ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ
Тарафлар меҳнат вазифаларининг ҳалол ва сифатли бажарилиши ходимлар фаровонлигининг негизи эканлигини эътироф этадилар.
2.2. Шу мақсадда Иш берувчи:
а) Банкнинг муваффақиятли фаолият юритишига, меҳнат интизоми мустаҳкамланишига эришиш, ходимларнинг касб маҳоратини юксалтириш, тариф ставкалари ва меҳнатга ҳақ тўлашни амалдагиларига нисбатан пасайишига йўл қўймаслик;
б) меҳнат жамоасини моддий-техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш;
в) меҳнат унумдорлигини юксалтириш, илғор тажрибани ўзлаштириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш;
г) Банкнинг молиявий аҳволи ва ривожланиш истиқболлари ҳақида меҳнат жамоасини мунтазам хабардор қилиб бориш;
д) Банкнинг ўзида, зарур ҳолларда эса олий ва қўшимча таълим муассасаларида ходимлар учун касбий тайёргарлик, малака оширишни ташкиллаштириш;
е) белгилаб қўйилган меҳнат тартиби доирасида Касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро таклифлар ва талабларни ўз вақтида кўриб чиқиш, меҳнат баҳсларини музокара йўли билан ҳал этиш;
ё) ходимларнинг Банкни бошқаришда амалдаги қонунларга зид бўлмаган шакллардаги иштирокини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
ж) Касаба уюшмаси қўмитаси вакилларини ходимларнинг манфаатларига тегишли масалалар кўриб чиқиладиган йиғилишларда иштирок этишини таъминлаш;
з) Банкнинг фаолият самарадорлигини юксалтиришга, банк тизими ривожига катта ҳисса қўшаётган ҳамда ўз лавозим вазифаларини сидқидилдан бажариб ва Банкда узоқ муддатли намунали ишлаб келаётган ходимларни рағбатлантириб бориш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
2.3. Касаба уюшмаси қўмитаси:
а) Шартнома амал қилиб турган вақт давомида ходимларнинг оммавий иш ташлашларини ташкил этмайди ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўради;
б) Иш берувчининг ёзма мурожаатига асосан ходим билан юзага келган меҳнат низоларининг ҳал этилишида заруриятга қараб амалий ёрдам беради;
в) ижтимой меҳнат муносабатларига оид масалаларни, шунингдек ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ходимлар номидан иш кўради;
г) касаба уюшмаларига хос услублар ёрдамида ходимлар меҳнат илғорларини рағбатлантириш тизимларини ўрнатиш орқали Банкнинг барқарор фаолият кўрсатишига кўмаклашади;
д) ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомини риоя этилишига, меҳнат вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашади;
е) меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларини такомиллаштириш, Банкни бошқариш, Шартнома мажбуриятларини такомиллаштириш, ходимларнинг меҳнат шартномасидаги вазифаларни тўлиқ ҳамда сифатли бажаришларига кўмаклашувчи ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг жорий ва истиқболли режа ҳамда дастурларини қабул қилиш каби масалалар юзасидан жамоа музокараларини олиб бориш бўйича таклифларни Иш берувчига киритиб боради;
ё) кўрик танловларида иштирок этиш ташаббуслари билан чиқиш мажбуриятларини ўз зиммасига олади.
2.4. Ходимлар:
а) ўз меҳнат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажаради, Иш берувчининг қонуний фармойишлари ва буйруқларини ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этади;
б) меҳнат самарадорлигини юксалтириш, хизматлар сифати яхшиланиши, ўз ҳамкасбларининг илғор тажрибасидан фойдаланиш;
в) одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш;
г) умумхалқ хайрия хашарларида иштирок этиш мажбуриятларини ўз зиммаларига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |