Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган 2018 йил “ ”


III боб. Меҳнат интизомини таъминлаш ва жавобгарлик



Download 126,59 Kb.
bet22/27
Sana25.02.2022
Hajmi126,59 Kb.
#276317
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Жамоа шартномаси

III боб. Меҳнат интизомини таъминлаш ва жавобгарлик

1-§. Меҳнат интизоми ва рағбатлантириш турлари
2-§. Меҳнат интизомини бузганлик учун қўлланиладиган чоралар
1-§. Меҳнат интизоми ва рағбатлантириш турлари



  1. Банкда меҳнат интизоми меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жамоа шартномаси шартларига, ушбу Қоидаларга, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, санитария-гигиена талабларига, шунингдек ҳар бир ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шартларини кўзда тутадиган банкнинг бошқа локал ҳужжатларига риоя қилишни ўз ичига олади.

  2. Меҳнат мажбуриятларини тегишли равишда бажариш, меҳнатда юқори натижаларга эришиш, банкда узоқ муддат намунали ишлаш ва ишдаги бошқа ютуқлари учун банк ходимларига нисбатан қуйидаги рағбатлантиришлар қўлланилиши мумкин:

а) пул мукофоти;
б) эсдалик (қимматбаҳо) совға;
в) фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш.
Жамият ва давлат олдидаги алоҳида хизматлари учун ходимлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.



  1. Ходим ўзи ишлаётган таркибий бўлинма раҳбари ёки меҳнат жамоасининг илтимосномасига кўра банк раҳбарияти томонидан чиқариладиган буйруқ асосида тақдирланади.



2-§. Меҳнат интизомини бузганлик учун қўлланиладиган чоралар



  1. Меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақлидир:

а) ҳайфсан;
б) ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима. Меҳнат интизомини мунтазам бузганлик учун, шунингдек ушбу қоидаларнинг 65-бандида кўзда тутилган ҳаракатларни бир марта содир этганлик учун ходим ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача бўлган миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш Меҳнат кодексининг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади;
в) меҳнат шартномасини бекор қилиш.



  1. Интизомий жазо чораси қўлланишига қадар ходимга йўл қўйилган қонунбузарлик сабаблари ва ҳолатини ёзма равишда тушунтириш имконияти берилади. Тушунтириш беришдан бош тортиш унга нисбатан содир этилган ҳаракат учун чора кўришга тўсқинлик қилиши мумкин эмас. Ходимнинг тушунтириш беришдан бош тортиши далолатнома билан расмийлаштирилади.




  1. Иш берувчи ҳар бир ҳаракат учун ушбу Қоидаларнинг 73-бандида кўрсатилган интизомий жазонинг фақат биттасини қўллашга ҳақлидир.




  1. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолатда интизомий жазони бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилмайди. Интизомий жазони қўллаган иш берувчи уни бир йил ўтмасдан олдин ҳам ўзининг ташаббуси, ходимнинг илтимоси, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра бекор қилишга ҳақлидир. Ходимдан интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.




  1. Интизомий жазо устидан ходим ушбу Қоидаларнинг 110-115 бандларида кўзда тутилган тартибда шикоят қилиши мумкин.




  1. Иш берувчига ходим бевосита тўғридан-тўғри зарар етказган ҳолда интизомий жазо ва таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини кўзлашдан қатъий назар, ходим бундан ташқари қонунчиликда белгиланган тартибда моддий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.




  1. Меҳнат интизомини бузганлик учун ходимларга нисбатан интизомий жавобгарликдан ташқари локал ҳужжатлар билан таъсир кўрсатишнинг бошқа чоралари ҳам қўллаши мумкин (ойлик, бир маротабалик ва йиллик иш якунлари бўйича мукофотлардан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилиш ва ҳ.к.).



  1. Банкнинг мансабдор шахслари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунга биноан кўзда тутилган ҳолатларда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади. Бундай жавобгарлик қуйидаги ҳолатларда юзага келади:

а) меҳнат шартномасини ғайриқонуний эканлигини билиб туриб бекор қилиш ёки ишга тиклаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик, шунингдек ҳомиладорлиги ёхуд болага қараши кераглигини важ қилиб аёлларни ишга қабул қилишдан билиб туриб ғайриқонуний тарзда бош тортиш;
б) ишга қабул қилишнинг белгиланган тартибини бузиш (маҳаллий меҳнат органлари томонидан юборилган шахсларни, муқобил хизмат хизматчилари, ҳарбий хизматга мажбурларни ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан қабул қилиш, қонуний кучга кирган суд ҳукми билан муайян лавозимларини эгаллаш ёхуд муайян фаолият билан шуғуллаши тақиқланган шахсларни ишга қабул қилиш);
в) ёнғинга қарши қоидалар ва хавфсизлик техникасини, ишлаб чиқариш санитарияси ёки ходимга зарар келтиришга сабаб бўлган бошқа меҳнат қоидаларини бузганлик учун;
г) ходимнинг мурожаатини кўриб чиқишдан бош тортиш ёки уни ўз вақтида кўриб чиқмаслик ёхуд улар бўйича асоссиз зид қарор қабул қилиш ва ҳоказолар.

Download 126,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish