Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

 
Комиллик 
– меҳр-мурувват, адолат, тўғрилик, виждон, ор-номус, ирода, 
тадбиркорлик, матонат каби кўплаб асл инсоний хислат ва фазилатларнинг мажмуидир. 
Комил инсон ғояси азал-азалдан ҳалқимизнинг эзгу орзуси, миллат 
маънавиятининг узвий бир қисми бўлиб келган. Зардуштийликнинг муқаддас китоби - 
«Авесто”да ҳам ҳалол меҳнат комилликнинг асосий мезони сифатида талқин этилган. 
Комил инсон ғояси ислом фалсафасидан озиқланиб, янада чуқур маъно-мазмун касб этган. 
Беруний, Ибн Сино, Форобий, Навоий каби мутафаккирларнинг комил инсонни 
тарбиялаш ҳақидаги фикрлари жамият тараққиётига янги маънавий имкониятлар излаш 
мақсадлари билан мутаносиб. Форобий фозил кишилар шаҳри ҳақидаги ғояларини илгари 
сурар экан, шахснинг маънавий камолотини адолатли жамият қуришнинг асосий шарти, 
деб ҳисоблаган. 
Жаҳон мамлакатлари орасида жамият ҳаётининг турли соҳаларида интеграция 
кучаётган бир пайтда, глобаллашувнинг миллий-маънавиятга ўтказилаётган таъсири ҳам 
ҳар бир шахснинг комилликка интилиши билан тарбияланади, комилликнинг маъно-
мазмуни очиб берилади.
Ижтимоий фанларни ўқитиш жараёнида, глобаллашув шароитини инобатга олган 
ҳолда, баркамол авлод тарбиясини ривожлантириб бориш, бугунги ёшларнинг маънавий-
ғоявий салоҳиятини шакллантириш муаммоси амалий, илмий-технологик тарзда 
ўрганилиши доимо зарур деб ўйлаймиз. Шунингдек, миллий ғоя, миллий мафкура, 
маънавий-ғоявий салоҳият, маънавий-ғоявий салоҳиятнинг негизлари, маънавий-ғоявий 
салоҳиятни шакллантиришнинг объектив зарурияти, уни янада такомиллаштириш 
омиллари, ёшларда миллий мустақиллик тафаккурини шакллантириш масалаларини ҳар 
бир педагог ўз дарслари мобайнида таҳлил қилиб бориши, бугунги кундаги долзарб 
масалалардан биридир. 


139 
Маълумки, 2010 йилда “Баркамол авлод йили” давлат дастури доирасида жисмоний 
тарбия ва спорт соҳасидаги улкан ишларни изчил давом эттириш, жумладан, болалар 
спортини янада ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқларимизда замонавий спорт 
мажмуалари ва стадионлар бунёд этиш, уларни спорт анжомлари, юқори малакали спорт 
устозлари ва мураббийлар билан таъминлаш масалаларига катта эътибор қаратилди.
Мазкур дастурда белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилиши соғлом 
турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, оммавий 
спортни, биринчи навбатда, болалар спортини ривожлантириш борасидаги ишларни янада 
фаоллаштириш имконини берди. Болалар спорти обьектлари ва сузиш ҳавзаларини 
қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш шулар жумласидандир.
Жамиятни янгилаш ва модернизация қилиш жараёнида баркамол авлодни 
тарбиялаш масаласи, интеллектуал салоҳиятни ошириш доимо муҳим бўлиб келган ва 
бугунги кунда янаям ката аҳамият тақозо этмоқда. Ислом Каримов таъкидлаганидек, 
“Маълумки, бугунги кунда фарзандларимизнинг маънавий оламини юксалтириш уларни 
миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи биз учун энг долзарб
вазифа бўлмоқда”. 
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва 
интеллектуал салоҳиятини руёбга чиқариш, уларнинг вояга етиши учун зарур шарт-
шароитларни ва имкониятларни яратиш, баркамол, кенг дунёқарашини ривожлантириш, 
энг аввало, педагоглар зиммасига тушмоқда. 
Шу маънода жисмоний тарбияга эътиборни кучайганлигини умумий ўрта таълим 
мактаб ўқувчилари ўртасида «Умид ниҳоллари», коллеж ва академик лицей 
тингловчилари иштирокида «Баркамол авлод», олийгоҳ талабалари ўртасида 
«Универсиада» спорт мусобақаларининг ташкил этилганлиги ва мунтазам ўтказилиб 
келинаётганлигида, ёки спортнинг кўплаб турлари бўйича Ўзбекистондан Олимпиада ва 
жаҳон чемпионлари етишиб чиқиб, мамлакатимиз довруғини бутун дунёга тараннум 
этишида ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари барча мактабларда, маҳаллаларда ҳам турли 
спорт мусобақалари ташкил этилмоқда, айрим оилавий мусобақалар ҳам ўтказиш йўлга 
қўйилиб борилмоқда
.
Таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилиш жараёнида жисмоний тарбия ва спорт 
машғулотларини хозирги давр талаби даражасида ташкил этиш ва уни миллийлаштириш 
мақсадга мувофиқдир.
Асосий эътибор глобаллашув жараёнида ёшлар ижтимоий гуруҳига турли хил 
ташқи таъсирларнинг таъсирига қаратилиши ва бу йўналишда фойдаланилаётган турли 
воситалар,омиллар, услублар, методлар ўрганилиши, таҳлил этилиши шарт. Шунинг 
билан бир қаторда, ёшлар миллий –маънавиятида, уларнинг тафаккурида содир бўлаётган 
салбий ҳолатлар ва тенденцияларни кенг таҳлил қилишга стратегик вазифа сифатида 
эътибор қаратилмоғи ва уларни бартараф қилиш имкониятлари ҳамда воситалари 
яратилмоғи лозим.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish