94
- бўлажак физика ўқитувчиларининг илмий фаолиятини янада самарали ташкил этиш
борасида маҳаллий ва хорижий илмий адабиётларни таҳлил қилишга ва илмий асослашга
ўргатиш;
- малакавий амалиётни юқори савияда ўтказиш ва танланган объектларда битирув
малакавий ишларни тажриба синовдан тўлоқанли бажарилишига эришиш орқали
малакали педагоглар тайёрлаш .
Ўқитувчининг педагогик фаолиятга тайёргарлиги деганда, ўқитувчи шахсининг
фаолиятни бошлашдан олдинги ҳолати, яъни онгли равишда танлаган педагогик касбига
оид билим, кўникма, малакалари ва шахсий сифат ҳамда фазилатларини педагогик
фаолият орқали намоён қилиши, мунтазам равишда касбий имкониятларини
ривожлантириши тушунилади.
Педагогик фаолиятга тайёргарлик касбий-педагогик йўналганликнинг шакли
сифатида шахснинг бошқа хусусиятлари, хусусан, дунёқараши, ҳаётий эътиқоди ва
маънавий қадриятлари, аҳлоқий-иродавий ва ҳиссий жабҳалари, мустақил таҳсил олиш ва
ўз-ўзини тарбиялаш билан узвий боғлиқдир.
Педагогик фаолиятга тайёргарлик мураккаб тузилишга эга жараён бўлиб, унинг негизини
ижобий муносабат, мотивлар ва эгаллаган билим, кўникма ва малакалар, ўқитувчи
касбининг қадриятлари ташкил этади. Ушбу тайёргарлик таркибига шахс характерининг
касбга тааллуқли жиҳатлари, педагогик лаёқат, касбий билим, кўникма ва малакалар
мажмуаси, уларни амалиётда қўллашга имкон берадиган муайян тажрибалар киради .
Физика ўқитувчисининг методологик билим, кўникма ва малакалари тизимига
қуйидагиларни киритиш мумкин: физика ўқитиш методикасининг мақсади, вазифалари,
объекти ва илмий-тадқиқот методлари, предмети, ривожланиш тарихи; Ўзбекистон
Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни , Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридаги
асосий ғоялар, таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, миллий
дастурнинг мақсади, вазифалари ва уларни рўёбга чиқариш босқичлари, кадрлар тайёрлаш
тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари; узлуксиз таълим тизими олдидаги
ижтимоий ва давлат буюртмалари, уларни амалга ошириш чора-тадбирлари; узлуксиз
таълим тизимининг ҳозирги босқичдаги ва истиқболдаги мақсади ва вазифалари; узлуксиз
таълим тизимининг турлари, фаолият кўрсатиш принциплари, таълим турларининг олдига
қўйилган давлат ва ижтимоий буюртмалар, кадрлар тайёрлаш миллий модели; физикани
ўқитишда фойдаланиладиган педагогик технологияларнинг концептуал асослари ва ўзига
хос хусусиятлари; ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикрлаш кўникмаларини таркиб
топтиришнинг ижтимоий-педагогик зарурати ва назарий асослари; ўқувчилар онги ва
қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдириш йўлларини билиш ва уни амалиётда
қўллай олиш; умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагогик
ходимларини аттестация қилиш ва тоифаларини кўтариш, тарбия қоидалари ҳақида
маълумотга эга бўлиш .
Дидактикага оид адабиётларни ва ўқитишга доир меъёрий ҳужжатларнинг таҳлили,
жумладан, ўқитувчи фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолашда касбий тайёргарликни учта
даража (аъло, яхши, қониқарли)да баҳолаш тавсия этилганлигини кўрсатади.
Ўқитувчиларнинг касбий-педагогик мослашганлигини ўқитувчининг ўқувчи шахсини
ривожлантиришга йўналтирилган ижодий ва дидактик характерга эга бўлган педагогик
фаолиятга эришиши объектив кўрсаткич, ўқитувчининг ўз меҳнатидан қониқиш ҳосил
қилиши субъектив кўрсаткич сифатида қайд этилган.
Ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштириш масаласи, илмий-
назарий, педагогик-психологик тайёргарлиги, ижтимоий ва ижодий фаоллиги, ғоявий-
сиёсий ва маънавий-ахлоқий етуклигига узвий боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: