Международный научно-образовательный



Download 3,95 Mb.
bet206/208
Sana20.07.2022
Hajmi3,95 Mb.
#825858
TuriСборник
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   208
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР



    1. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2010.

    2. Василенко И.А. Геополитика современного мира. – М., 2006.

    3. Жукова П. Имидж России и её безопасность: диалектика взаимосвязи. // Власть. 2010,№02.

    4. Anholt, Simon (2010-01-23). Places: Identity, Image and Reputation. Palgrave Macmillan.

ФИО автора: Хушбоқова Нигора Ғайрат қизи Термиз давлат университети Юридик факультети Юриспруденция таълим йўналиши II босқич 420-гуруҳ талабаси
Название публикации: «УЙ-ЖОЙ ОЛДИ-СОТДИСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ»


Аннотация: ушбу мақолада уй-жой олди-сотдиси шартномаси тушунчаси ва мазмуни, уй-жой олди-сотди шартномаси объекти ва субъектлари, ушбу шартномани тартибга солувчи қонунчиликнинг ривожланиш тарихи тўлиқ ёритиб ўтилган.
Калит сўзлар: уй-жой ҳуқуқи, уй-жой фонди, эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш, Уй-жой Кодекси, кўчмас мулк, асосий тамойиллар, Вазирлар Маҳкамасининг 2006-йил 30-декабрьда қабул қилинган “Якка тартибдаги уй- жой қурилиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори риэлторлик фаолияти.

Кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари орасида тураржойга бўлган эҳтиёж энг биринчи ва асосий эҳтиёжлардан бири ҳисобланади. Зеро, тураржойга нисбатан эҳтиёжи қондирилмасдан туриб, инсон ҳотиржам ҳаёт кечириш ва ўзини эркин ҳис қилиш имкониятига эга бўлмайди.


Фуқароларнинг тураржойга бўлган эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида янгича кўриниш ва мазмун касб этганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Қолаверса, бозор муносабатлари шароитига келиб, кишилардаги боқимандалик туйғуси барҳам топа бошлаши билан биргаликда, давлатга тегишли бўлган тураржой биноларнинг катта қисми хусусийлаштирилди.
Шу билан бирга хусусий мулкчиликка кенг эътибор берилиши муносабати билан тураржойларни хусусийлаштириш, якка тартибда уй-жой қуриш, давлатга тегишли бўлмаган турли ташкилотларнинг тураржойларни қуриши ва уларни сотиши, тураржой ҳуқуқи фанининг тушунчаси, мақсади ва вазифаларини тубдан ўзгаришига олиб келди.
Шунингдек, бозор муносабатлари шароитидаги тураржой муносабатларини тартибга солувчи янги қонунчилик тизимининг шаклланиши ҳам тураржой
ҳуқуқи фанининг тушунчаси, предмети ва мақсадини аниқлаш заруриятини қўймоқда.
Маълумки, тураржойга бўлган эҳтиёж ҳуқуқ субъектлари орасидан фақат фуқароларгагина хосдир. Шу муносабат билан фуқароларгина тураржойда истиқомат қилиш ҳуқуқига эгалар. Гарчи тураржойга нисбатан мулк ҳуқуқи ҳуқуқ субъектларининг ҳар бирига тегишли бўлсада, тураржойлардан фойдаланиш фақатгина фуқароларнинг яшашига қаратилиши лозим. Шунингдек, тураржой муносабатлари тизимида фуқароларга қулайлик туғдириш учун зарур бўлган коммунал тўловлар, тураржойларни табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси, совуқ ва иссиқ сув билан таъминлаш каби муносабатлар мавжудки, мазкур ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатлар ҳам тураржой ҳуқуқи соҳаси учун муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, уй-жой ҳуқуқи деганда, ҳуқуқ субъектларининг тураржойларга нисбатан мулк ҳуқуқи, фуқароларнинг тураржойларда истиқомат қилишлари ва давлат органларининг тураржой соҳасидаги ваколатлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормалари йиғиндиси тушунилади.
Уй-жой ҳуқуқининг вазифалари қуйидаги мақсадлардан келиб чиқиб, уй-жой муносабатларини тартибга солиш ҳисобланади:

  • фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш;

  • уй-жой фондини сақлаш ва яхшилаш;

  • уй-жой муносабатлари соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқий тартибот.

Ўзбекистон Республикасининг уй-жой ҳуқуқини уч жиҳатдан келиб чиқиб талқин этиш мумкин:

  1. ҳуқуқ тизимининг бир қисми сифатида;

  2. ўқув фани сифатида;

  3. илм-фаннинг бир йўналиши сифатида.

Ҳуқуқ соҳаси нормаларининг йиғиндиси ва унинг мустақил аҳамиятининг эътирофи нима билан белгиланади. Ҳар қандай ҳуқуқ соҳаси ўзининг мустақил тартибга солиш предметига эга ва бошқа ҳуқуқ соҳасидан фарқ қилувчи индивидуал усуллар ва манбалари мавжуд бўлади. Уй-жой ҳуқуқи мазкур барча белгиларга эга.
Шу жиҳатдан айтиш мумкинки, уй-жой ҳуқуқи ҳуқуқ соҳаси сифатида фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар ва институтлар тизими ҳисобланади.

Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   208




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish