Мазмуны: тил ҳӘМ Әдебият



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/104
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#293489
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   104
Bog'liq
ЖУРНАЛ 3-САН-2018

Адабиётлар: 
1. Турғунов Т. Педагогик шахс ва унга қўйиладиган талаблар. Халқ таълими. 2011. №1 –Б. 
10. 
2. Халиков А. Касбий рефлекцияни педагогик фаолиятда ривожлантириш имкониятлари. 
Педагогика. 2018. №1, -Б. 10. 


95 
3. Беспалько В.И. Педагогика и прогрессивные технологии обучения. – М.: ИРПО, 1996. – С 
174. 
4. Джораев М., Ахмедов А. Модернизация компетентности будущих учителей физики // 
Физика в школе. – Москва, - №7, 2005, - С 20-23. 
РЕЗЮМЕ 
Мақолада булажак физика ўқитувчисининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг 
илмий-амалий асослари кўриб чиқилган. Инновацион таълим мухити шароитида тайёргарликни 
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва ўзгачаликлари аниқланди.
РЕЗЮМЕ 
В статье рассмотрены научно-практические основы совершенствования методической 
подготовки будущих учителей физики. Выявлены основные направления и особенности 
совершенствования подготовки в условиях инновационной образовательной среды. 
SUMMARY 
The article discusses the scientific and practical bases for improving the methodical training of future 
teachers of physics. The main directions and features of improving training in the innovative educational 
environment are identified. 
 
Математика фанини ўқитишнинг дидактик таъминоти 
 
Рахматова Ф
.- Жиззах давлат педагогика университети 
ўқитувчиси 
 
Таянч сўзлар:
инновацион таълим, дидактика, тамойил, дарс машғулотлари, илмий-
методик, интеллектуаллаштириш, ахборот муҳити. 
Ключевые слова:
инновационное образование, дидактическое направление, методика 
занятия, научно-методическое, интеллектуализация, атмосфера новостей 
Key words
: innovative education , didactical trend, the procedure of the class, scientific –
metodical, intellectualizing, the atmosphere of news. 
Маълумки, дидактика педагогика фанининг мустақил бир тармоғи бўлиб, у таълим 
мақсадлари, мазмуни, қонуниятлари, тамойиллари кабиларни ишлаб чиқиш билан 
шуғулланади. Шунинг билан бирга у ўз олдига ўқитишнинг ўқувчиларни ҳар томонлама 
ривожлантириш (уларни интеллектуал салоҳиятли қилиш ва тарбиялаш) мақсадларига 
жавоб берувчи умумий қонуниятларини билиб олиш вазифасини қўяди. 
Демак, дидактиканинг асосий вазифасини умумийроқ қилиб қуйидагича ифодалаш 
мумкин бўлади, яъни у ёш авлодни муайян йўналиш бўйича илмий билимлар, кўникма ва 
малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат бўлиб, унинг ёрдамида ўқув 
материали кўргазмали қуроллар воситаларни тайёрлаш, ўқув материалларини аниқ 
ифодалаш ва изчил баён қилиш, ўқувчиларнинг ўрганишга бўлган қизиқишларини 
ошириш кабилар ҳал этилар экан. Бунда таълим мазмуни, уни баён қилишнинг дидактик 
имкониятлари (дидактик маълумотлар, дидактик воситалар ва тарқатма материаллар 
ҳамда креатив ахборотлар муҳити) муҳим аҳамият касб этади. Бу келтирилган ҳукмий 
фикр барча фанлар учун ўринли бўлиб, у албатта қаралаётган фанни чуқур ўзлаштиришга 
фундаментал асослардан бири бўла олади. 
Мазкур мақолага ҳам математика фанини чуқур ўзлаштиришга дидактик кўмак 
берувчи математика фанидан ўқиш китобини тайёрлашнинг умумий тамойиллари ва 
методларини баён қилишни мақсад қилиб олдик.
Математика фанидан ўқиш китобини яратиш методикасини яратишдан олдин, 
дастлаб унга тегишли таркиб қисмларни белгилаб ва улар орасидаги алоқадорликни 
илмий-методик жиҳатдан асослаб олдик.Бундаги анъанавий таълим тизими ва улар 
бўйича ДТС да белгиланган билим, кўникма ва малакаларга қўйилган минимум талаблар 
биз томонимиздан тайёрланаётган инновацион таълим натижалари билан солиштириш 
учун мўлжалдаги марра ҳисобланади. Бу орқали инновацион таълим билан анъанавий 


96 
таълим орасидаги натижалар мониторинг қилиб борилади ва эришилаётган натижаларни 
мунтазам равишда аниқлаб, баҳолаб бориш имкониятини яратади. 
Биз томонимиздан таклиф этилаётган инновацион –интегратив таълимнинг яна 
бир таркибий қисми анъанавий таълим мазмунига киритиладиган таълимни 
интеллектуаллаштиришга хизмат қилувчи материаллардир. Улар: дидактик материаллар, 
справочник материаллар ва кретив ахборотлар муҳитларидан иборатдир. 
Қуйида улардан анъанавий таълим тизимини интеллектуаллаштиришда 
фойдаланиш тамойиллари ҳаиқда тўхталамиз. Бу ўқув адабиётларини яратишда 
таълимнинг асосий тамойилларидан бири, чунки бусиз ҳар қандай ўқув адабиёти 
мукаммал бўла олмайди.
Дастлаб,дидактик материалларҳақида тўхталамиз. Бу ҳақида қуйидаги мантиқ 
аҳамиятлидир: “Дидактик материаллар-педагог томонидан ҳар бир дарсга алоҳида 
тайёрланган бўлиб, у дарс мазмунини тўла ифодалаш ва ўқув-талабалар дарс мазмунига 
яхши тушуниб етишлари учун хизмат қилади. Буларга турли кўргазмали қуроллар, турли 
муаммоли вазиятларни яратувчи мосламалар, ўйинлар ва ҳакозолар киради. Дидактик 
материаллар ҳам дидактиканинг тамойилларига мос равишда яратилади. 
Демак, дидактик материаллар дарснинг мазмундорлигини тушунарлилигига ва 
кўргазмалилигини ҳам таъминлашга хизмат қилувчи, яъни, кўмаклашувчи асослардан 
бири бўлиб ҳисобланар экан. Бунда эса дидактик воситалар (фанни ўтишда зарур бўлган 
жиҳозлар, компьютерли воситалар, асбоб- ускуналар ва маҳсулотлар) ва ўқитиш 
жараёнида ўқитувчи томонидан тайёрланадиган тарқатма материаллар (карточкалар, 
саволномалар, йўриқномалар, қизиқарли савол ва топшириқлар, амалий ишни ташкил 
этиш бўйича технологик хариталар ва ҳ.к) дарс самарадорлигини оширишнинг ҳақиқий 
кўмакчи бўла олади. Шу сабабли ҳам математикадан ўқув адабиёти тайёрлашда дидактик 
имкониятлардан максимал даражада фойдаланишга кучли эътибор қаратилиши керак 
бўлади. Шунинг билан бирга ушбу соҳа бўйича яна бир муҳим дидактик кўмак ва у 
дидактик маълумотлардир. Улар ҳам дарс мазмунини бойитишга хизмат қилувчи 
дидактик дидактик имкониятлардан иборат бўлиб, улар ёрдамида дарс мазмунини 
жозибадор (қизиқарли) интеллектуаллаштирилган ҳолатларга келтириш мумкин. 
Ушбу соҳада олиб борган изланишлар кўрсатишича дидактик маълумотларни 
асосан қуйидагидек икки йўналишга ажратган маъқул экан: 
-таълим мазмунини жозибадор (қизиқарли) қилувчи дидактик маълумотлар; 
-таълим 
мазмунини интеллектуаллаштиришга хизмат қилувчи дидактик 
маълумотлар. 
Юқорида қайд этилган йўналишларнинг биринчисида кўпроқ ўқувчиларни дарсга 
ва унинг мазмунига эътибор қаратиладиган ҳолатлар эътиборда бўлади. Бундай 
эътиборли лавҳалар ўқувчилар эътибори ва қизиқишига оид нарса ва ҳодисалар оид 
қизиқарли ишланмалар, мавзу мазмунига мос бадиий ёндошувлар кабилар орқали амалга 
оширилади. Бунда айниқса, шеърий ёндошувлар муҳим рол ўйнайди. Бунга сабаб 
бошланғич синф ўқувчилари шеърий муносабатлаарга бутун кучи билан эътибор беради.
Улардан баъзиларини келтириб ўтамиз. 
1.
Дарс машғулотига шиор сифатида қуйидаги фикрни таклиф қилиш мумкин: 
Математикани билмай ташлама қадам, 
Шунда синфдан чиқади баркамол одам. 
2.
Машғулотга нисбатан ўқувчилар диққатини жалб қилиш борасида қуйидагидек 
мурожаат ҳам муҳим аҳамият касб этади: 
Билсанг ҳисоб-китобни, 
Ташламасанг китобни, 
Етти ўлчаб бир кессанг 
Муаммони тез ечсанг, 
Тик турасан оёқда,
Чарчамайсан ҳаётда. 


97 
3. Математика фанига ўқувчиларнинг ихлосларини ошириш йўналишида қуйидаги 
тўртлик аҳамиятлидир: 
Фанларнинг ҳаммаси ўзи учун шоҳ,
Унинг сирларидан бўлингиз огоҳ,
Ҳисоб-китобни билмай қилсанг риёзат,
Ҳаётингда бўлур катта қиёмат. 
4.Сонлар қатори ва тартиб интизомга ҳурмат йўналишида қуйидаги тўртлик 
кабилардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ: 
Сонлар қаторига берсанг эътибор,
Бир-бирини ҳурмат қилиб туради қатор. 
Алмаштирсанг адашиб бировин ўрнин,
Мусобақада оласан охирги ўрин. 
5. Амалларни бажаришга ҳурмат ўйғотиш борасида қуйидаги шеърий фикр муҳим 
аҳамият касб этади: 
Қўшиш, айириш, бўлиш ва кўпайтириш риёзатнинг юраги. 
Яхши ўрганиб олсанг ҳаётнинг ҳам юраги. 
6. Таққослар белгиларини тўғри қўйишга йўналтирилган шеърий фикрлар ҳам 
математик саводхонликнинг таркибий қисмларидан биридир ва уларга ҳам жалб қилувчи 
ифодаларни қуйидагича ифодаласа дарс самаралироқ бўлади: 
Катта-кичик белгига келинг изоҳ берайлик,
Катта сонга қаратиб икки бармоқ очайлик,
Очиқ бармоқ томонда турсин катта акамиз, 
Ёпиқ бармоқ томонда турсин кичик укамиз,
Тенг қиламан десангиз келиштиринг бўйини, 
Икки чизиққа қўйиб хурсанд қилинг кўнглини. 
Дарс жараёнига бу каби ёндошувлар бир томондан, ўқувчиларнинг фанга бўлган 
қизиқишини орттирса, иккинчи томондан шу соҳага тайёрланаётган ўқув адабиётининг 
дидактик безагини ҳам янада бойитади. 
Энди 
тадқиқотимизнинг 
ушбу 
қисмида 
таълим 
мазмунини 
интеллектуаллаштиришга хизмат қилувчи справочник материаллар ҳақида тўхталамиз. 
Ушбу қисмда таълим мазмунига киритиладиган маъулумотлар (тайёр маълумотлар)га 
эътибор берилади. Улар асосан қуйидаги йўйналишларда бўлади: 
-жадваллардан фойдаланиш бўйича; 
-формулалардан фойдаланиш бўйича; 
-ўлчов бирликлари (оғирлик, масофа, вақт ўлчов бирликлари ва ҳ.к) бўйича; 
-стандарт геометрик фигуралар бўйича; 
-амалларнинг бажарилишига оид алгоритмлар бўйича ва шу кабилар. 
Улар ўқувчиларга ўрганилаётган мавзулар бўйича стандарт маълумотлардан 
оптимал фойдаланишга имкониятлар беради. Бу борадаги материаллар математикадан 
ўқиш китобини тайёрлашда муҳим дидактик асос вазифасини бажара олади ва улар 
орқали ўқув адабиётининг мазмундорлиги ҳамда мукаммаллиги ҳам таъминланади.
Таълим мазмунини интеллектуаллаштиришга хизмат қилувчи креатив ахборотлар
муҳити ҳам ушбу соҳадаги ўқув адабиётининг инновационлигини таъминлашга муҳим 
дидактик асос бўла олади. Уларни биз қуйидаги йўналишларда амалга оширишни 
мақсадга мувофиқ деб топдик: 
-ўқувчилар онгида ва сонларнинг шакллантирилишига оид қизиқарли 
маълумотлар; 
-амаллар бажарилиши бўйича қоидаларни мустаҳкамлашга оид қизиқарли 
маълумотлар; 
-бошланғич таълимга моқ қизиқарли математик масалалар ва топшириқларга оид 
маълумотлар; 
-ментал арифметикага оид маълумотлар; 


98 
-аниқдорларни таққослашга оид маълумотлар. 
Демак, таълим мазмунига киритиладиган таълимни интеллектуаллаштиришга 
хизмат қилувчи материаллар (дидактик ва справочник материаллар ҳамда креатив 
ахборотлар мажмуаси негизида янгиланган таълим мазмуни таркиб топади. Ушбу 
шакллантирилган таълим мазмуни амалиётга жорий этишда муҳим таълим методларига 
амал қилиниши лозим бўлади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish