Миллий кураш турларини ёшлар ўртасида оммавийлаштиришниг
аҳамияти
Орзиев А., Ходжаев М., Мирзакаримов Х. -
Андижон
давлат университети
Таянч сўзлар:
кураш, миллий кураш усуллари, спорт тайёргарликлари, техник, тактик, жисмоний
тайёргарликлар, кураш машғулотларининг мақсади, вазифаси, воситалари, услублари, курашни
оммавийлаштириш.
Ключевые слова:
национальные виды борьбы, цель и задачи кураша, спортивная подготовка,
техническая, тактическая, физическая подготовка, теория и методика, средства спортивной подготовки,
организация спортивной тренировки по курашу.
Key words:
national wrestling, national gems, wrestlers, sports training, physical, technical, tactical
preparation, theory, technique, initial sports, improvement wrestlers.
Ёшларнимаьнавийетукважисмонанбаркамолқилибтарбиялашдаоила,
маҳаллаҳамдаяшашмуҳитинингтаьсирикаттабўлади.
Шунингучунболаларниёшликданмеҳнатга,
миллийҳалқўйинларигаўргатишвауларбиланмашғулбўлишнитаьминлашмуҳимаҳамиятгаэг
а. Миллий ҳалқ ўйинлари ўзбек миллат ва элатларни шаклланишини аввалида пайдо
бўлиб, ҳалқнинг тарихий ижтимоий ҳаёти давомида ривожланиб, бойиб турли шаклларга
кириб такомиллашиб келмоқда. Ота боболаримиздан мерос бўлиб қолган бу ўйинларни
хозирги кунда ҳам ёшларимиз кўчаларда маҳаллаларда севиб ўйнаб келмоқдалар. Шунга
қарамай кўплаб қизиқарли ҳалқ ўйинлари унутилиб кетмоқда. Мамлакатимизнинг етук
олимлари миллий ҳалқ ўйинларини тиклаш, таьлим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш, ҳамда
янги замонавий миллий ўйинларини яратиш орасида изланишлар, илмий тадқиқот ишлари
олиб бормоқдалар.
Ўзбек миллий кураши усуллари элатларни яшаш жойлари ва шароитлари ҳамда урф
одатларига мувофиқ шаклланиб келди ва тараққий этди. Ўрта Осиёнинг Шарқий қисмида
яшаган халқлар ва элатларда белбоғли Кураш усули (Фарғона усули) шаклланган бўлса,
Ўрта Осиёнинг Шимолий ва Жанубий қисмида яшаган халқларда Халқаро Кураш усули
(Бухоро усули) шаклланди. Ҳар иккала кураш усуллари ҳам халқни жисмонан
ривожлантириш ҳамда ҳарбий тайёргарлиги воситаси бўлиб хизмат қилган.
Ўрта Осиё халқларининг якка кураш усуллари асоси ягона ҳамда бир ҳил тараққиёт
йўлини босиб ўтганлиги, шунингдек Туркий халқларнинг урф одатлари ва миллий
анъаналари бир бирига ўхшашлиги ҳам Кураш усулларида яққол кўриниб туради.
Ўзбекларнинг Бухороча Кураш усули - Қозоқ ва Қирғизларнинг Курес, Туркманларнинг
Гуреш усулларидан деярли фарқ қилмаса, Фарғонача Кураш усули – Уйғурлар,
Қарлуқларнинг Беллашув усулларидан деярли фарқ қилмайди.
Кураш усулларини тараққиётига ҳамда оммавийлашиб боришига халқларни ўзаро
бирдамликда яшашлари уларнинг миллий анъаналари ва урф одатларини уйғунлашиб
кетиши катта таъсир кўрсатган. Шу билан бирга Ўрта Осиё мамлакатлари ҳудудидан
“Буюк Ипак йўлини” ўтиши ҳам халқлар орасида жисмоний машқлар ва яккакураш спорт
турларини ўзлаштирилиб борилишига ва омавийлашувига катта таъсир кўрсатган.
Чунончи мўғуллар ва корейсларда Фарғонача кураш усулларига ўхшаш кураш усуллари
шаклланган (сирим кураши).
Ўзбек паҳлвонларининг донғи бутун дунёга таралган. Паҳлавонларимиз ўтган аср
бошларидан жаҳоннинг кураш мусобақаларида иштирок этганлар. Улар ҳорижий
126
мамлакатлар шунингдек Европа мамлакатлари кураш майдонларида барча рақибларини
мағлуб этиб, тенги йўқ паҳловонлар деб тан олинган. Ҳозирги кунда Ўзбек Кураш
усулини Халқаро Кураш усулига айланиши ва бутун дунё халқлари шу кураш усули
бўйича мусобақаларда қатнашаётганлиги, курашчиларимизни мунтазам ғалабаларга
эришаётганликлари миллий қадриятларимиз тикланаётганлиги ва аждодларимиз азалий
орзулари рўёбга чиқаётганлигидан далолатдир.
Ўзбек халқи миллий курашни инсонни жисмоний тарбиялаш воситаси деб қарарди.
Халқ ўзида кучлиликни, чидамлиликни, ирода ва ботирликни, меҳнаткаш халқнинг
аҳлоқий софлигини мужассамлаштирган курашчи-полвонларга ҳурмат билан муносабатда
бўлар эди. Диний ва оилавий байрамларда, баъзан эса одатдаги кунларда ишдан бўш
вақтларда кураш мусобақалари ўтказилар эди. Бу мусобақалар Наврўз байрами кунлари
кенг авж олиб, оммавий халқ чемпионати сифатида ўтказилар эди. Унда турли шаҳар ва
қишлоқлардан келган курашчилар иштирок этарди. Курашчилар жуфтини танлашда
уларнинг вазни кўз билан чамалаб аниқланар эди. Беллашувга тахминан бир хил вазндаги
полвонларни киритишга ҳаракат қилар эдилар. Беллашув олдидан курашчилар оёқ-қўллар
чигалини ёзиш машқларида бажаришмас, фақат гавдани уқалаш, силаш қўлланилар эди.
Беллашув эса на ўзининг давомийлиги ва на бир кунда нечта ўтказилиши билан
чегараланар эди. Беллашув суръати тез бўлиб улар ўртасидаги танаффус жуда қисқа бўлар
эди. Курашчилар анъанавий кийимда мусобақалашарди.
Фарғона қоидаси бўйича курашувчилар пахтали чопонда, бухоро қоидаси бўйича
курашувчилар эса пахтасиз авра тўн кийиб курашардилар. Бел эса белбоғ билан боғлаб
олинар эди. Курашувчилар миллий иштонда, баъзан махси кийиб курашардилар. Одатда
оёқ яланг кураш тушилар эди. Курашувчиларнинг бундай кийиниши ҳозирги кунгача
сақланиб қолган. 20-асрнинг бошларида ғолибларни аниқлайдиган халқ меъзони таркиб
топди, рақибини тик турган ҳолда курагини ерга тегизиш, рақибни ерга йиқитгандан
кейин тезлик билан айлантириб курагини ерга тегизиш.
Доирадан чиқмай туриб ўзи билан беллашишни хохловчилар устидан ғалабага
эришган полвонга беллашувнинг мутлоқ ғолиби номи берилар эди. Миллий кураш
қоидалари ўзининг инсонпарварлиги билан характерланади. Бу курашчилар соғлиги учун
хавфли бўлган усулларнинг таъкидланишида, белнинг пастидан ушлаш мумкин
эмаслигида рақибни ердан кўтармасдан туриб унга оёқ ҳаракатларини қўлламасликда,
беллашув вақтида белбоғни қўйиб юбормасликда намоён бўлади.
Ўзбек кураш усуллари билан дунёнинг кўплаб миллат ва элатлари фахр билан
шуғулланишмоқда.
Ўзбек
курашининг
барчи
халқлар
севиб
курашишлари,
ўрганишларининг асосий сабаби унинг ҳаммабоп эканлиги, ҳамда қизиқарлилиги,
усулларнинг соддалиги ва беллашувларнинг одиллигидир. Чунки ўзбек кураш усуллари
даврлар давомида такомиллашиб борди, машҳур паҳловонлар уни янги усуллар билан
бойитдилар, ривожлантирдилар. Тарихий воқеалар, элатларни қўшилиши, урф одатларни
умумийлашиб бориши кураш усулларини янада такомиллаштирди. Кураш усулларини
тараққиётига ҳамда оммавийлашиб боришига халқларни ўзаро бирдамликда яшашлари
уларнинг миллий анъаналари ва урф одатларини уйғунлашиб кетиши катта таъсир
кўрсатган. Шунга қарамай курашнинг ягона мақсади ёш авлодни баркамол инсон,
маънавий етук шахс қилиб тарбиялаш вазифаси ўзгармай қолди.
Ҳозирги кунда ҳам келажагимиз бўлган ёшларни жисмонан бақувват, маънавий етук
инсон қилиб тарбиялашда кураш усулларидан жисмоний тарбия ва спорт тайёргарлиги
жараёнида кенг фойдаланилмоқда. Кураш усулларига ўргатиш ўрта мактабларнинг юқори
синф ўқувчилари жисмоний тарбия дарслари, синфдан ташқари ишларда кураш
тўгараклари, БЎСМ ва спорт коллежлари, яшаш жойлари ва спорт саройлари кураш
тўгараклари таълим ва тарбия жараёнларида амалга оширилади. Шунингдек
курашчиларни техник ва тактик ва жисмоний тайёргарлигини ошириш мутахассислик
Олий ўқув юртлари ва жисмоний маданият факультети талабалари билан ҳам ташкил
этилади. Шунингдек кураш усуллари билан Ватанимиз ҳимоячилари ҳамда халқимиз
127
тинчлигининг посбонлари, ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат қилиш соҳаларининг
хизматчилари
ўзларининг
касбий
тайёргарлигини
такомиллаштиришда
кенг
фойдаланишади.
Кўплаб спорт турлари бўйича мамлакатимизда халқаро спорт мусобақаларини
ташкил этилиши, уни кўтаринки руҳда ўтказилиши, ўзбек спортчиларини халқаро спорт
уюшма ва клубларида иштирок этишлари юртимизда спортни кенг ривожланиб
бораётганини қолаверса профессионал спортга катта эътибор берилаётганининг
далилидир.
Кураш усуллари бўйича мутахассислар тайёрлаш дебочаси болаликдан, оиладан
қолаверса, БЎСМ кураш тўгаракларидан, спорт коллежлари кураш гиламларидан
бошланади. Курашчиларни тайёрлаш жараёни бошланғич мутахассислик босқичи,
мутахассисликка эришиш босқичи ҳамда кураш спорти бўйича юксак натижаларга
эришиш босқичларидан иборат бўлади. Малакали курашчилар тайёрлаш, келажакда юксак
натижаларга эришиш асоси эса тўғри ташкил этилган ёш курашчиларни саралаш ва
спортга йўналтириш тадбирлари билан ҳал этилади. Шунинг учун ёш курашчиларнинг
мураббийлари анча мураккаб педагогик жараённи бошқарадилар.
Жисмоний ривожланишлар, шахсий қизиқишлар ва қобилиятларига кўра сараланган
курашчиларнинг тренировка машғулотларини ташкил этишда бир қатор тарбиявий
жараёнлар амалга оширилади. Чунончи курашчиларнинг бошланғич мутахассислик
босқичида кураш усулларининг асосий техник ҳаракатлари, силжишлар, гавда, қўл ва оёқ
ҳаракатларининг малака ва кўникмаларини эгаллаш, улоқтириш, ҳимояланиш, алдов
ҳаракатлари каби ҳужум ва ҳимоя техникаси шакллари ўргатилади. Шу билан бирга ёш
курашчиларнинг умумий жисмоний фазилатларидан куч-тезкорлик, чидамлилик,
эгилувчанлик ҳамда чаққонлик фазилатлари ривожлантирилади. Курашчиларнинг махсус
жисмоний сифатлари ҳисобланган координацион қобилиятлар-ҳаракатлар уйғунлиги,
маконни ва замонни хис қилиш қобилиятлари ҳам такомиллаштирилиб борилади.
Жисмоний тарбия назарияси ва медодикаси фанидан бизга маълумки чаққонлик
фазилати ҳаракатларни тез ва самарали бажара олиш ҳамда ҳаракат фаолиятини уйғун
ҳолда тез ўзгартира олиш қобилиятидир. Демак чаққонлик қобилиятининг асосини
ташкил этувчи координацион қобилиятлар физиологик механизм бўйича амалга ошади.
Яъни координацион қобилиятлар такомиллашувига жисмоний ҳаракатларни бажариш,
ортирилган рефлекс даражасига кўтарилади. Психологик нуқтаи назардан эса кураш
ҳаракатларини тез ва самарали эгаллашда курашчининг шахсий қизиқишлари,
ихтирочилиги, ўзини бошқара олиш қобилиятлари муҳим ўрин тутади.
Бизга маълумки кураш усуллари бир жиҳатдан рақибнинг ҳаракатлари ва уларни
бошқариш, ундан фойдаланиш, усулларни қулай шароитларда қўллаш билан ажралиб
туради. Бу ҳаракатларнинг барчаси курашчиларнинг координацион қобилиятларини
такомиллаштиришни талиб этади. Мураббийларнинг курашчилар бошланғич
мутахассислик тайёргарлиги босқичидаги асосий вазифаларидан бири чаққонликни
ривожлантирувчи машқлар ёрдамида курашчиларнинг координацион қобилиятларини
шакллантириш ва изчил такомиллаштиришдир.
Мураббийлар курашчилар тренировка жараёнини ташкил этишда, болаларни кураш
усулларига йўналтириш ва дастлабки саралаш тадбирларини ўтказади. Бунда деярли бир
ҳил ёшдаги болалар гуруҳи сараланади. Кўп ҳолларда кураш билан шуғулланишга 12-13
ёш ўғил болалар ва 14-15 ёш қиз болалар жалб этилади. Улар дастлабки тиббий кўрикдан
ўтгандан сўнг, шифокор тавсияси билан кураш машғулотларига қўйилади. Жисмоний
тайёргарликка эга бўлган, курашга шахсий қизиқишлари ва қобилиятлари бўлган
болаларни кураш машғулотларига кўплаб жалб этиш зарур. Яна шуни эътиборга олиш
керакки ўзбек оилаларида кураш усуллари билан шуғулланиш миллий анъана ва урф одат
даражасига кўтарилган.
Ҳозирги кунда миллий кураш усулларига ўрта мактаблар, касб ҳунар коллежлари,
олий таълим тизими жисмоний тарбия жараёнида ўргатилмоқда. Спорт мактабларининг
128
кураш тўгаракларида мутахассис спортчилар тайёрлашнинг педагогик жараёни давр
талабига мувофиқ такомиллашиб бормоқда. Малакали спортчи курашчилар тайёрлаш
жараёни кўп босқичли ва курашчилардан мунтазам жисмоний, техник-тактик ва назарий
ҳамда маънавий ирода тайёргарлиги, машаққатли меҳнат талаб этадиган педагогик жараён
бўлиб ҳисобланади.
Кураш билан шуғулланувчи ёш курашчиларни жисмоний, техник, тактик, амалий
тайёргарлигини ўрганиш бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотларимизда ҳам
курашчиларни ҳар тамонлама тайёргарлигини таьминлашда миллий ҳалқ ўйинларидан
фойдаланишнинг аҳамияти кенг эканлиги аниқланди. Ёш курашчиларнинг дастлабки
тайёргарликлари уларни кураш усулларига қизиқишларини шакллантириш, ҳамда
курашга оид ҳаракат малака ва кўникмаларини хосил қилишга қаратилган бўлади. Кураш
билан шуғулланаётган болаларнинг дастлабки жисмоний тайёргарлиги бир хилдаги
жисмоний машқлар ва ҳаракатларни узоқ муддат ва мунтазам бажариш имконини
бермайди. Бир хил шаклдаги жисмоний ҳаракатлар ва машқлар ёш курашчиларда тезда
чарчаш ва зерикиш хиссини пайдо қилади. Бу билан уларда курашга бўлган қизиқиш
сўниб боради.
Ёш курашчиларни умумий ва махсус тайёргарлиги жараёнига миллий ҳалқ
ўйинларини жорий қилиш уларда кураш усулларига қизиқишларни янада орттириш билан
бирга, жисмоний ривожланишда ҳамда махсус ҳаракат малака ва кўникмаларини
шаклланишига катта ёрдам берди. Машғулотларнинг дастлабки босқичида жисмоний
тайёргарлик жараёнида миллий ҳалқ ўйинлари аньанавий бўлиб қолган жисмоний
фазилатларни ривожлантирувчи машқларни биргаликда қўшиб олиб борилди.
Кузатишларимиз натижаси шуни кўрсатадики миллий ҳалқ ўйинлари болаларда куч,
тезкорлик, чидамлилик, эгилувчанлик, чаққонлик каби жисмоний фазилатлар билан бирга
“макон ва замонни ҳис қилиш”, “мувозанат сақлай олиш” ва бошқа жисмоний сифатларни
ҳам такомиллаштириб борди.
Миллий ҳалқ ўйинлари ўзининг хилма-хиллиги, ҳар қандай шароитда фойдаланиш
мумкинлиги, жиҳозларсиз ва мустақил амалга ошириш имкониятлари кенглиги, кураш
машғулотларини янада қизиқарли ва самарали ўтказишни таьминлади. Миллий ҳалқ
ўйинлари
ёш
курашчиларда
жисмоний
фазилатларни
ривожлантириш
ва
такомиллаштиришда кенг фойдаланилди. Шу билан бирга курашчиларда техник ва тактик
тайёргарликни амалга оширишда ҳам миллий ҳалқ ўйинларидан кенг фойдаландик.
Кураш усулларини ўргатиш ва кураш ҳаракатларини эгаллашда бажариладиган
махсус машқлар ва ҳаракатлар малака ва кўникмасини шакллантиришда миллий ҳалқ
ўйинларидан кенг фойдаланиш курашчиларнинг техник ва тактик тайёргарлигини амалга
оширишда самарали таьсир кўрсатди. Ҳалқ ўйинлари болаларни кураш ҳаракатлари
техникасини тез эгаллашга асос бўла олди. Белбоғли кураш усуллари ҳам ўзбек миллий
спорт турларидан хисобланиб, миллий ҳалқ ўйинларининг ажралмас қисми эканлиги ўз
тасдиғини топди.
Курашчиларнинг жисмоний тайёргарлигини таьминлашда “Ким чаққон, Куч
бирликда, Тортишмачоқ, Жойингни топ, Етсанг бас” каби ўйинлардан кенг фойдаландик.
Ёш курашчиларни техник ва тактик тайёргарлигини амалга оширишда эса “Хўрозлар
жанги, Елкада кураш, Ким полвон, Оғир юк, Майдон эгаси” каби ўйинлардан самарали
фойдаланиш уларда курашчиларнинг техник ва тактик ҳаракатларини тез
шакллантиришга ёрдам берди. Кўриниб турибдики ўзбек миллий халқ ўйинлари жуда
ҳилма ҳил ва ранг барангдир. Улар курашчиларнинг барча жисмоний фазилатлари, техник
ва тактик маҳоратлари билан бирга, маънавий ва ахлоқий, иродавий сифатларини ҳам
такомиллаштиришга ўз хиссасини қўшди.
Ёш авлоднинг аждодлар анъаналарига хамоханг холда хар қандай курашда мардларча
шижоат билан кўксини тоғ тутиб паҳлавонлик намуналарини кўрсатиш эса унинг
ўзбекона ғурури ва ғайратидан далолатдир. Ёш авлоднинг жисмоний тарбияси таълим
тарбия тизимининг таркибий қисмини ташкил қилиб, ёшларни хар томонлама жисмоний
129
ва рухий фазилатларини тарбиялаш уларни хаётга, мехнатга ва Ватан мудофасига
тайёрлаш, ўзида маънавий бойликни, ахлоқий покликни, жисмоний комилликни,
мужассамлаштирган янги кишини шакллантириш каби олижаноб мақсад учун хизмат
қилади. Кураш ҳам жисмоний тарбиянинг асосий қисми хисобланади.
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда жахонга машхур бўлган кўплаб пахлавонлар
етишиб чиққан. Улар хорижий мамлакатлар шунингдек Европа мамлакатлари кураш
майдонларида барча рақибларини мағлуб этиб, тенги йўқ паҳловонлар деб тан олинган.
Ҳозирги кунга келиб ўзбек кураш усулларини оммавийлашиб бориши, миллий
қадриятларимиз тикланаётганлиги ва аждодларимиз азалий орзулари рўёбга
чиқаётганлигидан далолатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |