Международный научно-образовательный



Download 3,95 Mb.
bet207/208
Sana20.07.2022
Hajmi3,95 Mb.
#825858
TuriСборник
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   208
Ўқув фани сифатида уй-жой ҳуқуқи, асосан, “Фуқаролик ҳуқуқи” фани доирасида ўрганиладиган ҳуқуқ нормалари ва умумқабул қилинган илмий консепциялар йиғиндисидир.
Илм-фаннинг бир йўналиши сифатида уй-жой ҳуқуқи тегишли ҳуқуқий муносабатлар, амалдаги ҳуқуқ нормалари ва амалиёт, шунингдек улар ривожланиши анъаналарининг қонунийлиги бўйича қарашлар, ғоялар, назарияларнинг тизимини ифодалайди.
Уй-жой ҳуқуқини тушунишнинг мазкур уч усулининг ўзаро фарқларини аниқ билиб олиш муҳимдир. Ушбу усулларнинг барчаси учун ҳам уй-жой қонунчилиги, яъни мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси асос ҳисобланади.
Уй-жой ҳуқуқини ҳуқуқ соҳаси сифатида талқин этишда ушбу ҳуқуқий ҳужжатларнинг барчасини нисбатан йирик бўлган тизим – хусусий ҳуқуқнинг бир қисми ҳисобланган тизимга бирлаштириш лозим.
Ҳуқуқ соҳаси сифатида уй-жой ҳуқуқининг предмети бўлиб, уй-жой муносабатлари, яъни фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, уй-жойларнинг хусусий мулкка ўтиши билан (хусусийлаштирилганда ёки бошқача усулда давлатнинг мулк ҳуқуқидан бегоналаштирилганда) уй-жой муносабатлари эмас, балки уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи – унга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Шу сабабли, фуқароларнинг мулки бўлган уй-жой , амалда тўлиқ уй-жой ҳуқуқининг ҳаракат доирасидан четга чиқади ва фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш объектига айланади.
Ҳар қандай ҳуқуқ соҳасининг объектини атрофдаги мавжуд аниқ элэментлар ташкил қилади. Бунда ҳар бир ҳуқуқ соҳаси ўзининг тартибга солиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш йўналишига эга бўлади.
Уй-жой соҳасидаги кўчмас мол-мулк ёки унинг бир қисмига мулк ҳуқуқи хусусий, давлат, муниципиал, жамоат мулк кўринишида мавжуд бўлиши мумкин. Уй-жой кодекси томонидан тартибга солинадиган муносабатлар тураржой биноларини (квартира, хона) ашёвий ва мажбурият ҳуқуқи объектлари сифатида мулкий муомалада иштирок этиши учун асосни мустаҳкамлайди.
Кўчмас мулк деганда, ер билан узвий боғлиқ бўлган ва шу сабабли ҳам бир жойдан иккинчи жойга тайинланиш мақсадига жиддий шикаст етказмасдан кўчиришнинг имкони бўлмаган объектлар: ер участкалари ва ер ости бойликлари, кўп йиллик дов-дарахтлар, шунингдек бинолар ва иншоотлар тушунилади. Ер билан узвий боғлиқлиги сабабли ҳам ушбу объектлар юқори моддий қийматга эгалиги билан тавсифланади.
Уй-жой ҳуқуқидаги кўчмас мол-мулкка қуйидагилар киради: эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқлари мол-мулк доирасида белгиланган кўчмас мол-мулк: ер участкаси ва у билан узвий боғлиқ бўлган тураржой ва нотураржой бинолари, ёрдамчи хўжаликлар, кўп йиллик дов-дарахтлар билан
бирга уй-ҳовлилар, уй-жойлар, квартиралар, уй-жойлар ва бошқа иморатлардаги доимий ёки вақтинча яшаш учун яроқли бўлгантбошқа тураржойлар, уй-жой соҳасидаги иншоотлар ва муҳандислик инфратузилмасидан бошқа элементлар. Уй-жой ҳуқуқининг асосий объекти бўлиб, уй-жой ва унинг турли шакллари ҳисобланади. Уй-жой кодекси уй-жой фондлари билан боғлиқ муносабатларни умумий ва бир бутунликда, шунингдек уйлар ва тураржой бинолари (квартира, хоналар) доимий яшаш учун яроқли бўлиши керак.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий суди уй-жой фонди таркибига кирмайдиган бинолар (ишлаб чиқариш бинолари, йиғма иншоотлар, вагончалар ва бошқалар) билан боғлиқ низолар судлар томонидан мулкий ижарани тартибга солувчи фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллаш орқали ҳал этилиши лозимлиги белгиланган.
Бугунги кунда қонунчиликда уй-жой фонди тушунчасига Уй-жой кодексининг 7-моддасида таъриф берилган бўлиб, унга кўра, уй-жой фонди – инсон яшаши учун яроқли бўлган тураржойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат тураржойлари, махсус уйлардан (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлардан) иборат бўлган фонд54.
Шу билан бир қаторда, уй-жой ҳуқуқи ўзининг асосий тамойилларига эга. Уй- жой ҳуқуқининг тамойиллари деганда, уй-жой ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий қоидалари тушунилади ва уларга қуйидагилар киради:

  1. тураржойнинг дахлсизлиги;

  2. тураржойдан ўзбошимчалик билан маҳрум қилишга йўл қўйилмаслиги;

  3. тураржой танлаш ҳуқуқининг эркинлиги;

  4. уй-жой фондидан фойдаланишга рухсат этилиши;

  5. уй-жой фондидан мақсадли фойдаланиш.

Бугунги кунда уй-жой муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг яхлит тизими мавжуд эмаслиги давлат томонидан изчил уй-жой сиёсатини амалга оширишни мураккаблаштирмоқда. Бу ўз навбатида, уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқишни, уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш лозимлигини англатади. Чунки уй-жой соҳасини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлари таҳлили ушбу ҳужжатлар билан тартибга солинган масалаларни бевосита Уй-жой кодексида назарда тутишни тақозо этмоқда. Масалан, амалдаги кодексда уй-жойни реконструкция қилиш (қайтадан қуриш), қайта режалаштириш ҳақидаги нормалар айрим





54Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси.
http://lex.uz/ru/docs/-106136
ўринларда келтирилган бўлсада, лекин уларни амалга ошириш тартиби билан боғлиқ умумий қоидалар белгиланмаган.
Мазкур масалалар Вазирлар Маҳкамасининг 2006-йил 30-декабрьдаги “Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидги низомни тасдиқлаш ҳақида”55ги Қарори, 2018-йил 18-майдаги “Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”56ги Қарори (ушбу ҳужжат ҳозирда кучини йўқотган) асосида тартибга солиниб келинган. Ваҳоланки, уй-жойни реконструкция қилиш (қайтадан қуриш), қайта режалаштириш, бевосита Уй-жой кодексининг предмети ҳисобланади.
Амалдаги Кодексда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат уй-жой сиёсати етарлича тартибга солинмагани туфайли давлат уй-жой сиёсати амалда қонуности ҳужжатлари асосида амалга оширилмоқда. Бу эса уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига, турли ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланишига олиб келяпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021-йил июль ойида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги қонун лойиҳасида соҳада юзага келаётган муаммолар ўз ечимини топган. Унга кўра, қонун лойиҳасида қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилмоқда:
биринчидан, ушбу Кодекс уй-жой соҳасидаги муносабатларни тартибга солиши белгиланиб, унинг фуқаролик қонунчилиги билан чегараси аниқ белгиланмоқда. Қолаверса, фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган масалалар мазкур ҳужжатдан чиқарилмоқда;
иккинчидан, турар жйга бўлган мулк ҳуқуқи барча турдаги фуқаролик-ҳуқуқий битимлар орқали вужудга келиши, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш ва у билан боғлиқ чекловлар назарда тутилмоқда;
учинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулиятини ошириш мақсадида турар жой мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси кенгайтирилиб, кўп квартирали уйлардан фойдаланиш, сақлаш билан боғлиқ чекловлар ҳамда уй-жой соҳасида давлат назоратини амала оширувчи органнинг ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда;
тўртинчидан, давлат уй-жой фондидан турар жой бериш ва фойдаланишни тартибга солувчи боб киритиляпти. Ушбу бобда давлат уй-жой фондидан турар жой олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифалари, давлат уй-жой фондидан


55 https://lex.uz/docs/-1098987
56 https://lex.uz/docs/3743238
турар жой бериш тартиби назарда тутилган ҳолда, Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида кўчириш фақат суд тартибида амалга оширилиши белгиланмоқда.
Ўз навбатида, давлат уй-жой фондига мансуб уй-жойларни иккиламчи ижарага бериш тақиқланиб, ижарага олувчи оила аъзосининг талаби бўйича турар жойни ижарага бериш шартномасининг ўзгартирилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланмоқда. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, янги таҳрирдаги Уй-жой кодексининг қабул қилиниши билан уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишга эришилади. Энг муҳими, уй- жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга изчил давлат уй-жой сиёсати амалга оширилмоқда.

Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish