Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/402
Sana03.03.2022
Hajmi20,94 Mb.
#481069
TuriСборник
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   402
Bog'liq
a62191 d9da4dd4d7a94a5fb747db07c9ca292b

Название публикации:
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОТМЛАРИДА 
ТАЛАБА ОНАЛАР – ЧАҚАЛОҚЛАРИ БОР ТАЛАБАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ 
ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ» 

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли 
ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва 
ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун 
устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва 
диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, 
халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик 
салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди. 
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва 
жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар 
яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча 
соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш 


168 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
ПФ-4947-сонли Фармонига мувофиқ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилиб, амалга жорий қилинди. 
Мазкур Дастурда (IV. Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор 
йўналишлари) хотин-қизлар ва оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва 
болаликни муҳофаза қилиш каби долзарб масалаларга ҳам эътибор қаратилган.
Ушбу масалалар юзасидан ва Кадрлар тайёрлаш миллий Дастурларига 
асосан, Олий таълим муассасаларининг сифат ва сон жиҳатдан ортиб бориши, 
чет-элнинг нуфузли Олий таълим муассасаларининг филиаллари очилиб, Олий 
таълим га бўлган алоҳида эътиборни яққол мисол қилишимиз мумкин. Бу эса ўз 
навбатида, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг билим-салоҳиятини ва 
онгини оширишга, ривожланган мамлакатлар фуқаролари каби инновацион ва 
интелектуал ёндошишга, дунё ареналарида Ўзбек деган номни янада мустаҳам 
ўрин тутишига тўғридан-тўғри хизмат қилади.
Инвестициянинг энг мукаммали ва ишончлиги – кадрларга, ёш авлодга 
қаратилаётган инвестиция ҳисобланади.
Шунга қарамасдан, ривожланиш даврида вужудга келадиган камчиликлар 
ва ривожланган давлатларда жорий этилган ижобий-амалий ишларнинг 
Республикамиз ОТМ тизимига тадбиқ этиш, бунинг натижасида ёш авлод ва 
ОТМ талабаларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш каби ҳайрли 
ишларни амалга оширишда етишмовчиликлар ҳам учраб турибди. 
Бунга айни вақтда Республикамиз ОТМларида ўқишларини давом 
эттираётган чақалоқлари, яъни ёшига тўлмаган фарзандлари бор талаба 
қизларимиз (ёш аёллар) нинг ўқиш давомида вужудга келаётган бир қанча 
муаммоларини келтиришимиз мумкин. 


169 
Ўзингизга маълумки, бизнинг халқимиз оддий халқ тили билан айтганда 
“болажон халқ” ҳисобланади. Ҳар бир оила ўз ўғил ва қиз фарзанди балоғат 
ёшига етгандан сўнг тенгини топиб, уйлантириш ва куёвга бериш тараддудини 
кўради. Ушбу балоғат ёши айни уларнинг талабалик йилларига тўғри келиши бу 
табиий ҳолдир. Бундан чиқди, турмуш қурган оилада хаётнинг мазмуни, ҳар бир 
оиланинг қувончи – бу фарзанд дунёга келади. Бу эса ўз навбатида ёш оилага 
ҳурсандчилик билан бир қаторда “ёқимли ташвишлар”ни ҳам вужудга 
келтиради.
Барчамизга маълумки, бизнинг менталитетимиз ва урф одатларимиздан 
келиб чиқадиган бўлсак, келин қайнона-қайнотанинг, турмуш ўртоғининг ва уй-
рўзғордаги ўзига юклатилган “юмушлар”нинг барчасидан ташқари, кўзларининг 
қувончи бўлган фарзандга оқ сут бериб улғайтириш, ўзига боғлиқ ҳолатдаги 
эҳтиёжларини қондириш каби масъулиятли вазифалари етарли.
Агар, келин талаба бўлса-чи...
Бундай ҳолатларда келин юқоридаги вазифалари ва юмушларидан ташқари 
талабаликка боғлиқ топшириқ ва вазифаларни ҳам уддасидан чиқиши керак ёки 
“академик таътил” олиши зарур бўлади. Лекин бундай имконият ОТМлар 
томонидан бергилган тақдирда ҳам ундан фойдаланишга “розилик” келин бўлган 
оиланинг ҳоҳиш-истаклари ва режаларидан келиб чиқиб, берилади. Аксарият 
ҳолатларда, чақалоққа қайнона ёки оиладаги қайни-сингиллар қараб туриш 
“шарти” билан ўқишни давом эттириши зарурлиги ва вақтдан ютқазмаслик каби 
иддаолар билан чегараланади.
Бундай ҳолатларда, келин тонг саҳарда уйғониб, супур-сидир ишлари, 
нонушта тайёрлаш, мол-хол (агар қишлоқда ёки шаҳардаги ҳовли уйларга келин 
бўлган бўлса), турмуш ўртоғини ишга кузатиш, фарзандига етарли миқдорда 
эҳтиёжалари учун озиқ-овқат ва кийим-кечакларни тайёр қилган ҳолда ўзи 
ОТМга йўл олади. Тонг саҳарда уйғониб, шундай ишлар билан ҳамда 
чақалоғидан доимий ҳавотирда бўлган талаба-келин тўлақонли равишда 
дарсларга шўнғиб кета олмаслиги ўзимизнинг хаётий тажрибамиздан маълум.


170 
Бу ҳолатлар қачонки, фарзанди соғ-саломат бўлган вақтлар учун тегишли. 
Лекин аксига олиб, ўқиш мавсуми об-ҳаволарнинг пасайиши ва инсонлар 
организмида “иссиқдан совуққа” ўтиш, яъни касалликларга мойил бўлган 
даврларга тўғри келади. Бу эса ўз навбатида ёш чақалоқ ва унинг онасини ҳам 
четлаб ўтмайди, албатта. Бундай ҳолатларда дарсга кеч келиш ва умуман келмай 
қолиш ҳолатларига ҳам сабаб бўлади. Қолдирилган дарслар мажмуаси йиғилиб, 
ўқув жараёни (семестр) якунида ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Унинг 
натижасида талаба-келин кўпроқ вақт вақтини дарс вазифаларини ва 
қолдирилган дарсларни қайта топширишга сарфлашига тўғри келади, табиий 
ҳолки қолган “ишлар”га вақти етмай қолади. Бу эса ўз навбатида ёш келинни 
янги оиладаги “мавқеи”га таъсир қилмай қолмайди. 
Бу ҳолатни яхшилаш ва ўз жойига қўйиш учун у камроқ дам олади ва кўпроқ 
меҳнат қилади, бу эса унинг соғлиғига ва асаб тизимига секин-асталик билан 
салбий таъсирини ўтказади. 


171 
Ушбу ҳолатларни Фарғона Политехника Институти мисолида ўрганиб 
чиқилганда, айни вақтда институтда 13 000 атрофида талаба таҳсил олади. Ушбу 
кўрсаткичнинг ўртача 15-20% ини қизлар ташкил қилади. Чақалоғи бор талаба-
қизларнинг миқдори умумий талаба-қизларниг 3-5% миқдорини ташкил этади 
деб қабул қилинса, ҳар бир факультетда ўртача 10-15 ёш чақалоғи бор талаба 
ўқиб таҳсил олади деб ҳисобланса бўлади. Институт бўйича барча чақалоғи бор 
талаба-қизларнинг 25-30% миқдори академик таътил учун имконияти бор деб 
олсак (шартли равишда), у ҳолда ўртача 55-60 та чақалоғи бор талаба-қизлар 
таҳсил олмоқда (бу олинган маълумотлар айни вақтда шартли, штат жадвали ва 
талабалар рўйхатини тўлиқ ва асосли ўрганиб чиқилса, бу ҳолатда ўзгаришлар 
бўлиши табиий).
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Республикамиз ҳудудидаги барча 
ОТМлар қошида махсус хона, яъни ёшига етмаган ёш болаларни вақтинча 
(оналарининг дарс жараёни мобайнида) қараб туриш учун “боғча” ташкил этилса 
ва у ерда зарурий жиҳозлар билан таъминланса, қўшимча иш ўрни сифатида – 
тарбиячи ва болалар шифокори иш ўринлари ташкил этилса, талабаларнинг 
юқорида кўрсатилган қатлами учун жуда катта ижтимоий жиҳатдан эътибор 
бўларди.


172 
Бу таклиф этилаётган лойиҳа маълум бир вақт оралиғи учун эмас, балки 
бизнинг менталитетимиз ва урф-одатларимиздан келиб чиққан ҳолда қаралса, 
доимий тарзда амалга оширилишига эҳтиёж катта. 
Бу нафақат ёш фарзанди бор талаба-қизларга, балки бутун жамиятга хизмат 
қилиши табиий. Нега десангиз, энг аввало бу фарзандлар Ўзбекистон 
Республикасининг келажаги, миллатимизнинг давомчилари ва халқимизнинг 
намоёндалари. Уларнинг оналари ва ўзларига бўлган эътибор, миллатга, 
давлатнинг келажагига бўлган эътибор сифатида қаралса, жуда тўғри бўларди.

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish