РЕЗЮМЕ
Мазкур мақолада болалалар боғчаси ва бошланғич синфларда математика фанини ўқитишдаги
ўзвийлик масалалари ёритилган.
РЕЗЮМЕ
В данной статье рассматриваются вопросы непрерывного обучения математики в детском саде и
начальной школе.
SUMMARY
This article deals with issues of lifelong learning of mathematics in kindergarten and elementary school.
ФИЗИКАЛЫҚ ТӘРБИЯ ҲӘМ СПОРТ
Спорт машғулотлари ташкил этиш назарияси ва
методикаси
Солиев Ҳ. -
Андижон давлат университети
п.ф.н.,доцент
Атажонов М.
-Андижон давлат университети
Таянч сўзлар:
спорт, спорт тайёргарликлари, техник, тактик, жисмоний тайёргарликлар, спорт
машғулотларининг мақсади, вазифаси, воситалари, услублари. Дастлабки спорт тайёргарлик, юқори
малакали спортчилар.
Ключевые слова:
спорт, цель и задачи спорта, спортивная подготовка, техническая, тактическая,
физическая подготовка, теория и методика, средства спортивной подготовки, организация спортивной
тренировки. Начальнаяподготовка, совершенствования.
Key words:
sport, sports training, athlete, physical, technical, tactical preparation, theory, technique, initial
sports, improvement.
Мамлакатимизда болалар оммавий спортини ривожлантиришнинг таъминлаш
мақсадида, жойларда спорт муассасаларининг барпо этилиши, янги-янги спорт
турларидан тўгараклар фаолиятининг йўлга қўйилиши, уларнинг тегишли жиҳозлар ва
малакали спорт мураббийлари билан таъминланиши, жисмоний тарбия ва спорт билан
шуғулланаётган болалар ва ўсмирлар сони йилдан - йилга ортиб боришига асос бўлмоқда
.
Болалар спортини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида, мамлакат ва ҳудудлар
миқёсида спорт билан шуғулланаётган болалар ва ўсмирлар сони аниқланиб, илмий ва
тиббий асослар ҳамда ҳудудларнинг табиий шароитлари ҳисобга олинган ҳолда,
истиқболли спорт турлари ривожлантирила бошланди. Жамғарма орқали спорт ишооти
қурилиши ва таъмирланиш ишлари йўлга қўйилди. Республикада тиббий ва илмий
асосланган 2,8 мингдан ортиқ спорт тўгараклари ташкил қилиниб, уларга 85 мингдан
ортиқ болалар жалб қилинди.
Болалар ва ўсмирлар ўртасида оммавий уч босқичли мусобақалардан ташқари, ҳар
йили 60 дан ортиқ спорт турлари бўйича мамлакат, вилоят, туман биринчиликлари
ўтказиб келинмоқда. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг моддий-техника
базасини ривожлантириш юзасидан катта ишлар амалга оширилди. Тошкент, Нукус,
Андижон, Наманган, Жиззах, Фарғона, Бухоро, Хоразм, Самарқанд, Гулистон ва бошқа
шаҳарларда халқаро стандартларга жавоб берадиган қатор спорт мажмуалари қурилди.
122
Жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида спортнинг ўрни алоҳида
аҳамиятга эга. У ҳаётимизнинг янада бой ва мазмунли бўлишини таъминлаш билан бирга
мамлакатимизнинг халқаро нуфузини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, у
бизга саломатлик, жисмоний ва маънавий ривожланиш билан бирга, стресс ҳолатларидан
чиқиб кетишга ёрдам беради, асаб тизимини мустаҳкамлайди ва ижобий ҳиссиётларни
олиб келади.
Болалик ёшида спорт билан шуғулланиш, агар у тўғри методика билан олиб борилса,
организмнинг шаклланишга ижобий таъсир кўрсатади. Бу таъсир икки хил намоён бўлади,
морфологик ўзгаришлар - бунда антропометрик белгилар тез ўсади ва функционал
ўзгаришлар – бунда органлар ва системалар фаолияти такомиллашиб, ишчанлик
қобилиятга ўсади.
Спорт
-
бу одам фаолиятининг кенг маънодаги тушунчасидир. У жамиятнинг узоқ
тарихидан маълум бўлиб, жамоалар, гуруҳлар ўртасидаги беллашувларда шаклланиб,
одам организми фаолиятнинг, қобилиятининг энг юқори поғонасини намойиш қилиш
билан ифодаланади. Бугунги кунда ҳам спорт жамиятимизда катта ғоявий, сиёсий ва
иқтисодий аҳамиятга эгадир. Турли мусобақалар болалар, ўсмирлар ва ёшларни доимий
равишда спорт билан ошно бўлишларида жуда катта ёрдам беради. Бунинг учун
мусобақаларни тўғри ташкил қилиш ва ундаги ҳакамлик ишларини юқори даражада олиб
бориш катта аҳамиятга эга.
Спортчиларнинг спорт тайёргарлик жараёнлари умумий ва махсус спорт
тайёргарликларидан иборат бўлади. Умумий спорт тайёргарликлари спортчининг
маънавий ирода тайёргарлиги, назарий ва руҳий тайёргарлик, эстетик ва аҳлоқий
тайёргарлик ва ўз ўзини спорт тайёргарлигидан иборат бўлади. Махсус спорт
тайёргарликлари спортчиларнинг жисмоний фазилатларини ривожлантириш, техник ва
тактик тайёргарликлардан иборат бўлади. Техник тайёргарлик жараёнларида спорт
турларига хос бўлган ҳаракатларни бажариш қоидалари ва услублари техникаси эгаллаб
борилади ва такомиллаштирилади. Тактик тайёргарлик жараёнларида спортчиларнинг
беллашув жараёнларида, спорт мусобақаларида техник тайёргарликларини намоён қила
олиш маҳорати шакллантирилади, ривожлантирилади ва такомиллаштириб борилади.
Спортчиларнинг жисмоний тайёргарликлари уларнинг жисмоний фазилатлари
бўлган куч, чидамлилилик, тезкорлик, чаққонлик ва эгилувчанлик сифатларини
ривожлантиришга ва такомиллаштиришга қаратилган бўлади. Жисмоний сифатларни
юқори даражада ривожланганлиги ҳар қандай мураккабликдаги жисмоний машқларни ва
ҳаракатларини юқори савияда бажара олишни таъминлайди.
Юқори малакали спортчилар тайёрлаш тизимининг мақсад ва вазифалари халқаро
мусобақалар ва олимпиада ўйинларида юксак натижаларга эришувчи маҳоратли
спортчилар тайёрлаб етиштиришдан иборат бўлади. Юқори малакали спортчилар спорт
тайёргарлик жараёнлари асосан техник ва тактик маҳоратларни янада такомиллаштириш,
спорт мусобақалари, беллашувларга ҳар тамонлама тайёргарлик кўришдан иборатдир. Шу
билан бирга юқори малакали спортчилар спорт тайёргарлик машғулотлари жараёнларида
спорт турига хос бўлган жисмоний фазилатларни юксак даражада ривожлантириш
мақсадга мувофиқдир. Юқори даражада жисмоний тайёргарлик ҳаракатлар техникаси ва
тактикасини бекаму кўст бажаришга катта ёрдам беради.
Спорт машғулотлар жараёнларида спортчилар ҳаракатлар техникаси ва тактикасини
такомиллаштириб боришда бажарилиши қийин бўлган ва хатолар билан бажарилаётган
ҳаракатларни кўп маротаба қайтариш ва такрорлаш билан бирга такомиллаштириб
боришга интиладилар.
Юқори малакали спортчиларни спорт машғулотлари қатъий режа асосида ташкил
этилиб ҳар бир машғулотлар давомида бажариладиган ҳаракатлар техникаси ва тактикаси,
ривожлантирилиши зарур бўлган жисмоний фазилат мураббийлар тамонидан белгилаб
берилади. Юқори малакали спортчиларни жисмоний, техник ва тактик тайёргарликларини
такомиллаштириш билан бирга уларнинг руҳий, маънавий ирода тайёргарлигигиа ҳам
123
катта эътибор қаратилиши керак. Ғалабага эришишда жисмоний, техник ва тактик
тайёргарликлар билан бирга руҳий, маънавий ирода тайёргарлиги ҳам муҳим аҳамиятга
эга бўлади.
Спорт машғулотлари ёш авлодни ва аҳолини соғломлаштириш ҳамда жисмоний
ривожлантириш воситаси бўлиб ҳисобланади. Спорт турларига болалар шахсий
қизиқишлари, жисмоний қобилиятлари ва ота онасининг тависяси билан жалб этилади.
Болаларнинг жисмоний тайёргарликлари натижаларига мувофиқ спорт турларига
педогогик ва психологик услублар ва тамойиллар ҳамда тиббий назоратлар натижасига
асосланиб сараланадилар.
Болаларнинг дастлабки тайёрлов гуруҳларида уларнинг жисмоний фазилатлари куч,
чидамлилилик, тезкорлик, чаққонлик ҳамда эгилувчанлик сифтларини ривожлантиришга
қаратилган бўлади. Яхши жисмоний ривожланган спортчи спорт турлари ҳаракатларини
эгаллашга ва уларни такомиллаштиришга мувофиқ бўла олади.
Техник ва тактик тайёргарлик жараёнлари спортчиларни мутахассисликка
эриштириш ҳамда юқори малакали спортчилар тайёрлаш босқичларда катта аҳамиятга
эгадир. Бунда спортчиларда спорт турларига хос бқлган ҳаракатлар техникаси ва
тактикаси шакллантирилади, ривожлантирилади ва такомиллаштириб борилади.
Ҳозирги кунда юқори малакали спортчиларни тайёрлаш тизимининг асосий мазмуни
уларнинг умумий ва махсус спорт тайёргарликларини такомиллаштиришдан иборат
бўлади. Юқори малакали спортчилар шу жумладан маънавий етук, мустаҳкам ирода ҳамда
спорт урига мувофиқ назарий билимларга эга бўлиши замонавий спорт тизими
талабаларидан ҳисобланади.
Спортчиларни умумий ва махсус тайёргарлик жараёнларида спортчилар
тайёрлашнинг барча босқичлари, дастлабки тайёргарлик босқичи, мутахассисликка
эриштириш босқичи ва юқори малакали спортчилар тайёрлаш босқичлари муҳим
аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади.
Спортчиларни тайёрлаш спортчиларнинг турли спорт турларига, мусобақаларга
тайёрлаш бўлиб, қандай мусобақа бўлишидан қатъий назар, бу мусобақаларда яхши
натижаларга эришиш учун одам организмини машқларни бошқаларга нисбатан тез, ихчам,
чиройли бажаришга тайёрлаши шарт. Тайёргарлик машғулотлари ягона педагогик жараён
сифатида икки хил турга бўлинади: умумий ва махсус тайёргарлик.
Спорт тайёргарлиги кўп босқичли мураккаб педагогик жараён бўлиб, машғyлотларни
илмий асосда ташкил қилишни тақазо этади. Машғyлотларда қўланиладиган жисмоний ва
техник-тактик машқлар шуғуланувчи болаларнинг ёши, жисмоний ва функционал
имкониятларига мослаб режалаштирилиши ва қўлланилиши лозим. Ушбу машқлар сони,
шиддати, қайтарилиши ва давом этиши вақти биологик қонуниятларга асосланиши
даркор. Агар машқлар юкламаси боланинг имкониятидан ўта юқори бўлса, бундай юклама
шу боланинг организимига caлбий таъсир этиши мумкин. Аксинча, юклама имкониятдан
кам бўлса шаклланиш жараёни сустлашиши муқаррар.
Спорт тайёргарлиги машқлари - бу аввало спортчини ҳар томонлама жисмоний
камолот етказишга қаратилган педагогик жараёндир. Спорт машғулотларига тайёргарлик
жараённинг мазмуни ва услублари спортчининг ёши, жинси ва тайёргарлик даражасига
мувофиқ бўлиши, шунингдек, ўлканинг ўзига хос иқлими, жойи, шароити инобатга
олиниши керак. Буларга амал қилмаслик спорт билан шуғулланадиган болалар организми
функционал тармоқларининг ўта чарчашига сабаб бўлиши мумкин. Спорт
машғулотларига тайёргарлик дастури аста - секин мураккабланиши, машқлар миқдори
бўйича ҳам қуввати бўйича ҳам бирдан ошмасдан, бир меъёрда кўпайиб ёки
такомиллашиб бориши керак. Ўқув воситаси, тайёрлаш услублари ва шаклларидан
фойдаланишда ҳар бир спортчининг шахсий хусусиятларини ҳисобга олиши керак.
Янги ўзлаштирилган билимлар ва ҳаракат кўникмалари фақат уйғунлиги билан эмас,
балки ўзгарувчан шароитларда ўзгариб туриш имконияти билан ҳам ажралиб туриши
керак. Бу усуллар билан машқ бажарган болалар спорт машқларини бажарганда ўзининг
124
махсус нуқтаи назарига эга бўлиб, ўзи учун зарур машқни танлаб олади ва уни енгил,
ихчам бажариш йўлларини аниқлайди.
Спортда олий спорт кўрсаткичларига интилиш талаби -спортчининг спортга ва
унинг ютуқларига, айниқса рекордга интилишига ўргатади. Спорт машқларини тузиш,
машғулотни ташкил қилиш воситалари ва услублари айнан шу мақсадга қаратилган
бўлиши лозим. Чунки мураббийлар спорт билан шуғулланувчининг оилавий шароити,
имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўқув йили бошидан машғулотларни
режалаштиради.
Спортчининг умумий ва махсус жисмоний тайёргарликлари ажралмасдир.
Спортчини машғулотга тайёргарлигини спорт натижалари кўрсаткичига кўра аниқлаш
мумкин. Умуман спортнинг бир тури билан шуғулланишнинг дастлабки босқичларида
умумий ва махсус тайёргарлик муҳим аҳамиятга эга. Спорт билан мунтазам
шуғулланишдан
мақсад
соғлиқни
мустаҳкамлаш,
организмнинг
функционал
имкониятлари даражасини кўтаришдир. Бир йиллик режалаштиришда тайёргарлик
даврининг дастлабки босқичларида, иш ҳажмининг бир меъёрда кўпайишида аввал
умумий жисмоний тайёргарлик, сўнгра иш ҳажми оширилган тақдирда ҳам, махсус
жисмоний тайёргарлик етакчи ўринда туради.
Ўзбекистоннинг исиқ иқлими шароитида спорт тайёргарлик машқларини эрталаб
иссиқ тушмасидан ёки кечқурун ўтказиш маъқул. Шу сабабдан ёзнинг иссиқ кунларида
кўп миқдорда машқларни режалаштирмаслик тавсия этилади. Агар зарур бўлса,
тайёргарлик машқларини салқинроқ жойда ўтказиш мумкин. Шунинг учун спорт
машғулотларини режалаштирганда бунга катта эътибор бериш лозим.
Самарали спорт фаолиятига эришиш учун жисмоний машқлар билан доим
шуғулланиш керак. Машқларни асоссиз тўхталиши ўқув машғулоти жараёнида жисмоний
сифатларнинг пасайиб кетишига олиб келади. Ҳозирги замон спорт кўрсаткичи аста-секин
юқори юкланишларнинг бажарилишини кўзда тутади, бунда асосий шарт организмнинг
мослашишга бўлган функционал имкониятини сақлаб қолишдан иборат бўлади. [6].
Ёшлар ўртасида спорт машғулотларини оммавийлаштириш, юқори малакали
спортчилар тайёрлаш мамлакатимиз спортчиларини халқаро спорт мусобақаларда,
олимпиада ўйинларида мунтазам муваффақиятларга эришишлари таъминлайди ҳамда
халқимиз соғлигини мустаҳкамлашга, ёшларни баркамол инсон бўлиб етишишларига асос
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |