схемаси
Юқорида қайд этилганлардан кўриниб турибдики, мавжуд технологик тизимлар механик принципда ишлайдиган машиналар ва қурилмаларни қўллашга асосланган бўлиб, уларда фақат чигитларнинг морфологик параметрлари (оғирлик, ўлчамлар) дан фойдаланилади ва уларнинг биологик хоссаларини инобатга олмайдилар. Шу билан бирга экишга тайёрлаш жараёнида уруғлик чигитнинг физиологик ҳолатларини ўзгартиришга олиб келадиган ривожланишнинг табиий циклларини ҳам ўз ичига олиши зарурлиги эса уларнинг биологик ҳолатларини ҳам инобатга олишни тақозо этади.
Уларни бошқариш учун эса турли атропоген (инсон иштироки талаб этиладиган) амаллар қўлланилади. Бу ишларни бажаришда уруғлик чигит
491
сифати ва жараёнларнинг бажарилиш кетма-кетлиги уруғлик чигитларни физиологик ҳолатларини сақлаб қолиш ва яхшилашни таъминлаши лозим.
Технологик жараёнларнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда зарарсизлантириш ҳамда уруғларни экишдан аввалги авжлантиришни амалга оширувчи технологик линияни техник реализация қилишнинг асосий вариантлари тизимлаштирилди. Уруғларга бевосита ЎЮЧ ишлов бериш жараёни турлича схемаларда амалга оширилиши мумкин, лекин жараённинг технологиклиги нуқтаи назаридан уруғлик юзасини нурлатгич остида ЎЮЧ ишлов бериш ҳамда уруғликлар оқимини резонатор турдаги ўтказувчи камерада ЎЮЧ ишлов бериш энг мақбули ҳисобланади [4].
Уруғлик юзаларига ишлов берувчи ЎЮЧ қурилмаларга қўйиладиган асосий талаб ишлов беришнинг бир текислиги ва ЎЮЧ энергия манбаи билан юкламани мос келишидир. Шунинг учун ЭМ тўлқинларни силлиқ қатламли диэлектрик муҳитларда тарқалиши ва акс этишларнинг назарий ва математик тадқиқотлари назарияси асосида уруғлик чигитларга ЎЮЧ ишлов бериш юзасидан бир қатор қурилмалар ва техник ёндошувлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар уруғликларга бир текис ишлов берилганда ЎЮЧ энергия манбаини юклама билан акс эттириш коэффициенти бўйича яхши мутаносиблигини таъминлайди. Ишлаб чиқилган ЎЮЧ энергия манбаини юклама билан мувофиқлаштириш усуллари ЎЮЧ ишлов бериш жараёнида электр-физикавий параметрлар ўзгаришида акс этиш коэффициенти минимал бўлишини назорат қилиш ва автоматик таъминлаш тизимини яратиш имконини берди. Нурлатгич ва материал қатлами остида ростловчи металл экран ўрнатилади ва маълум боғлиқликларга мос равишда ишлов берилаётган материал қатламининг қалинлиги ва конвеер тасмаси ҳамда экран орасидаги масофа танланади [5].
Оқимдаги уруғликларга ишлов бериш учун бир қатор ЎЮЧ қурилмалар яратилган бўлиб, уларнинг таъсир этиш камераси ўтказувчи ҳажмий резонаторни ташкил этади. Ишлаб чиқилган қурилмаларнинг конструкцияси максимал маҳсулдорликда барча уруғлик оқимларига бир текис ишлов бериш имконини беради [6].
492
Уруғлик чигитга ЎЮЧ ЭММ ёрдамида ишлов бериш бўйича олиб борилган тадқиқотлардан олинган натижалар асосида уруғлик чигитни зарарсизлантиришнинг контактсиз электр технологияси ва уни амалга оширадиган қурилма Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ва Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани фермер хўжаликларида жорий этилди, натижада уруғлик чигитни кимёвий дори воситаларисиз экологик соф зарарсизлантиришга эришилди, касалликлардан илдиз чириш касаллиги 3,7 фоизга камайишига, пахта ҳосилдорлиги гектарига 3,2 – 3,7 центнерга ошишига ва ғўзанинг гоммоз касаллиги 2,0-4,0 фоизга камайиб, ҳосилдорлик 10-15 фоизга ошишига эришилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |