Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида маъқулланган 2018 йил “ ”


-§. Меҳнат шартномасини бекор қилишга оид масалалар



Download 126,59 Kb.
bet21/27
Sana25.02.2022
Hajmi126,59 Kb.
#276317
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27
Bog'liq
Жамоа шартномаси

9-§. Меҳнат шартномасини бекор қилишга оид масалалар



  1. Ходим мазкур Қоидаларнинг 43-бандида белгиланган тартибда меҳнат шартномасини исталган вақтда бекор қилишга ҳақлидир.




  1. Ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги нияти хусусида ходим тегишли аризани кадрлар бўлимига (ёки кадрлар билан ишлашга масъул бўлган шахсга) топшириш йўли билан икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантиришга мажбурдир.



  1. Ходимнинг берган аризаси рўйхатга олиниши шарт. Ариза рўйхатга олинишидан қатъий назар, у берилган кундан кейинги кундан бошлаб огоҳлантириш муддати бошланади.




  1. Ходимнинг берган аризаси у берилган кундан кейинги кундан кечиктирмай меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга топширилади.




  1. Ходимнинг аризаси узрли сабаблар бўйича ишни давом эттириш мумкин эмаслиги билан шартланган ҳолда у банкка уни топшириш кунида берилади ва банк меҳнат шартномасини аризада кўрсатилган муддатда бекор қилишга мажбурдир.




  1. Узрли сабабларга қуйидагилар киради:

а) ўқув юртларига ўқишга қабул қилиниш;
б) пенсияга чиқиш;
в) сайланадиган лавозимга сайланиш;
г) ходим ёки унинг яқин қариндошларининг тиббий хулосага кўра парваришга муҳтож бўлган саломатлиги, бу хулосани ВТЭК, ВКК беради;
д) мазкур ишни давом эттириш мумкин эмаслигини белгилайдиган бошқа узрли сабаблар.



  1. Қонун билан белгиланган огоҳлантириш муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра қисқартирилиши мумкин, бу эса ходимнинг аризасида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг аниқ санасини кўрсатганда меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг тегишли рухсати кўринишида акс эттирилиши керак.

Мазкур бандда кўрсатилган шахслардан ташқари бошқа мансабдор шахслар, шу жумладан, мазкур ходим меҳнат қиладиган таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ҳам огоҳлантириш муддатини қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмаслар.



  1. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини ходим исталган вақтда, шу жумладан меҳнатга лаёқатсизлик, таътилда, хизмат сафарида бўлган даврда ва ҳоказоларда топширишга ҳақлидир. Кўрсатилган даврларнинг барчаси меҳнат шартномасининг бекор қилиш тўғрисида белгиланган огоҳлантириш муддатига ҳисобланади.




  1. Огоҳлантириш муддати мобайнида меҳнат шартномасининг шартларини томонлар одатдаги тартибда бажаришда давом этадилар. Ходимнинг огоҳлантириш муддати мобайнида аризани қайтариб олиш ҳуқуқи сақланади. Агар мазкур қоидаларнинг 43-бандида кўрсатилган муддатлар тугаганидан сўнг меҳнат шартномаси бекор қилинмаса, меҳнат муносабатлари давом эттирилади.



  1. Муайян муддатга ёки муайян ишни бажариш вақтига тузилган шартноманинг муддати тугаганда, томонларнинг исталгани меҳнат муносабатларини шартнома бўйича ишлаш муддати тугаган кунда ҳам, у тугагандан сўнг етти календарь кун мобайнида ҳам бекор қилишга ҳақлидир. Етти кунлик муддат шартнома муддати тугагандан кейинги кундан бошланади. Агар етти кунлик муддатнинг тугаши ишланмайдиган кунга тўғри келса, унинг тугаши кейинги ишланадиган кунга кўчирилади.




  1. Иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.




  1. Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра унинг муддати тугашидан олдин бекор қилишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

а) технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штатлари) ўзгаришига ёки ишлар тарзларнинг ўзгаришига ёхуд корхонани тугашига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши;
б) малакаси етарли эмаслиги ёки соғлиғининг ёмонлиги оқибатида ходимнинг бажарилаётган ишга мувофиқ эмаслиги;
в) ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари;
г) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги;
д) ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда;
е) иш берувчининг ташаббусига кўра ўриндошлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, шунингдек ўриндош бўлмаган бошқа ходимни ишга қабул қилиш муносабати билан ёки меҳнат шартларига кўра ўриндошлик бўйича ишларни чеклаш натижасида йўл қўйилади.



  1. Меҳнат шартномасини мазкур Қоидаларнинг 53-бандида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилишга, филиал тугатилганида ҳамда банкнинг бошқарма бошлиғи ва бош бухгалтери, филиал бошқарувчиси ҳамда бош бухгалтери билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатидан ташқари, касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олмасдан туриб йўл қўйилмайди.




  1. Иш берувчи меҳнат шартномасини касаба уюшмаси қўмитасининг розилигини олган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай, айбли хатти-ҳаракатлар учун эса, бундан ташқари интизомий чорани белгилаш учун кўрсатилган муддатлардан кечиктирмай бекор қилишга ҳақлидир.



  1. Иш берувчининг ташаббусига кўра қуйидаги ҳолларда меҳнат шартномасини бекор қилинишига йўл қўйилмайди:

  • вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврида;

  • ходимнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёхуд бошқа меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган таътилда бўлган вақтида;

  • хомиладор аёллар ва уч ёшгача болалари бўлган аёлларга нисбатан.

Банк филиали тугатилган ҳоллар бундан мустасно.



  1. Умумий тартибга риоя қилишдан ташқари иш берувчи қуйидаги ходимлар билан меҳнат шартмасини ўз ташаббусига кўра бекор қилинаётганида маҳаллий меҳнат органининг розилигини олиши шарт:

а) 18 ёшга тўлмаган шахслар;
б) вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишдаги фаолиятидан озод этилмаган шахслар;
в) вакиллик органлари таркибига сайланган шахслар сайлаб қўйилган ваколатлари тугаганидан кейин икки йил мабайнида.



  1. Иш берувчи ходимни меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ёзма равишда (имзо чектириб) қуйидаги муддатларда огоҳлантириши шарт:

а) технологиянинг ўзгариши, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, иш ҳажмларининг қисқариши, ходимлар сони (штати) ўзгариши ёки ишлар тарзининг ўзгариши ёхуд корхонани тугатиш муносабати билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганда камида икки ой олдин;
б) ходимнинг малакаси етарли эмаслиги ёки соғлиғининг ёмонлашгани оқибатида бажараётган ишига мувофиқ келмаслиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда камида икки ҳафта олдин.



  1. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди, меҳнатга оид муносабатларнинг банк филиали тугатилганлиги натижасида бекор қилиниши бундан мустасно (МК 102-модда).




  1. Агар тиббий хулосага кўра мазкур ишни бажариш ходимнинг соғлиғига тўғри келмаса меҳнат шартномаси ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда огоҳлантириш бериш талаб қилинмайди. Бундай ҳолда ходимга икки ҳафталик иш ҳақи миқдорида компенсация тўланади.




  1. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ушбу қоидаларнинг 57-бандида кўзда тутилган огоҳлантириш муддатлари ҳам уларнинг давом этиш муддати билан ўлчанадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.




  1. Ходимнинг айбли ҳаракатлари оқибатида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатида иш берувчи камида уч кун олдин ходимни меҳнат муносабатларининг бекор қилиниши тўғрисида хабардор қилиши ёки шунга мутаносиб равишда ходимга компенсация тўлаши керак.




  1. Иш берувчи ходим айбли хатти-ҳаракатлар қилган тақдирда у билан меҳнат шартномасини қуйидаги асослар бўйича бекор қилишга ҳақлидир:

а) ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини мунтазам бузиб келган бўлса;
б) ходим ўзининг меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузса;



  1. Аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади.




  1. Меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхатига қуйидагилар киритилади:

а) ижро интизомини бузиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари, Фармонлари, Фармойишлари ва топшириқларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишларида, Марказий банк қарорлари ва меъёрий ҳужжатларида, банк Кенгаши ҳамда Бошқарувининг қарорлари, баёнлари ва банкнинг бошқа ички меъёрий ҳужжатларида қўйилган вазифаларни амалга оширишни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда таъминламаганлик);
б) ходим иш фаолияти билан боғлиқ ҳолда Жиноят кодексида назарда тутилган жиноятларни содир этиб, жиноят процессуал кодексига асосан унинг айблилик масаласи ҳал этилмай туриб жиноят иши ҳаракатдан тугатилган ёки у содир этилган жинояти учун жазодан озод қилинган ёхуд айбдорлиги тўғрисида суднинг ҳукми чиқарилган бўлса;
в) ишга узрсиз сабаблар билан чиқмаслик (ишда узрсиз сабаблар билан иш куни мобайнида узлуксиз ёки вақти-вақти билан жами уч соатдан кўпроқ бўлмаганлик);
г) ишга алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки токсик моддаларни истеъмол қилиб келиш, буни гувоҳларнинг кўрсатмалари ёхуд тиббий хулоса тасдиқлаган бўлса;
д) иш жойида банкнинг мол-мулкини ўғирлаш, талон-тарож қилиш ва ўзлаштириш каби ҳаракатларни содир этиш;
е) иш вақтида ходим томонидан ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлар содир этилиши;
ё) банк ходимлари, шу жумладан тартиб бузарнинг ҳам ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган тарзда хавфсизлик техникасини, ишлаб чиқариш технологиясини қўпол равишда бузиш;
ж) ходим томонидан банкка Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик ҳақининг ўн бараваридан юқори миқдорда моддий зарар етказилиши;
з) банк, тижорат ёки бошқа хизмат сирларини ошкор қилиш;

и) пул ёки товар бойликлари билан бевосита ишлайдиган ходим томонидан хизмат вазифаси билан боғлиқ ноқонуний хатти ҳаракат содир этилиши, агар бу хатти-ҳаракатлар банк томонидан унга нисбатан ишончнинг йўқолишига асос бўлса;


й) хизмат мавқеидан ўз манфаати йўлида фойдаланиш, уни суистеъмол қилиш;
к) мижозлар ва фуқаролардан мукофот тариқасида пора талаб қилиш ёки олиш;
л) сохта ҳужжат тайёрлаш, ҳисобот, статистик, бухгалтерия маълумотлари ва бошқа ёзишмаларни қасддан бузиб кўрсатиш;
м) тўлов ёки ҳисобот ҳужжатларини, қатъий ҳисобот бланкаларини, хизмат кўрсатилаётган мижозлар ҳужжатларини атайлаб йўқотиш;
н) мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи ёки Агробанк манфаатларининг бузилишига сабаб бўлувчи меҳнат қонунчилиги талабларига хилоф иш қилиш.

Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бузишини қўпол тусга эгалиги ёки эга эмаслги ҳар бир муайян ҳолда содир қилинган ножўя ҳаракатнинг оғир-енгиллигига ҳамда бундай бузиш туфайли келиб чиққан ёхуд келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга қараб ҳал этилади.





  1. Меҳнат шартномаси қуйидаги ҳолатларда ҳам бекор қилиниши мумкин:

а) ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганда;
б) илгари шу ишни бажарган ходим суд қарорига асосан ишга тикланганда;
в) ходим илгариги ишини давом эттиришига имкон бермайдиган жазога ҳукм қилинган суднинг ҳукми қонуний кучга кирганда, шунингдек суднинг қарорига кўра ходим ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига юборилганда;
г) ишга қабул қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;
д) ходим вафот этганда;
е) агар ишни давом эттириш ходимнинг соғлиғига хавф солса ёки улар учун бошқа зарар келтириш билан боғлиқ бўлса ота-оналар, васийлар (ҳомийлар), мехнатни муҳофаза қилиш органлари, вояга етмаган шахслар билан ишлаш бўйича ваколатли комиссиялар талабига кўра.



  1. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда Меҳнат кодекси ёки бошқа меъёрий ҳужжатларнинг тегишли банди ва моддасини ҳавола қилган ҳолда меҳнат шартномасини бер қилишнинг асоси кўрсатилади.




  1. Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра мазкур Қоидаларнинг 47-бандида кўзда тутилган узрли сабабларга кўра ва қонунчиликда муайян имтиёзлар ҳамда афзалликларни бериш билан боғлиқ бошқа сабабларга кўра бекор қилинганида меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда ушбу сабаблар кўрсатилади.




  1. Муддатли меҳнат шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилиш пайтида жарима тўлаш тўғрисида тарафларнинг ўзаро мажбурияти кўзда тутилган тақдирда:

а) иш берувчи мазкур Қоидаларнинг 53-бандида кўзда тутилган асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш пайтида ходимга жарима тўлаши шарт, бундай меҳнат муносабатларини ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари учун ва малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилиш ҳолатлари мустасно;
б) агар меҳнат шартномаси унинг тугашига қадар ходимнинг ташаббусига кўра, шунингдек унинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинган бўлса, ходим иш берувчига жарима тўлаши шарт;
в) агар меҳнат шартномасида жариманинг ҳажми белгиланмаган бўлса, томонлар уни тўлашдан озод этилади.

Download 126,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish