Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

Адабиётлар: 
1.
Туризм. Абдумаликов Р. Тошкент. 1987 й. 
2.
По городом Узбекистана. Бобожонова Т. И Ташкент 1988 й. 
3.
Сайёҳликка кириш. Мусаев П. Тошкент. 1993 й. 
4.
Ўзбекистон тарихий обидалари сари. Батиров Ф.Х. Тошкент. 1994 й. 
5.
Туризм географияси. Гулметов Е. Е. Тошкент 2004 й. 
6.
Туризм ва уни ўқитиш методикаси. Қосимова Р. Тошкент 2008 й. 
РЕЗЮМЕ 
Ушбу мақолада мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, ёшлар ва аҳоли ўрасида 
ўлкашунослик ва соғломлаштириш ҳамда спорт туризмини оммавийлаштириш масаллари таҳлил 
этилган. Шунингдек ёшлар билан туризм машғулотларини ташкил этишнинг тартиб ва қоидалари, 
талаблари ўрганилган. 
РЕЗЮМЕ 
В статье изучаются цель и задачи туристических походов, спортивная и оздоровительная 
туризм, экскурции и походы. Развитиетуризмасрединаселенияимолодежи.


137 
SUMMARY 
This article disclosed purpose and objectives tourist campaigen and excursion, sports and health-
improvement tourism. Tourismdevelopmentofthepopulationandyoungpeople .
Спортчиларни тарбиялаш педагогик муаммо сифатида 
 
Қузибоев Э.Б. - 
ТАҚИ Жисмоний тарбия кафедраси 
ўқитувчиси
 
Таянч сўзлар:
соғлом авлод, баркамол, маънавий, ижтимоий, миллий, қадрият, жисмоний тарбия, спорт 
мусобақалари, глобаллашув, замонавий,стаълим, тарбия, олимпиада, бўш вақт, педагогик.
 
Ключевые слова: 
здоровое поколение, гармоничное, духовное, социальное, национальное, 
культурное, физическое воспитание, спортивные состязания, глобализация, современная, стабилизация, 
образование, олимпиада, досуг, педагогика. 
Keywords:
a healthy generation, harmonious, spiritual, social, national, cultural, physical education, sports, 
globalization, modern, stabilization, education, olympiad, leisure, pedagogy. 
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва 
маънавий-маърифий соҳаларда жуда катта ютуқлар қўлга киритилди. Бу ютуқлар айниқса 
спорт соҳасида жудаям кўпдир.
Бола туғилганидан бошлаб, ўз оиласи муҳитида яшаб, улғаяди. Ўз оиласига хос 
анъана ва қадриятлар, урф-одатлар боланинг баркамоллик зуваласини шакллантиради.
Демак, фарзандларимиз оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини ҳам англаб 
етишади. 
Тарихдан маълумки, диний илмда ҳам дунёвий илмда ҳам ота-онанинг фарзанд 
олдидаги бурчлари мавжуд: яхши ном қўйиш, яхши муаллим қўлига топшириб саводхон 
қилиш, касб- ҳунарли, илмли, оилали, уй-жойли қилиш шулар сирасига киради. Бугун ана 
шундай олийжаноб анъаналаримиз ва урф- 
одатларимиз қайтадан мустаҳкам қарор топиб, ривожланмоқда. Шу кунга қадар 1000 дан 
ортиқ таълим муассасалари барпо этилди, 3000 дан ортиқ ўқувчи ва ўқитувчилар хорижий 
давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида, чет мамлакатларга бориб 
келишди. Барча таълим муассасаларидаги ўқитувчи-мураббийларга, уларни моддий ва 
маънавий рағбатлантириш, ёрдам бериш масалаларига эътибор анча кучайтирилди.
Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ички ишлар, Ҳарбий, Банк ва Молия 
академияларининг ташкил этилганлиги, бундан ташқари ривожланган Европа 
мамлакатлари олий ўқув юртлари филиалларининг очилиши «Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури»да белгиланган вазифаларни амалга оширишга имконият яратиб берди.
Шунингдек, “Маҳалла”, “Камолот”, “Соғлом авлод учун”, “Нуроний”, “Меҳр нури” ва 
бошқа жамғармаларнинг ташкил этилганлиги таълим-тарбия соҳасидаги амалий 
вазифаларни кенг миқёсда ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.
Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар замонавий 
маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар 
тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш мамлакатимиз тараққиётининг муҳим 
шартидир.
Жамиятда содир бўлаётган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ўзгаришлар 
мустақилликни мустаҳкамлашга қаратилган барча саъйи ҳаракатлар мамлакат аҳолиси 
томонидан қўллаб-қувватлангандагина ҳаётий кучга, ижтимоий эҳтиёжга айланиши 
мумкин. Бундай ҳол эса, шубҳасиз, жамият аъзоларида кучли тафаккур ўзгариши, 
маънавий-маърифий покланиш туфайли юз беради. Ўзбекистоннинг мустақиллиги 
шароитида рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ахлоқий-
мафкуравий ўзгаришлардан кўзланган натижага эришиш ўз-ўзидан содир бўлмайди, 
ҳаттоки, бундай ўзгаришларни рўйёбга чиқаришда иқтисодий замин, ҳалқаро миқёсда эса 
зарурий сиёсий мувозанат ҳамда ҳалқаро жамиятнинг қўллаб-қуватлаши ҳам етарли эмас. 


138 
Бунинг учун, энг аввало, мустақилликни мустаҳкамлашга жамиятни барча 
аъзоларининг якдил ҳолатда даҳлдорлик туйғуси кучли бўлиши лозим. Даҳлдорлик - бу 
масъуллик, ўтмиш, тарихий, маданий меросга содиқлик, ҳозирда рўй бераётган 
воқеаларда ижтимоий фаоллик кўрсатиш, келажак учун ўзининг керак эканлигини 
англашдир. Даҳлдорлик туйғусини шакллантириш туфайлигина ижтимоий ҳамда ижодий 
шахсни тарбиялаш мумкин. 
Ҳалқимиз азалдан ўз маънавий қадриятлари ва диний эътиқодини юксак қардлаб 
келган . Шунинг учун мушкул дамларда ҳам ўзини йўқотмади. Маънавият тарбиянинг энг 
таъсирчан воситаси экан, ундан оқилона фойдаланиш, ёшларимизни ватанпарварлик, 
ростгўйлик, ҳақсеварликка ўргатиш керак бўлади. Аслини олганда, ахлоқ - 
маънавиятнинг ўзаги . Инсон аҳлоқи шунчаки салом-алик, хушмуомалаликдангина
иборат эмас. Аҳлоқ - бу, аввало, адолат ва инсоф туйғуси. Иймон, ҳалоллик дегани. 
қадимда аждодларимиз комил инсон ҳақида бутун бир аҳлоқий талаблар мажмуасини, 
замонавий тилда айтсак, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанлар. Киши қалбида 
харомдан хазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши керак. 
Шунда одам лафзини сақлайди. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайди, садоқатли бўлади. 
Ватани, ҳалқи учун жонини фидо этишга ҳам тайёр туради. Бунинг акси ўлароқ, ёлғончи, 
ваъдабоз кишида ватанпарварлик туйғуси бўлмайди. Манфаатпарастлик йўлида қилинган 
ҳар бир қинғир иш, у қанчалик баландпарвоз таъриф, тавсифларга ўралмасин, фатволар
тўқиб чиқарилмасин, барибир, Ватанга ҳиёнатдир. 
Биз Шарқ фарзандларимиз. Шарқ мамлакатларининг қайерига борманг, одамлар 
бир-бирлари билан учрашганда, авваламбор, “Ассалому алайкум” дейишади. Ушбу калом
арабчадан олинган бўлиб, «Сизга тинчлик ёр бўлсин”, деган маънони англатишини яхши 
биламиз. “Салом”, яъни, “тинчлик” сўзи Қуръонда қирқ марта учрар экан.
Бугунги кунда миллий ғоямизнинг асосий мақсадларидан бири ҳам - ҳар 
томонлама комил инсонни тарбиялашдан иборат. Комил инсон эса, бу - озод шахс, эркин 
фикрловчи, ўз ҳалқининг идеаллари учун фидойи инсон, ўз Ватанига ҳалол хизмат 
қилувчи кишидир.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish