130
машқлар ва ўйитнларнинг кўпичилиги илгари, асосан диний байрам кунларида
ўтказилади.
Жуда қадим замонларда пойга, улоқ ва олмон пойга каби от спорти турлари айниқса
кенг тарқалган эди. Бу спорт турлари бизнинг давргача етиб келган ва ҳозир ҳам ғоят кенг
тарқалган.
Олмон пойга
- ўрта асрлардаёқ жуда яхши ривож топган ҳалқ мусобақасидир. Бу
пойга одатда бирор байрам вақтида ўтказилар ва унга атрофдаги қишлоқ ва овуллардан
ёшлар йиғилиб келарди. Йиғилганлар ўртасида бўладиган суҳбатларда аксари от ҳақида,
унинг сифатлари ва гўзаллиги тўғрисида гап кетарди. Бундай гаплар кўпинча баҳслашувга
айланиб кетар, баҳслар эса мусобақада ечиларди. Анъанага кўра бундай мусобақада
фақат баҳслашувчиларнинг ўзлари эмас, балки хоҳловчиларнинг ҳаммаси қатнаша беради.
Мусобақалашувчилар отларини эгарлаб, бир сафга тизилиб туришар ва сигнал берилиши
билан олға
ташланиб, белгиланган маррага қадар от чоптириб боришар ва у ерга етиб
бориладиган кейин отлиқларнинг ҳаммаси орқага буриларди. Дастлабки маррага биринчи
бўлиб қайтиб келган чавандоз ғолиб ҳисобланарди. Мусобақаларда судьялар ҳам бўларди.
Ҳакамлар пойгада қоидага риоя қилиш устидан назорат қилиб турар ва ғолибларни
аниқлашарди.
Пойга.
Илгари бутун Ўрта Осиё територоиясида чавандозликнинг бу тури “байга”
деб аталарди. Шунинг учун ҳам барча манбаларда Ўрта Осиёдаги ҳамма халқларга ҳос
бўлган шу атамани учратамиз. Ҳозирги вақтда эса ўзбеклар уни “пойга” деб атайдилар.
Пойга-узоқ масофага от чоптириш мусобақасидир. От спорт мусобақасининг бу турида
отнинг чидамлилигини синаб кўрилади. Пойга одатда текис жойларда ўтказилар,
атрофдаги қир-адирларга ранг-баранг ленталар билан безатилган ўтовлар, чодирлар
тикиларди. Бу ер катта сайилгоҳга айланиб кетар, у ерда дошқозонларда палов, кўраларда
кабоблар пиширилар, катта самоворларда чой қайнатиларди.
Улоқ
- отлиқлар мусобақасининг қадим замонлардан хозирги вақтга қадар сақланиб
келаётган турларидан бири. Эски вақтларда бу мусобақа хозирги Ўзбекистон
территориясида яшаган ҳалқларнинг қадимги маросимларидан бирини акс эттирар эди.
Ўйин тариқасида ўтказиладиган улоқнинг асосий моҳиятимана бундай бўларди; кўпинча
бир неча юз кишидан иборат отлиқлар оломони олдига калласи ва ичакчавақлари олинган
эчки устига ёпирилар ва уни отдан тушмай туриб ердан кўтариб олишга ҳаракат қиларди.
Узоқ
тортишувлардан кейин, яхши машқ қилдирилган улоқчи отга минган чабдаст ва
жасур чавандозлардан бири эчкини ердан узиб олиб, тақимига босарди-да,
оломон
орасини ёриб чиқиб кетарди ва кетидан қуваётганларга тутқич бермай улоқни белгиланган
маррага келтириб ташларди. Ғолиб чиққан кишига соврин; шойи тўн, пул, қўйлар ва
ҳоказолар бериларди.
Кураш
– ўзбекча миллий спорт тури бўлиб, унда полвонлар бир-бирининг
белбоғидан
ушлаб олишардилар, Кураш қадим замонлардан маълум бўлган ҳамда
эпчилликни синаш мусобақаларининг энг севимли турларидан биридир.
Ўзбек кураши қарши ҳаракат қилувчи икки полвоннинг беллашувидан иборат бўлиб,
рақиби устидан ғалаба қозониш мақсадида, мусобақа қоидалари билан рухсат этилган
техник усул ва тактик харакатлар ёрдамида қатнашувчиларнинг ўзаро қаршилигини
енгиш билан характерланади.
Курашда рақиблар бир-бирини белбоғидан ушлаб ерга йиқитишга ҳаракат қилади.
Илгарилари оёқдан чалиш, туртиб юборш ва бошқа усулларни қўллаш ҳам рухсат
этиларди. Курашда рақибини йиқитиб, мукофотга арзонгина бўлса ҳам тўн олиш ёш йигит
учун жуда катта ғалаба ҳисобланарди. Бунинг устига қизғин
олишувларда бир неча
кишини кетма-кет йиқита олган полвон ҳамқишлоқлари ўртасида танилган обрўли киши
бўлиб қоларди.
Do'stlaringiz bilan baham: