Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият


Наврўз байрами анъаналари



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

Наврўз байрами анъаналари.
Ҳозирги кунда Наврўз Республикамизнинг асосий 
байрамларидан бирига айланди ва ҳар йили катта тантаналар билан нишонланмоқда. 
Наврўзга тайёргарлик ишлари 2-3 ой аввал бошланади. Республика, вилоят, шаҳар, туман, 
корхоналар даражасида байрамни ташкил қилиш кенгашлари иш бошлайди. Наврўзга 
тайёргарлик кўриш режалари ва уни юқори савияда ўтказиш тадбирлари белгиланади. 
Байрам олдидан шаҳарлар, қишлоқлар, маҳаллалар, ишҳоналар тартибга келтирилади. 
Умумҳалқ хашарлари ўтказилади. Наврўз арафасида хайрия ишлари: муҳтожларга ёрдам 
бериш ва қарияларни зиёрат қилиш, касаллар ҳолидан хабар олиш ишлари амалга 
оширилади. Наврўз арафасида ва байрам куни сумалак, халм, кўк сомса каби таомлар 
пиширилади. Наврўз куни барча жойларда катта томошалар, тантаналар ва халқ сайллари 
бўлиб ўтади. Андижон шаҳрининг марказида ҳар йили Наврўзга бағишланган 
вилоятимиздаги энг йирик томошалар бўлиб ўтади.
Ҳар қайси вилоят Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш учун ўзининг халқ 
ўйинларини томошабинлар эътиборига ҳавола қилиб, байрамга янада тароват бахш этади. 
Халқ ўйинлари қаторида дарбозлар, масхарабозлар, кураш сайллари, тош кўтариш, арқон 
тортиш, қийиқ тортиш, варрак учириш каби халқ ўйинлари доимий анъанамиз ва 
одатимизга айланиб улгурган.
Тарихга бир назар ташласак Наврўз байрами таҳминан эрамизнинг IV-V асрларида 
Осиё халқлари ўртасида кенг удум бўлган. Зардуштийлик динининг асосини ташкил этган 
Наврўз байрами янгиланиш-баҳор айёми байрами бўлиб хисобланган. Бунда халқ кенг 
сайллар, қурбонлик қилиш, байрам тантаналари ўтказиш, халқ ўйинлари, мусобақалар 
ташкил этиш амалга оширилган. Кейинги даврларда ҳам Наврўз байрами кўп халқларнинг 
миллий байрам сифатида ривожланиб такомиллашиб борди. Қадимги урф-одатларда 
Наврўз байрамида Буқа қурбон қилиш ва унинг қонига ток новдаларини экиш билан 
инсонларни донишманд қилувчи шароб тайёрлаш кенг тарқалган. Шунингдек яна бир 
расм-русмлардан Наврўз тонгида ёш паҳлавон Сиёвушга атаб хўроз қурбонлик қилинган. 
Хозирги кунда Наврўз байрами Эрон, Афғонистон, Покистон, Хиндистон, Мўғулистон, 
Шарқий Хитой, Қирғизистон, Қазоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва кўпгина Осиё 


132 
халқлари ўртасида миллий байрам сифатида кенг нишонланади.
Наврўз байрамлари барча миллатларда сайллар, мусобақалар, намойишлар шаклида 
ўтказилади. Бунда миллий халқ ўйинлари, дорбозлик, чавондозлик, улоқ чопиш, кураш 
тушиш каби мусобақалар ташкил этилади. Аския айтиш, масхарабозлик, лапар айтиш ва 
ҳар-хил рақслар ўтказилади. Наврўз байрамида ёшу қари барча шоду-хуррам бўладилар. 
Пазандалар ҳар-хил пишириқлар тайёрлайдилар. Наврўзнинг кўрки бўлган сумалак, халим 
ва доривор баҳор гиёҳларидан кўк сомса, кўк чучвара, кўк мантилар тайёрланади. 
Шунингдек катта қозонларда ошлар тайёрланиб халққа тортилади.
Наврўз нафақат инсон табиатининг, балки миллий ва қадимий урф-одатларимизнинг 
ҳам янгиланиш давридир. Юқорида келтириб ўтган халқ ўйинларимиз ҳам шу кундан 
бошлаб қайта «жонланади». Улоқ чопиш, курашда ғолиб бўлишнинг ҳам ўзгача гашти 
бор. Улкан мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида-маҳалла-ю овул, қишлоқ ва шаҳарларда, 
қиру адирларида бугун ўзгача шукуҳ, ўзгача кайфият ана шундай шукуҳли ва янгиланиш 
байрамини ота-боболаримиздан бизга ажойиб мерос бўлиб қолган. Ажойиб миллий 
ўйинларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Бугунги улуғ айёмнинг асрлар давомида элимиз учун энг азиз ва ардоқли байрам 
бўлиб келаётганининг албатта ўз сабаблари бор. Наврўзи олам ўз моҳияти, ўз руҳи, ўз 
нафаси билан халқимизнинг олижаноб қалбини, унинг асл табиатини ифода этади. 
Шунинг учун ҳам хеч қандай куч Наврўзни на зўрлик, на алдов билан халқимиз 
хотирасидан, маънавий ҳаётимиздан ўчира олди. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish