Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган 2018 йил “ ”



Download 126,59 Kb.
bet1/27
Sana25.02.2022
Hajmi126,59 Kb.
#276317
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Жамоа шартномаси


Меҳнат жамоасининг умумий
йиғилишида маъқулланган
2018 йил “____” ____________
______ - сонли баённома

АГРОБАНК”


АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ


2018 – 2020 йиллар учун


ЖАМОА ШАРТНОМАСИ

Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши қарорига биноан


жамоа шартномасига имзо чекдилар:
БОШҚАРМА БОШЛИҒИ КАСАБА УЮШМАСИ
ҚЎМИТАСИ РАИСИ
________________________________ ____________________________
А.Қ.Рустамов Х.К.Норов


Жамоа шартномасига имзо чекиш вақтида қуйидагилар ҳозир бўлдилар:


Иш берувчи вакиллари: Ходимлар вакиллари:



  1. К.Жамолидинов ______________ 1. Д.Хамидова _______________




  1. Р.Усманов ___________________ 2. Г.Ғайбуллаева _____________



  1. Ш.Вахобов __________________ 3. Х.Мардиев ________________



  1. УМУМИЙ КОИДАЛАР:

1.1. Мазкур жамоа шартномаси (кейинги ўринларда “Шартнома”) Агробанкда * иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
Мазкур шартноманинг тарафлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
иш берувчи – “Агробанк” АТБ Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи А.Қ.Рустамов тимсолида;
ходимлар – “Агробанк” АТБ Тошкент вилоят бошқармаси Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Х.К.Норов тимсолида**

1.2. Шартнома шартлари у имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, тарафлар янги шартномани тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартирилгунча ушбу шартнома амалда бўлади.


1.3. Мазкур Шартнома Иш берувчига ва Банкнинг барча ходимларига, шу жумладан Шартнома кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади.


Мазкур Шартномада назарда тутилган ҳолатларда унинг айрим қоидалари қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:
а) ходимнинг оила аъзоларига;
б) ёшга доир пенсияга кетиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга;
в) меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли зарар етказилиши оқибатида жабрланган собиқ ходимларга;
г) меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ходим қарамоғида бўлган ва зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга;
д) касаба уюшмаси аъзоларига (касаба уюшмаси бюджети ҳисобидан бериладиган қўшимча имтиёзлар қисмида).

1.4. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро розилиги билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


1.5. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмунига қилинган ишораларнинг барчасида уларнинг мазкур Шартномани тузиш чоғидаги таҳрири назарда тутилган.


_____________________________________________________________________

* Кейинги ўринларда “Банк” деб номланади


**Кейинги ўринларда “Касаба уюшмаси қўмитаси” деб номланади

1.6. Иш берувчи барча ходимларни, шу жумладан ишга янги қабул қилинган ходимларни жамоа шартномаси, шунингдек банкнинг Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилинган барча локал ҳужжатлари билан таништириш, жамоа шартномаси мазмунига ва бажарилиши шартларига оид маълумотлар ошкоралигини (мажлислар, конференциялар, маъсул ходимлар ҳисоботлари, ахборот стендлари, тармоқ нашрлари ва ҳоказолар орқали) таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.


1.7. Томонлар ижтимоий шериклик тамойилларини тан олган ҳолда, Шартнома бажарилишида юзага келган ҳар қандай низоларнинг олдини олиш чораларни кўришни ўз зиммасига олади. Баҳслашувлар ўзаро ишонч ва ҳурмат билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида ҳал этилади.





  1. Download 126,59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish