишлаб чиқариш 
жараёнлари ва қурилмалари билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун бу фанни 
ўқитиш жараёнида талабаларга янги инновацион ғояларни сингдириш, 
келажак энергетикаси ва иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга. 
Ҳозирги энергетик кризис даврида, талабаларга фаннинг ўқув дастурида 
кўрсатилган маълумотларни бериш билан бирга, муқобил энергия манбалари 
ва улардан фойдаланиш ҳақидаги янгиликларни ўрганиш зарур. 
Чунки муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш масаласи кўпгина 
мамлакатлар сингари республикамизда ҳам энг муҳим муаммолардан бири 
бўлиб, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ундан халқ хўжаликнинг турли 
тармоқларида кенг фойдаланиш каби соҳалар билан боғлиқ. 
“Гидравлика ва иссиқлик техникаси” фанидан ўтказиладиган маъруза, 
амалий машғулот ва лаборатория дарсларида муқобил энергия манбалари ва 
улардан фойдаланишга диир маълумотлар беришни қуйидагича амалга 
ошириш мумкин. 
Фаннинг кириш қисмида, қуёш радияцияси, геотермал сув ва шамол 
энергияси, гидро энергетик ресурслар ва уларнинг заҳиралари ҳақида 
маълумотлар берилади, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш 
соҳасида дунё олимлари олиб бораётган илмий тадқиқотлар ва уларнинг 
натижалари айтилади. Айниқса, кейинги йилларда ва яқин келажакда 
мамлакатимизда қурилган ва қурилаётган қуёш ва шамол электр 
станциялари, қуёш печи, қуёш энергияси ёрдамида биноларни иситиш ва бу 
соҳаларда қабул қилинаётган қарор ва қонунлар ҳақида маълумотлар 
айтилади. 
Фаннинг “Техник термодинамика” бўлимида термодинамика қонунлари, 
термодинамик жараён ва цикллар ҳақида маълумотлар бериш билан бирга 
ташқи ёнув стерлинг қуёш двигателлари ва ундаги жараёнлар ҳақида 


254 
гапирилади. Сув буғининг хоссалари ва ундан фойдаланиш ҳақида 
маълумотлар берганда, буғ трубинали қуёш ИЭСлари, геотермал сув 
энергияси 
буғи 
билан 
ишловчи 
ИЭСларнинг 
техника 
иқтисодий 
кўрсатгичлари айтилади. 
Иссиқлик узатиш бўлимида турли хилдаги иссиқлик алмашиниш 
қурилмалари ҳақида гапирилганда оддий паст ҳароратли қуёш қурилмалари 
қуёш сув иситгичлари, қуёш сув чучитгичлари ва қуритгичлари, қуёш 
иссиқхоналари , қуёш концентротерлари каби қурилмаларда иссиқлик 
ўтказувчанлик, конвекция, нурланиш каби иссиқлик узатиш жараёнларининг 
қандай кечиши тушунтирилади. 
Нурий иссиқлик алмашинуви ва нурланиш қонунлари мавзусида дарс 
ўтганда қуёш радиациясининг атмосферада, ер юзида бўладиган барча 
ҳодисаларга, ривожланиш жараёнларига катта таъсири борлиги айтилади. 
Материалларнинг оптик хоссаларига боғлиқ ҳолда турли қурилиш 
материалларни танлаш, қурилма ва концентраторлар ясаш тартиби 
тушунтирилади, айниқса Ўзбекистон ФАнинг Паркетда қурилган “Қуёш 
печи” ҳақида тўхталиш керак. Унда қуёш ойналаридан қайтарилган қуёш 
нури катта концентратор ёрдамида тўпланиб, қуёш печида узатилади. Қуёш 
печида қийин эрийдиган материаллар олинади. 
Ёқилғи ва энергетик ресурслар ҳақида маълумотлар берганда [1] 
адабиётда ёзилган қуйидаги жадвалдан фойдаланиш талабаларга катта 
қизиқиш уйғотади. 
Ердаги энергетика ресурслари. Мвт.соат 
№ 
Ресурслар 
Миқдори 
1. 
Қайта тикланмайдиган (умумий заҳира) 
а) термоядро энергияси 
б) Ядронинг бўлиниш энергияси 
в) Органик ёқилғиларнинг ёнишидан хосил 
бўладиган энергетик 
г) Геотермал энергия 
100000.10
12 
517*10
12 
5.5*10
12 
0,134*10
12 
2. 
Ҳар йили қайта тикланадиган 
а) ерюзига етиб келадиган қуёш энергияси 
б) Атмосферанинг юқори қатламида (150-
200 
км) 
атомар 
кислород 
сифатида 
жамғарилган қуёш нури энергияси 
в) Денгиз суви кўтарилишидан ҳосил 
бўладиган энергия 
г) Шамол энергияси 
д) Дарёлар энергияси 
580*10
12 
0,00000*10
12 
70*10
12
1,7*10
12 
0,018*10 
Маълумотларга кўра, кейинги йилларда дунё мамлакатларида тахминан 
25 – 30 млрд тонна шартли ёқилғидан фойданилаётганлигини ҳисобга олинса 


255 
келажак 
энергетикасида 
қайта 
тикланадиган 
энергия 
манбаларидан 
фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўриниб қолади. 
Иссиқлик қурилмалари ва ЭСлари ҳақида маълумотлар берганда қуёш 
холодильникларининг тузилиши [2] ва ишлаш принципи ҳақида, қуёш 
фотобатериялари ва улардан космосда фойдаланиш, селенли ва кремнийли 
фото батарияларда қуёш нурини электр энергиясига айлантириш жараёнлари 
ҳақида маълумотлар бериш зарур. Чунки яқин келажакда мамлакатимизда 
Хитой ва Корея мамлакатлари иштирокида қуёш электр станциялари қуриш 
режалаштирилган ва бошлаб юборилган. 
Фанинг гидравлика бўлими бўйича дарс ўтганда гидроэнергетик 
ресурсларнинг ҳосил бўлишида “Дунё насоси” ҳисобланган. Қуёшнинг роли 
дарёларда оқадиган сув энергиясидан сувнинг денгизларда кўтарилишидан 
ҳосил бўладиган ва тўлқин энергиясидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга 
эканлиги алоҳида таъкидланади. 
Гидравлика ва иссиқлик техникаси фани бўйича лаборатория дарсларида 
ҳам айрим “Иссиқ қути” типидаги оддий паст ҳароратли қуёш 
қурилмаларининг моделларида тажрибалар ўтказишни ташкил қилиб, оддий 
параболик 
ва 
параболацлиндрик 
концентраторирининг 
техникавий 
характеристикасини ўрганиб, тўғри ва йиғинди қуёш радиациясини махсус 
асбоблар ёрдамида ўлчашни ўргатиб, қуёш батареяларини тажрибада синаб, 
гелиотехник қурилмаларни иссиқлик ҳисобини қилишга доир масалалар 
ечишни ўргатиб муқобил энергия манбалари ва улардан фойдаланиш 
соҳасида 
талабаларнинг 
билимларини 
ошириш 
ва 
техникавий 
ижодкорлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган бўламиз. Бу эса шу 
фан бўйича дарс берувчи ўқитувчининг ўз ишига инновацион ёндашиб 
баркамол авлодни вояга етказишга, мамлакатмиз ривожига қўшган ҳиссаси 
ҳисобланади. 
Бу ишларни амалга ошириш учун чет элларда чоп этмлган китоблардан 
даврий матбуот материалларидан, “Гелиотехника” журналига ўхшаш илмий 
методик журналлардан, мамлакатимизда шу соҳада илмий тадқиқотлар олиб 
борган академиклар Ғ.Ё.Умаров, Б.М Очилов , С.А.Азимов, Р.А.Авезов, 
Ю.Н.Якубов 
каби 
олимларимиз 
томонидан 
ёзилган 
рисола 
ва 
монаграфиялардан, 
П.М.Михайлов, 
Х.Арғинбоев, 
Б.Хайриддинов, 
С.Қ.Қаҳҳоров, Х.О.Жўраев каби педагог олимларимиз томонидан нашр 
қилинган ўқув услубий қўлланмалардан ва интернет материалларидан 
фойдаланиши мумкин. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish