Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №14



Download 17,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/168
Sana28.06.2022
Hajmi17,37 Mb.
#713275
TuriСборник
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   168
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Май 2021. Том 2

ФИО авторов:
З.Ю.Шонасирова, Д.А.Муталова 
ЧДПИ “Мактабгача таълим” 
кафедраси ўқитувчилари. 
Название публикации:
«МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА 
КРЕАТИВЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ» 
Аннотация.
 
Мазкур мақола мактабгача ёшдаги болаларда креативликни 
ривожлантириш масалаларига қаратилган бўлиб, мазкур соҳада тадқиқот олиб 
борган олимларнинг креативликни ривожлантириш юзасидан берган 
тавсиялари 
асосида 
тарбиячи-педагогларга 
болаларда 
креативликни 
ривожлантириш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилган. 
Калит сўзлар. 
Креативлик, шахс шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар, 
ижодий тафаккур, фикрлашда тизимлилик, ижодий интуиция 
Психологияда инсон шахсининг шаклланишига таъсир этувчи омиллар 
сифатида ижтимоий омиллар (муҳит), биологик омиллар (
ирсият) ва таълим-
тарбия эътироф этилади. 
Ҳақиқатдан ҳам, шахсга таъсир этувчи мазкур омиллар боланинг камол 
топишида муҳим аҳамиятга эга ҳамда бу фаолият давомида болада: ижодий 
тасаввурни ривожлантириш, ижодий тафаккур кўникмаларини шакллантириш, 
фикрлашда 
тизимлилик, 
ҳаракатчанлик 
қобилияти 
ёки 
ўз-ўзини 
ривожлантириш, ечим қидириш учун куч ва имконият топиш, ижодий интуиция, 
нутқ ривожланиши каби жиҳатларга алоҳида эътибор бериш мақсадга 
мувофиқдир. 
Маълумки, мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини ташкил 
қилиш тамойилларидан бири сифатида “боланинг ижодий қобилиятларини 
қўллаб-қувватлаш” белгиланган. Ижодкор бола шахсини шакллантиришда 
Г.Алтшуллер ва И.Верткиннинг «Ижодкор шахснинг ҳаётий стратегияси» 
тамойилини қўллаш ижобий натижа беради. . 
Г.Алтшуллер ва И.Верткин ижодкор шахснинг қуйидаги асосий 
сифатларини таснифлайди, улар: 
1. Аниқ мақсадни танлаш қобилияти. 


354 
2. Муаммони кўра олиш қобилияти, мақсадга эришишга тез олиб 
борадиган ечим топиш. 
3. Ишни режалаштира олиш қобилияти ва бажарилган ишларни мунтазам 
назорат қилиш. 
4. Режада белгиланган ишларни юқори ишчанлик кайфиятида бажариш. 
5. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз фикр ва қарашларида мустаҳкам туриш. 
Мактабгача таълим ташкилотларидаги ўқув-тарбия жараёни болаларнинг 
қобилияти ва лаёқатини ҳар томонлама ривожлантириш, уларнинг шахсини 
шакллантиришга қаратилган. Мазкур жараённинг маҳсулдорлиги педагогнинг 
болаларни яхши билиши, таълим ва тарбиянинг хилма-хил методларини 
қўллашига боғлиқ. 
Ж.Гилфорд 
креативликни 
тавсифлайдиган 
қатор 
индивидуал 
қобилиятларни кўрсатади:

фикрининг равонлиги;

фикрни мақсадга мувофиқ йўллай олиши;

ўзига хослик (оригиналлик);

қизиқувчанлик;

фаразлар яратиш қобилияти;

хаёл қила олиш, фантастлик (фантазия.). 
Кен Робинсоннинг фикрига кўра, “креативлик – ўз қийматига эга оригинал 
ғоялар мажмуи” 
Гарднер эса ўз тадқиқотларида креативлик тушунчасини шундай 
изоҳлайди: “креативлик – шахс томонидан амалга ошириладиган амалий ҳаракат 
бўлиб, у ўзида муайян янгиликни акс эттириши ва маълум амалий қийматга эга 
бўлиши лозим” 
Боланинг дастлабки олти ёши унинг кейинги ривожланиши учун жуда 
муҳим даврдир. Монтессори методикаси 8 ойдан 12 ёшгача бўлган узлуксиз
таълимнинг муқобил тизими ҳисобланиб, унинг хусусиятлари қуйидагилардан 
иборат: 
1. Шахсий фалсафавий асосларга эгалиги. 


355 
2. Фалсафавий-психологик тамойилларга риоя қилувчи методиканинг 
мавжудлиги. 
3. Синф-дарс тизимининг мавжуд эмаслиги. 
Методнинг бош ғояси боланинг мустақил ривожланишига туртки 
беришдан иборат. 
Монтессори таълимида бола махсус яратилган муҳит ёрдамида мустақил 
таълим олади.
Монтессори материалларида боланинг ўз-ўзини назорат қилиши,
хатоларини ўзи топиб, мустақил тузатишига шароит яратилган. Катталар болани 
фақат йўналтириб, зарур ҳолларда рағбатлантириб туришади. Уларнинг 
вазифаси болаларга таълим бериш эмас, «мустақил бажаришга ёрдам бер» 
шиори асосида уларнинг мустақил фаолиятига раҳбарлик қилиб туришдан 
иборат. 
Монтессори тизими ҳар бир болага чексиз танлов эркинлигини беради. 
Унга кўра, ҳар бир бола бугун нима билан шуғулланишини ҳал қилишни 
мустақил равишда танлай олади. 
Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг мустақил фикрлашида 
қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим: мактабгача ёшдаги болаларнинг 
тасвирлаш фаолияти ва уларнинг психологик хусусияти; мактабгача ёшдаги 
болаларнинг таълим машғулотлари ва унинг психологик хусусиятлари; 
мактабгача ёшдаги болаларнинг меҳнат машғулотлари ва уларнинг психологик 
хусусиятлари; мактабгача ёшдаги болалар асаб тизими ривожланиши; 
мактабгача ёшдаги болалар психикаси (идроки, нутқи, таффакурнинг 
ривожланиши, ҳиссиётлари ва онгнинг ривожланиши). Чунки буларнинг 
барчаси болаларда ижодий фикрлашни ривожлантиради. 
“Креативлик” тушунчаси ўзида маданий хилма -хилликни акс эттиради. 
Агар Ғарб кишилари учун креативлик, умуман олганда, янгилик саналса,
Шарқликлар эса, аксинча, креативликни эзгуликнинг қайта туғилиш жараёни, 
деб тушунадилар. Гарчи ғарблик ва шарқликларнинг креативлик борасидаги 


356 
қарашлари турлича бўлса-да, бироқ, ҳар икки маданият вакиллари ҳам мазкур 
сифат ва унга эгаликни юқори баҳолайдилар. 
Болаларнинг креативлик ҳусусиятларини ривожлантиришда қуйидаги 
хулосага келамиз: 
● ижодий фикрлашни ривожлантирувчи машқлар билан ижодий фикрлаш 
учун ақлни турли соҳаларда ишлашга ўргатиш керак; 
● катталар томонидан мажбурлаш, «уни ўйна», «буни ўйна», «хато 
қилдинг», «мана бундай бажар» қабилида иш тутиш бола ижодкорлигига зид 
услублардир. «Ўзим бажаришим учун менга ёрдам бер» қабилида иш юритиш 
мақсадга мувофиқдир. Бола эркин «ким билан», «нима билан», «қачон» 
тушунчаларини ўзи ҳал қилсин. Ўзи кўриб, эшитиб, ҳаракат қилиб, мушоҳада, 
яъни мантиқий фикрлай олсин; 
● дастурий маълумотни босқичма-босқич мураккаблаштириш йўналишида 
амалга оширилиши зарур: кузатилган ҳодисалар кўламини кенгайтириш ва у ёки 
бу ҳодисалар ҳақидаги билимларни кетма-кетликда чуқурлаштириш ва 
умумлаштириш; 
● экскурсияда таълимий ва тарбиявий вазифалар биргаликда ҳал этилиши 
лозим. 
Шунинг учун ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмалар 
ҳажмини режалаштириш ҳамда қандай ҳис-туйғу, муносабат, ахлоқий сифат, 
эстетик эҳтиёжларни фаоллаштириш аввалдан ўйланиши керак.
Мактабгача таълим ёшдаги болаларнинг мустақил фикрлашида 
қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим: 
● мактабгача ёшдаги болаларнинг тасвирлаш фаолияти ва уларнинг 
психологик хусусияти; 
● мактабгача ёшдаги болаларнинг таълим машғулотлари ва унинг
психологик хусусиятлари; 
● мактабгача ёшдаги болаларнинг меҳнат машғулотлари ва уларнинг 
психологик хусусиятлари; 
● мактабгача ёшдаги болалар асаб тизими ривожланиши; 


357 
● мактабгача ёшдаги болалар психикаси (идроки, нутқи, таффакурнинг 
ривожланиши, ҳиссиётлари ва онгнинг ривожланиши). 
Буюк педагог Мария Монтессорининг ўз даврида бутун инсониятга қилган 
қуйидаги мурожаати мавжуд: “Бизда шундай муаммо бор — катталар 
ривожланишнинг диққат-марказида туради. Агар ҳокимият эътиборини 
болаларга, улар қалбига қаратса, биз тинчлик ҳукм сурган дунёни қурамиз. 
Билим — тинчлик қуролидир”. Бугунги кунда Президентимизнинг мактабгача 
таълим тизимини ривожлантиришни давлат сиёсати даражасига кўтариши ана 
шундай осойишталик ҳукм сурган дунёни қуришимизга замин бўлиб хизмат 
қилиши шубҳасиз. 

Download 17,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   168




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish