Механизм ва машиналар назарияси фанининг предмети, вазифаси, тарихи ва тушунчалари



Download 90,77 Kb.
bet5/7
Sana22.04.2022
Hajmi90,77 Kb.
#573977
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
mekhanizm va mashinalar nazariyasi fa





Таблица 1.1



Звено қисмлари кинематик жуфт билан контактда бўлса, буни кинематик жуфт элементлар дейилади. Ҳозирги ҳолатда – бу шар ва текислик. Таблицада бешта ҳаракатчанлик кўрсатилган, яъни, стерженни ричагга нисбатан мумкин бўлган бешта ҳаракати: учта Декарт ўқлари айланиши ва иккита горизонтал ўқларда силжиши. Ричагни текисликда тик ўқ бўйича силжиши чегараланган, стерженни юқорига силжиши кинематик жуфтни йўқотишга олиб келади. Охири устунда кинематик жуфтларнинг схематик кўриниши келтирилган бўлиб, булар механизмлар тузулиши ва кинематикасини ўқишда фойдаланилади.
Иккинчи класс кинематик жуфт звено ҳаракатига иккита боғланиш қўйиб, тўртта ҳаракатчанликни қолдиради. Таблицада мисол тариқасида кинематик жуфт келтирилган, уни “цилиндр-текислик”дейлилади.
Бу жуфтнинг конструктив бажарилиши олдингига ўхшаш бўлиб, унда охири сфера кўринишида бўлган цилиндрик стержен ўрнига охири цилиндрик бўлган призматик стержен қўйилган. Бу кинематик жуфт стерженга пастки ричагга нисбатан тўртта мумкин бўлган ҳаракатни қолдиради: горизонтал ўқ бўйича иккита силжиш, тик ўқ атрофида айланиш ва горизонтал ўқ атрофида айланиш, иккинчи горизонтал ўқ атрофида айланиш мумкин эмас, бунда звеноларнинг контакти бузилади.
Учинчи класс кинематик жуфтда звенога учта боғланиш қўйилиб ва бошқа звенога нисбатан учта ҳаракат қилиши мумкин. Бундай жуфтлардан – сферали ёки шаровой шарнир. Звенонинг юқорисидаги шар, таблицада кўрсатилганидек, пастдаги звенонинг ички сферасига киради. Конструкция бўйича исталганча.

тайёрланиши мумкин, принцип бўйича шундай. Юқоридаги звено учта декарт ўқлари атрофида айланиши мумкин.
Тўртинчи клас кинематик жуфт тўртта боғланиш қўйиб, звенога иккита ҳаракатчанликни колдиради. Булардан бири – цилиндрик. Конструктив бу таблицадаги расмда кўрсатилгандек тасвирланган – юмалоқ стержен ричагнинг цилиндрик тешикчасига киргизилган. Ричаг цилиндрик тешикча бўйлаб силжийди ва унинг атрофида айланади.
Бешинчи класс кинематик жуфт звенога бешта боғланиш қўйиб, битта ҳаракатчанликни қолдиради. Булардан таблицада икки хили кўрсатилган – илгариланма ва айланма. Илгариланма жуфтларнинг конструктив бажарилиши таблицада кўрсатилганидек, призматик йуналишда икки звенонинг боғланиши, натижада бир звено бошқасига битта ҳаракат беради. (мисол, металга ишлов берувчи станокларнинг йуналтирувчиси).
Бундай жуфтларнинг схематик кўриниши ҳар хил механизмларда ҳар хил бўлиши мумкин. Харакатланмайдиган звенонинг йуналтирувчиси стерженга (ҳаракатланмайдиган звено штрихланади) баъзида стрелка қўйилади, у стерженни йуналиш бўйича илгариланма ҳаракатланишини кўрсатади.
Бешинчи класс айланма кинематик жуфт цилиндрик шарнир кўринишида кўрсатилган, бу подшипникдаги вал бўлиши мумкин. Бу жуфт звенога факат битта ҳаракат беради – шарнирда бир звенонинг бошқасига нисбатан айланиш ёки подшипникда валнинг айланиши. Айланма жуфтларнинг схемалари тайёрланишига қараб ҳар хил бўлади.


Download 90,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish