133
жойга барча кишилар бир ховучдан дон олиб келишган, биргаликда таом пиширишган,
бир қозонда тайёрланган овқатдан баҳам кўришган.
Сумалакнинг инсон саломатлигига фойдаси жуда ҳам кўп. Улардан бири қуйидагича:
Бир йигитнинг отаси оғир касал бўлибди. Уни даволаш учун табиб чақиришибди. Табиб
касални кўрганидан сўнг: «Ҳар куни бир, ҳафтада бир, ойига бир, йилига бир»,-дебди.
Ўғил табибга бу сўзларингизнинг маъносини тушунмадим дебди. Шунда табиб: Ҳар куни
оғир ишдан кейин бир дам олиш, ҳафтасига бир марта ҳаммомга тушиш, ойига бир
зиёратга бориш ёки сайилга чиқиш, йилда бир марта кўкдан тайёрланган таом-сумалакка
тўйиш керак. Шунда одам касал бўлмайди. Отангиз буларга эътибор бермагани учун касал
бўлган. Энди унга сумалак пишириб беринглар, зора тузалиб кетса, дебди. Уйдагилар
сумалак пишириб, касалга едиришибди. Қария тузалиб кетибди.
Сумалак янги табиий озиқларга эҳтиёж кучайган «илик узилди» вақтида
тайёрланган. Табиат ўзгариши, кунлар исиши даврида инсон организмида камқувватлик,
беҳоллик, ҳатто, бош айланиши, кўз тиниши ҳоллари рўй беради. Авлодларимиз бунинг
ҳам иложисини топишган. Улар дармон дориларга бой кўкатлар солинган таомлар
ейишган. Жумладан, кўкат-ўсимликдан сумалак пишириш одатини яратишган. Яъни
буғдой ундириб, уни келида туйиб шираси олинган; ёғ, ун қўшиб, оқсилга бой тансиқ
таом тайёрлашган. Шу тарзда одамлар «илик узилди» мавсумидан осон чиқишган, яъни
иқлим шароитга тез мослашишган, моддий ва маънавий қувват олишган.
Сумалак ҳам суюқ, ҳам қуюқ, ҳам каллорияли, ҳам парҳез таомдир. Табибларнинг
айтишича, сумалак таркибида қонга жуда жуда тез сўриладиган монохарид моддаси бор.
Сумалак таркибида оқсил ҳам азойи баданимиздаги миллиардларча хужайралар учун энг
яхши озуқадир. Сумалакда соғу-бемор учун бирдай зарур бўлган «С» дармондориси бор.
Бундан ташқари унда «токоферол» моддаси мавжуд. Бу нимранг ёғсимон модда женшен
таркибида учрайдиган «Е» дармондорисининг айнан ўзгинасидир.
Сумалак гипертония касалига энг яхши даводир. У қон таркибини яхшилайди.
Томирлар торайган бўлса, қонни суюлтиради. Ошқозон ва ичак йўллари фаолиятини
кучайтиради. Иссиғи кўтарилган, қон босими ошган киши сумалак билан (2 кун) парҳез
қилса, дарҳол ўзида яхши ўзгаришни хис қилади.
Шундай қилиб, сумалак илоҳий-мўжизавий тоам бўлиб, у кишининг овқатланишга
бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга, унинг маънавий-руҳий ҳолатини ҳам
яхшилайди. Сумалак муҳим ижтимоий-маънавий аҳамиятга эгадир. Ҳамманинг сумалак
тайёрлаш учун бир қозон атрофида аҳил бўлиб жам бўлиши ва бу таомни бирга баҳам
кўриши кишилар ўртасида бирдамлик, аҳиллик, меҳрибонлик каби инсоний
фазилатларини тарбиялаган.
Do'stlaringiz bilan baham: