МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ.
Меҳнат муҳофазаси бўйича қонунларнинг бажарилишини назорат қилиб туриш Қуйидаги давлат ташкилотларига топширилган:
1. Ўзбекистан Республикаси Мехнат вазирлиги. Меҳнат муҳофазаси Давлат техник нозирлиги;
2. Давлат кон техник назорати агентлиги;
3. Республика санэпидемстанция назорати;
4. Давлат ёнғин назорати;
5. Давлат энергия назорати.
I. Мехнат муҳофазаси Давлат техник нозирлиги.
Булар корхоналарда хавфсиз ишлаш, техника хавфсизлиги бўйича меъёр ва қоидаларига риоя қилиш, саноат санитарияси ва меҳнат гигиенасига риоя қилиш, меҳнат қонунчилигига риоя қилиш масалаларини назорат қилади. Ҳар бир тармоқ ўз техник нозирига эга.
П. Давлат кон техник назорати агентлиги.
Бу ташкилот буғ қозонларининг тўғри ишлашини, босим остида ишлайдиган идишларни, юк кўтариш машиналари (кўтарма кранлар, лифтлар), экскаваторлар, газ ускуналари магистрал қувурлари ишини ва портловчи моддаларни ишлатиш, сақлаш ва ташиш ишларини назорат қилади.
III. Республика санэпидемстанция назорати. Бу ташкилот ҳавони, сувни ва тупроқни ифлосланишдан огохлантириш, шовқин ва титрашни йўқотиш, цехларнинг санитария ҳолатларини яхшилаш (ҳарорат, нисбий намлик, ёритилганлик ва ҳ.к.) ишларини назорат қилади.
IV. Давлат ёнгин назорати — бу ташкилот ёнгинга қарши тадбирларни, ўт ўчириш воситаларининг ҳолатини, ёнғин ҳақида хабар бериш воситаларининг ишини назорат қилади.
V. Давлат энергия назорати — бу ташкилот корхоналардаги энергия системаларининг техник эксплуатациясини ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни назорат қилади.
Ҳозирги пайтда кўпгина саноат тармоқлари корхоналарида уч поғонали назорат кенг жорий қилинган:
I поғона — ҳар куни уста жамоатчи нозир билан биргаликда цехдаги иш жойларини айланиб чиқишади. Учраган камчиликларни тузатиш чораларини кўришади.
II поғона — ҳар ҳафта цех бошлиғи катта жамоатчи нозир билан биргаликда цехдаги иш жойларини айланиб чиқишади. Учраган камчиликларни тузатиш чораларини кўришади.
III поғона — ҳар ойда бир марта корхона бош мухандиси меҳнат муҳофазаси мухандиси билан биргаликда шу иш жойларини айланиб чиқишади. Бу назорат бўйича корхонада қарор чиқарилади.
Барча корхона, ташкилот, муассаса, вазирликлар ва тармоқларда меҳнат муҳофазаси қонунлари бажарилишининг олий назорати Ўзбекистан Республикаси Меҳнат вазирлигига юклатилган.
МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ҚОНУНЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ТУРЛАРИ
Давлат қонунчилиги меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларининг бузилиши учун қатъий жавобгарлик белгилайди. Жавобгарлик турлари (3 турлидир):
1. Маъмурий жавобгарлик (уялтириш, ҳайфсан эълон қилиш, вақтинча ёки бутунлай паст даражали ишга ўтказиш, имтиёзларни чеклаш).
2. Жиноий жавобгарлик. Ўзбекистан Республикаси жиноят-процессуал Кодексига биноан олиб борилади. Масалан:
- қоиданинг бузилиши бахтсиз ходисага олиб келса, бир йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан махрум қилиш ёки беш минимал иш ҳақи микдорида жарима ёки ишдан бўшатиш чоралари қўлланади;
- қоиданинг бузилиши тан жароҳатига ёки меҳнат қобилиятини йуқотишга олиб келса, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш чоралари қўлланади;
- қоиданинг бузилиши кишининг ўлимига ёки бир неча кишининг оғир тан жароҳатига сабаб бўлса, 5 йилгача озодликдан махрум бўлиши мумкин;
- корхонадан чиқаёттан чиқиндилар туфайли ҳаво ва сув ҳавзаларининг ифлосланиши учун 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки беш минимал иш ҳаки миқдорича жарима тўланади.
3. Моддий жавобгарлик.
Қонунсиз равишда ишдан бўшатилган, мажбурий иш қолдирган, касбий касаллик туфайли жабрланган кишига тўланадиган ҳакни раҳбар лавозимидаги ходимдан қисман ёки тўлиқ ундириб олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |