Key words:
journey, travel, hiking, climbing, diving, speologiya, tent, backpack, breeding fire,
medical help.
Туризм машғулотлари ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш ва
соғломлаштириш ҳамда жисмоний ривожлантиришнинг асосий воситаларида бўлиб
ҳисобланади.
Туризм машғулотлари қуйидаги турларга бўлинади:
1.
Маданий ҳордиқ чиқариш сайрлари, экскурциялар. (Истироҳат боғлари, тарихий
обидалар, ёдгорликлар, маданият марказлари, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда
тажриба, тадқиқот марказларига)
2.
Сафарлар, саёҳатлар. Бир кунлик ва кўп кунлик сафарларга бўлинади. (Табиат
қўйнига-қир адирлар, сой, дарё, кўл ва денгизлар соҳилларига, ўрмонзорларга
сафарлар)
3.
Тоғ туризми-альпинизм. Ғор туризми-спеология. Махсус тайёргарликка эга бўлган
саёҳатчиларнинг тоғ чўққиларини эгаллаш ҳамда ғорларни ўрганиш бўйича
саёҳатлари.
4.
Сув туризми, дайвинг. Сув ҳавзаларига махсус мосламаларда қайиқ, яхта, кояки,
солларда саёҳатга чиқиш, сув ости ўсимликлари ва ҳайвонотлари дунёсини ўрганиш.
5.
Автотуризм- техник воситалар ёрдамида сафарларга чиқиш.
Таълим муассасаларида ўтказиладиган туризм машғулотлари болалар билан табиат
қўйнига сафарлар ҳамда шаҳар ёки қишлоқ маданият марказлари, музей ва тарихий
ёдгорликлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларигасайрлар шаклларида бўлади. [1].
Сафар машғулотлари аввалида сафар йўналиши белгиланади. Сафарга чиқиш
муддати, йўналиши, давомийлиги, сафар иштирокчилари хақида маҳаллий яшаш
жойларининг раҳбариятлари, ички ишлар ва қутқарув бўлинма бошқармаларига ёзма
билдирги берилади. Сафарга чиқадиган гуруҳларнинг иштирокчилари сараланади.
Гуруҳлар 3-15 кишилик бўлиши мумкин. Саёҳатчилар 2-5 гуруҳдан иборат бўлади. Уларга
ўқувчи ва мураббийлардан раҳбарлар тайинланади. Саёҳатчиларнинг сафардаги
маъсулияти белгиланади. Сафарларга ошпаз, шифокор, қутқарув ишлари бўйича
мутахассислар жалб этилади. Хўжалик қуроллари, чодирлар, тунаш жихозлари, овқат
тайёрлаш жиҳозлари, қутқарув анжомлари тайёрланади.
Туризм машғулотлари ўтказиш ва саёҳатларга чиқишда сафар гуруҳлари ташкил
этиш ва вазифаларини белгилашда қуйидаги қоидаларга риоя қилинади
Саёҳатлар мақсади ва вазифаси, сафарлар йўналиши белгиланади. Бунда
болаларнинг ёши, жисмоний тайёргарликлари ҳисобга олинади.
Сафар йўналишлари қир адирларга, сой, дарё, кўл ва денгизлар соҳилларига,
ўрмонзорларга белгиланади.
Тоғ саёҳатлари-алпинизм ва сув ҳавзалари, денгизларга сафарларга чиқиш ҳамда
техник воситаларда сафар қилиш махсус тайёргарликка эга бўлган саёҳатчиларга
рухсат берилади.
135
Оммавий саёҳатлар муддати баҳор, ёз ва эрта куз ойларига белгиланади.
Қишда ва табиат ҳодисалар кўп содир бўладиган мавсумда саёҳатларга чиқиш
махсус тайёргарлик кўрилган гуруҳларга рухсат берилади.
Саёҳат давомида содир бўлиши мумкин бўлган табиий офатлар, жароҳатланишлар
каби салбий ҳодисаларда қутқарув чоралари кўриш, биринчи тиббий ёрдам
воситаларини тайёрлаш.
Сафар гуруҳларида саёҳатчиларнинг маъсулиятини тақсимлаш, йўлбошловчи, қатор
охиридаги ҳаракатланувчи, ошпаз ва шифокор ёрдамчилари, хўжалик жихозлари
учун масъул, оммавий тадбирлар ташкил этувчиларни белгиланади.
Сафар учун зарурий жихозларни тайёрлаш: сафар кийимлари, бош кийим ва
пайабзал мавсум ҳамда сафар йўналиш хусусиятига мувофиқ танланади.
Тўрвалар саёҳатчилар ёши, жисмоний тайёргарлигига мувофиқ танланади, сув
ўтказмайдиган, кўп чўнтаклардан иборат бўлган, очиб, ёпиш қулай бўлган бўлиши
керак.
Қўшимча кийимлар, гигиеник воситалар, ювиниш жихозлари, сочиқлар, овқатланиш
жихозлари, биринчи тиббий ёрдам воситалари, игна, ип, ёзув қуроллари,
фотоаппарат, адабиётлар, дурбин, фонар ва бошқаларни тайёрлаш.
Сафар чодирлари, ухлаш қопларини тайёрлаш, хўжалик қуроллари, озиқ овқат
маҳсулотларини, оммавий тадбирлар учун жихозлар олиш.
Алоқа воситалари тайёрлаш ва улардан фойдаланиш услубларини эгаллаш.
Туризм машғулотларига болаларни жалб этишда улар организмини тиббий
назоратдан ўтказиш керак. Шаҳар ва қишлоқ маданият марказларига, музейлар ва тарихий
ёдгорликларга, истироҳат боғларига, чўмилиш ҳавзаларига сайрларга барча ёшдаги
болаларни жалб этиш мумкин.
Саёҳатларга умумий тайёргарлик машғулотларида сафар жихозларини тайёрлаш,
кийимлар ва пайабзал танлаш, тўрваларни, чодирларни тайёрлаш, туризм ва саёҳатлар
тўғрисида назарий билимларни шакллантириш, саёҳат ва сафар жойлари ҳайвонот ва
ўсимлик дунёси, миллий мерослар, тарихий ёдгорликлар хақида кино ва видеофильмлар
тамоша қилиш, Ватан ва унинг тарихи хақида, машхур алломалар хақида кечалар,
тажрибали саёҳатчилар, устоз мураббийлар билан учрашувлар уштириш, ёш болаларни
саёҳат шаклларига ўргатиш, ахлоқий сифатлар, дўстлик, биродарлик, жамоатчилик,
мардлик, ташкилотчилик, одиллик, ҳалоллик каби жиҳатларни шакллантирилади.
Саёҳатчиларнинг махсус тайёргарлик машғулотлари жисмоний ҳаракат малака ва
кўникмаларини шакллантириш, жисмоний фазилатларни ривожлантириш ҳамда
такомиллаштириш яъни саёҳатчиларда махсус назарий ва амалий билим малака ва
кўникмалар ҳосил қилишдир. Сафарлар ва саёҳатларга тайёргарлик машғулотлари
давомида саёҳатчилар ҳаётий зарур бўлган юриш, югуриш, сакраш, тирмашиб чиқиш,
ошиб ўтиш, осилиш, таяниш, судралиш, эмаклаш, улоқтириш, суриш, кўтариш, сузиш,
чўмилиш, сувларни кечиб ўтиш, сол ва қайиқларда ҳаракатланиш каби ҳаракатларни
ўрганадилар.
Кўп кунлик сафарларга жисмоний ва махсус тайёргарликка эга бўлган ўсмир
болаларни жалб этилади. Саёҳатлар чиқиш бир неча тайёргарлик машғулотларидан сўнг
амалга оширилиши керак. Сафар йўналиши, давомийлиги ва ўтказиш вақти, саёҳатчилар
умумий ва махсус тайёргарлигига шунингдек, об-ҳаво ва иқлим шароитларидан келиб
чиққан ҳолда танланиши керак. Бир ҳил йўналишдаги саёҳатга мунтазам чиқиш шарт
эмас. Сафар давомида ҳар бир тадбир аввали ва якунида саёҳатчиларни йўқлама қилишни
ташкил этиш керак.
Тунаш жойларига ўрмон жойларининг чеккаси, дарахтлар оз жойлари, қир-
адирларнинг шамолдан пана жойлари, қоялардан узоқ, тош ва тупроқ кўчиши хавфи йўқ,
сув ҳавзаларидан камида 50 метр узоқликда бўлиши, ҳайвонлар инидан, автомобил
трассаларидан, саноат корхоналаридан, электр станцияларидан узоқ бўлишини ҳам
ҳисобга олиш керак. Тунаш жойлари қуруқ шох шаббалардан, тош ва кесаклардан
136
тозаланилади. Белги ёки байроқлар билан чегараланади. Бир кишилик, икки кишилик ва
кўп кишилик чодирларни ўрнатиш учун жой танлаш ва тайёрлаш ҳамда чодирларни
тикишда қоидаларга риоя қиланади. Чодирлар шамол йўналишига қарши қилиб
ўрнатилади. Суҳбат қилиб ўтириш, гулхан ёқиш жойлари танланади.
Оммавий овқат тайёрлаш учун ёки мустақил гулхан ёқишда техник-хавфсизлик
қоидаларига риоя қилиш зарур. Бунда гулхан ўрмон ичида бўлмаслиги, ўчоқлар тош
деворлари билан ўралган бўлиши. Гулхан учун узоқ ёнадиган ёғли ёғочлардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Дарахтларни кесиш, ўзбошимчалик билан ўтинлар
тайёрлаш таъқиқланади. Гулхан чўғлари ўчириб ташланиши, куллар кўмилиши керак.
Гулханга болаларни яқинлаштирмаслик ҳамда тез алангаланувчи моддаларни
гулханлардан узоқроқда тутиш. Гулхан ёқувчи тайинлаш. Совуқ мавсумда исинишда
эҳтиёт чораларни кўриш керак.
Чодирларда тунги дам олишда оловсиз ёритгичлардан фойдаланиш. Ухлаш
қопларидан тўғри фойдаланиш, уларни доимо тоза ва қуруқ сақлаш керак. Тунаш
вақтларида навбатчилар тайёрлаш. Саёҳатчиларнинг кечки ва эрталабки йўқлама қилишни
жорий қилиш амалга оширилади. Кўп кунлик сафарларга чиқиш учун саёҳатчилар
гуруҳида махсус тайёргарликка эга бўлиш керак. Шунингдек тунаш билан саёҳат қилишга
фақат 16 ёшдан юқори бўлган болалар ота-оналари рухсатидан сўнг жалб этилади.
Тунаш жойларини албатта текшириш ва тозалаш зарур. Тунда навбатчилик ташкил
этиш керак. Сафар давомида кундалик юритиш бўлиб ўтган ҳодисалар ва воқеаларни қайд
этиб бориш керак. Саёҳатчилар шахсий гигиена ва жамоат гигиена талабаларига риоя
қилишлари, ўз вақтида дам олишлари ва овқатланишлари зарур. Ўсимликлар ва ҳайвонот
дунёсига, экологияга зарар етказмаслик, рухсатсиз ов қилмаслик, ўсимликларни
назоратсиз истеъмол қилмаслик керак. Аълоқа воситалари ёрдамида саёҳатчилар
кайфияти, тадбирлар, ўтказилган масофа хақида доимо маълумот бериб бориш керак.
Мураккаб йўналишдаги сафарлар давомида, табиий офатлар натижасида кўплаб
жароҳатланишлар содир бўлиши мумкин. Бундай жароҳатланишлар аксарияти таянч
ҳаракат аппарати, мускул тизими ҳамда бош мия жароҳатлари бўлади. Бунда мускул
тизими лат ейиши, суякнинг очиқ ва ёпиқ синиши, бош миянинг жароҳатланиши, юмшоқ
тўқималарнинг очиқ жароҳатлари бўлиши мумкин. Шунингдек қуёш ва иссиқ уриши,
совуқ ейиш, ҳушдан кетиш, нафас олиш ва юрак уришни бехос тўхташи, заҳарли
ўсимликлар ва мевалар истеъмол қилганда, заҳарли ҳашоратлар, илон ва йиртқич
ҳайвонлар ҳужумида, сувда ва кўчкида чўкканда, қор остида қолганда, яшин урганда,
куйганда жароҳатланиш ва захарланиш мумкин. Саёҳатлар ва сафарлар давомида
жароҳатланишларда ва табиий офатларда қутқарув ишларини олиб боришда биринчи
тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари ва талабларини билиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |