Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган 2018 йил “ ”



Download 126,59 Kb.
bet6/27
Sana25.02.2022
Hajmi126,59 Kb.
#276317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Жамоа шартномаси

МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ,

КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ



    1. Агробанк ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ягона тариф сеткасига мувофиқ амалга оширилади. Ягона тариф сеткасида белгиланган Агробанк ходимларининг энг кам иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган “1” – разряди (тариф коэффициенти – камида 2,476) бўйича тарификация қилиниши таъминланади.




    1. Меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасида белгиланган талаблар асосида ташкил этилади.




    1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинса Агробанкнинг тариф сеткаси ҳам қайта кўриб чиқилиши лозим.




    1. Ходимларнинг меҳнатига ҳар ойда икки марта, яъни ойнинг 15 санасига қадар ва ойнинг охирги санасида, мазкур сана байрам ёки дам олиш кунларига тўғри келса меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.

    2. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга ва меҳнатни меъёрлаштиришга оид ҳужжатларни, шунингдек уларни жориш этиш тартибини Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб олади.




    1. Ходимларни мукофотлаш ҳамда рағбатлантириш “Агробанк” АТБ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва бошқа тўловларни амалга ошириш тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.

Банк ходимларига уларнинг малакаси, ўз ишини яхши билиши, берилган топшириқларни сидқидилдан виждонан бажариши ва ўз соҳаси бўйича сифатли хизмат кўрсатиши каби жиҳатлари инобатга олинган ҳолда, тегишли комиссия хулосасига кўра банк Бошқаруви қарорига (филиалларда раҳбар буйруғига) асосан устама ҳақ белгиланади.
Устама ҳақ миқдори лавозим маошининг 3 (уч) баробаригача белгиланиши мумкин.



    1. Ходимнинг лавозими ўзгарган (аввалги эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга ўтган) ҳолларда ходимга ўрнатилган устама ҳақ фоизи сақланади, қуйи лавозимга ўтганда амалдаги устама ҳақ бекор қилинади ва тегишли комиссия томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.




    1. Ходимларга банк тизимида кўп йиллик хизмати учун тўлов иш ҳақи фонди ҳисобидан тўланади ва лавозим маошига нисбатан белгиланади (2-илова)

Банк тизимида ходимларга кўп йиллик хизмати учун тўлов ҳар ойнинг иккинчи ярмида ходимнинг асосий эгаллаб турган лавозим маошига нисбатан белгиланган фоизларда ҳақиқатда ишлаган кунларига мутаносиб равишда тўланади.
Мазкур тўлов меҳнат стажи икки йилга тўлмаган ходимларга, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчи фуқароларга (шунингдек, мавсумий ишчиларга) ва штатдан ташқари бўлган ходимларга татбиқ этилмайди.



    1. Банк тизимида ҳисобот ойи натижаларидан келиб чиқиб, ходимларга нисбатан банкнинг самарали фаолият юритиши ва ривожланишига қўшаётган ҳиссаларини инобатга олган ҳолда ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида ойлик мукофотлаш усули қўлланилади ва ойлик мукофот фондининг максимал миқдори бир ойлик иш ҳақи фондига нисбатан 100 фоизгача белгиланади.




    1. Ойлик мукофот қуйидаги ходимларга тўланмайди:

а) фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчи фуқароларга (шунингдек мавсумий ишчиларга);
б) ходимнинг айбли ҳаракатлари туфайли меҳнат шартномаси бекор қилинганда (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 3-4 бандлари);
в) Меҳнат кодексининг 106-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда.

5.11. Ҳисобот даврида тўлиқ ёки қисман ишлаган, аммо мукофот пули тўлангунга қадар ишдан бўшаган ходимга ишлаган даврига мутаносиб равишда ойлик мукофот умумий тартибда берилиши мумкин.


5.12. Ҳар бир ходим мукофотининг муайян миқдори ходимнинг иш сифати, умумий иш натижаларига қўшган ҳиссасини тасдиқловчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда бўлим раҳбари томонидан тавсия этилади.


5.13. Ойлик мукофотнинг умумий миқдори ва ҳар бир ходим учун белгиланадиган миқдор банкда мукофотлаш масалаларини мувофиқлаштирувчи ваколатли комиссия хулосасига кўра раҳбар томонидан белгиланади.


5.14. Ойлик мукофот ходимнинг ҳақиқатда ишлаган даври учун ҳисобланади ва мукофотни ҳисоблашда ходимнинг тегишли ой давомида олган қуйидаги даромадлари ҳисобга олинади:


а) лавозим маоши;
б) устама ҳақ;
в) иш вақтидан ташқари, байрам ва дам олиш кунлари учун ҳисобланган ҳақ;
д) ходимнинг асосий иши билан бир қаторда бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун тўланган ҳақ.

5.15. Йиллик иш якунлари бўйича мукофот миқдори банкнинг харажатлар сметаси доирасида банк Бошқаруви қарорига мувофиқ тўланиши мумкин.


Йил якуни бўйича мукофот миқдори тизимдаги филиалларнинг молиявий-иқтисодий натижалари, тегишли кўрсаткичлари ва ижро интизомини ҳисобга олган ҳолда аниқланади ҳамда Махсус комиссия хулосасига кўра банк Бошқаруви қарори билан белгиланади.

5.16. Тўлиқ календарь йил ишламаган банкка таклиф асосида ишга қабул қилинган ҳамда таклиф асосида бошқа ишга ўтган малакали ходимга йиллик иш якунлари бўйича мукофот департамент, бошқарма ва филиаллар раҳбарларининг Бошқарув раиси ўринбосарлари билан келишилган тавсиялари асосида Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, унинг хулосасига кўра, Бошқарув қарорига биноан тўланиши мумкин.


Тўлиқ календарь йили давомида ишлаган, аммо мукофот тўлаш давригача ишдан бўшаган ходимларга йиллик иш якунлари бўйича мукофот умумий тартибда тўланади.
Шунингдек, ходим вафот этган тақдирда йиллик иш якунлари бўйича мукофот унинг оила аъзоларига тўлаб берилади.

5.17. Йиллик иш якунлари бўйича мукофот қуйидаги ходимларга тўланмайди:


а) фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишловчи фуқароларга (шунингдек мавсумий ишчиларга);

б) ходимнинг айбли ҳаракатлари туфайли меҳнат шартномаси бекор қилинганда (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 3-4 бандлари);


в) Меҳнат кодексининг 106-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
г) банкка зарар етказганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиб ҳукм қилинган ёки амнистия актига асосан жазодан озод қилинган ходимларга.

5.18. Йиллик иш якунлари бўйича мукофот миқдори ходимнинг йил давомида ҳақиқатда олган даромадларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ходимнинг даромадларини аниқлашда қуйидаги ҳақиқатда ҳисобланган тўловлар инобатга олинади:


а) лавозим маоши;
б) устама ҳақ;
в) кўп йиллик хизмати учун тўлов;
г) иш вақтидан ташқари, байрам ва дам олиш кунлари учун ҳисобланган икки ҳисса ҳақнинг 50 фоизи, (ушбу тўловлар бир ҳисса миқдорида амалга оширилган бўлса 100 фоизи);
д) мукофотлар (ойлик мукофот ва байрам муносабати билан берилган мукофот);
е) ходимнинг асосий иши билан бир қаторда бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун тўланган ҳақ.

5.19. Банк ходимларини йиллик иш якунлари бўйича мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилиш ваколатли комиссиялар томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


5.20. Ходимга йиллик иш якунлари бўйича мукофот белгиланишида Ходимларга иш ҳақи тўлаш ва рағбатлантириш бўйича комиссия Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда хулоса беради.


5.21. Ходимни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида бериладиган мақсадли хусусиятга эга бўлган тўловлар касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган “Агробанк” АТБ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва бошқа тўловларни амалга ошириш тўғрисида”ги Низомда кўрсатилган миқдорларда берилади.


5.22. Банк ходими вафот этган ҳолатда моддий ёрдам пули унинг оила аъзоларига ёки маросимларни ўтказишни ўз зиммасига олган шахсга берилади.


5.23. Мазкур моддий ёрдамни тўлаш ходимнинг иш стажи ёки интизомий жазо борлигига қарамасдан моддий аҳволидан келиб чиқиб белгиланади.


5.24. Ходимларга бир календарь йилда бир марта қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олиш учун банк томонидан маблағ ажратилади. Ушбу маблағнинг миқдори ва берилиш вақти Касаба уюшмаси қўмитаси тавсиясига кўра банк Бошқаруви қарорига асосан белгиланади.


5.25. Банк томонидан ходимлар Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан байрам санаси муносабати билан бир йўла мукофотланиши мумкин. Бунда бериладиган мукофотлар буйруқ чиққан санада банкнинг штатлар жадвалида бўлган барча ходимларга берилади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили, бола парваришлаш даври муддатида, ишдан ажралган ҳолда ўқиш вақтида, ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари туфайли яъни МКнинг 100-моддаси 2-қисми 3-4 бандлари асосида бекор қилинганда бир маротабалик мукофот берилмайди.


5.26. Моддий ёрдам маблағлари асословчи ҳужжат тақдим этилганда:


а) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига;
б) ходимнинг яқин қариндошлари вафот этганлиги муносабати билан;
в) ходимнинг биринчи никоҳ тўйи муносабати билан;
г) ходимнинг юбилей санаси муносабати билан;
д) ходим пенсияга чиқиши муносабати билан ишдан бўшаётганда;
е) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун Марказий аппарат Комиссияси қарорига асосан моддий ёрдам ажратилади.

5.27. Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосарларининг фармойиши билан ходим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларнинг оғир турлари: инфаркт, инсульт, саратон (онкология касалликлари), сил, жигар церрози ва оғир жарроҳлик операцияларини бошдан кечирганда ва фавқулотда ҳолатлар (зилзила, сув тошқини, ёнғин туфайли ходимга моддий зарар етганда) муносабати билан моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.


5.28. Пенсияга чиққан собиқ ходимларга Касаба уюшмаси қўмитаси тавсиясига кўра қонунчиликда белгиланган энг кам кам иш ҳақининг 2 (икки) баробари миқдоридаги моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.


5.29. Агар ходим банкнинг таклифига кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб борса Иш берувчи Меҳнат кодексининг 172-моддасида кўзда тутилган тартибда қуйидагиларни тўлайди:


а) кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатларни;
б) янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатларни;
в) ходим томонидан Иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатларни.
5.30. Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафарлари учун тўланадиган компенсациялар (Адлия вазирлигида 2015 йил 19 ноябрда 2730-сон билан рўйхатга олинган) “Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга биноан амалга оширилади.

5.31. Иш берувчининг розилиги билан ходим ўзига тегишли мол-мулк (асбоб-ускуналар, ашёлар ва ҳоказолар)дан (автотранспорт воситасидан ташқари) фойдаланганда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 144-моддасида келтирилган меъёрлар асосида ҳисоблаб чиқилган амортизацияси доирасида харажатлар қопланади.


5.32. Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда ходимларни ишдаги ютуқлари учун ҳамда юбилей саналарида (50, 55, 60 ёшга тўлганда) қимматбаҳо совға, фахрий ёрлиқ, пул мукофотлари билан тақдирлаши, шунингдек давлат мукофотларига тавсия этиши мумкин.


5.33. Иш берувчининг кўрсатмасига биноан иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш, навбатчилик, дарслар ўтказиш ва бошқа турли тадбирларда қатнашиш) мақсадида ходим ўз асосий ишидан озод этилади. Агарда юқорида кўрсатилган тадбирлар иш вақтида ўтказилса, бу ҳолда ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади, мазкур тадбирлар ишдан ташқари вақтда ўтказилса, ходимга сарф қилинган вақтига мутаносиб қўшимча дам олиш вақти берилади.


5.34. Ходимлар Иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган санаторийлари ва дам олиш уйларига ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган “Ўзбекистон” санаторийларга йўлланмалар тақдим этиш йўли билан рағбатлантириши мумкин.






  1. Download 126,59 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish