Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 019 йил октябрда тасдиқланган ўқув режа ва дастур



Download 1,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/84
Sana28.04.2022
Hajmi1,06 Mb.
#588173
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   84
Bog'liq
3.4.-Таълим сифати менежменти УМК 2020-Чиқаришга

Учинчидан
, ОТМ томонидан тақдим этилаётган хизматлар чегаралари 
кенг кўламда амалга оширилади. Улар таълим стандартлари ёки ўқув 
режалари асосида амалга оширилиши мумкин. Кўпгина ҳолатларда хизматлар 
таълим муассасалари ва истеъмолчилар(корпоратив ёки хусусий) ўртасидаги 
келишувлар асосида ташкил этилиб, бу ўз навбатида сифатни комплекс 
бошқарув заруриятини келтириб чиқаради.
Тўртинчидан

ОТМнинг 
мутахассислари 
(шу 
жумладан, 
профессорўқитувчилари) таълим дастурлари ва ўқув режаларини ишлаб 
чиқиш ва амалга оширишда маълум бир даражаларда эркинликка эгаликлари 
боис, уларнинг шахсий компетенциялари талаб этилаётган натижаларни 
олишда муҳим аҳамиятга эга. Бошқа томондан у таълим сифатига ҳал этувчи 
даражада таъсир этиши мумкин. Мувофиқ равишда айнан сифатни “тотал” 
бошқариш талаб этилади. Битта ОТМда самарали бўлган ёндашув бошқа бир 
ОТМда мазкур ёндашув самарасиз ҳам бўлиши мумкин.
 Бешинчидан
, кўпгина таълим хизматларининг бажарилишини 
бошқариш лойиҳани бошқаришга ўхшаш тавсифга эга. Бу шароитларда 
оралиқ ва якуний натижаларни олиш босқичлари аниқланган, сифатли таълим 
олишда уларнинг улуши баҳоланган ва алоҳида ишбилармонлик жараёнлари 
аниқ ажратилган ва қайд этилган бўлиши лозим.
Таълим жараёни ва унинг маҳсулоти сифатини ошириш учун нафақат 
янги тизимларни, балки мос дастаклар билан мустаҳкамланган комплекс 
бошқарув технологияларини жорий этиш талаб этилади.
Шундай қилиб,
 
таълимнинг сифати: 
директив ҳужжатларда 
белгиланган вазифаларнинг ижроси; ўқув ва ўқув-услубий ишлар 
узлуксизлиги ва янги педагогик технологияларнинг қўлланилиши; таълим 
муассасаси моддийтехник-ўқув базасининг замонавийлиги; илмий-тадқиқот 


46 
ишларининг самарадорлиги; маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлиги 
каби таркибий қисмлари фаолияти мувофиқлаштирилганлигига бевосита 
боғлиқдир.
Умуман, олий таълим соҳасида сифат кўп қиррали концепция 
ҳисобланади. У таълим соҳасидаги барча функция ва фаолият турлари – ўқув
ва академик дастурлар, илмий тадқиқот ва стипендиялар, мутахассис 
ходимлар билан тўлиқ таъминланганлик, таълим олувчилар, бинолар, моддий-
техника базаси ва жиҳозларни, жамият ва академик муҳим фаравонлиги 
йўлидаги барча ишларни қамраб олиши керак.
Таълим ва кадрларни касбий тайёрлаш таълим сифатининг асосий якуний 
сифатидир, бу қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
профессор-ўқитувчилар таркиби, таълим олувчилар ўқув-ёрдамчи 
фаолият ходимлари, маъмурий ходимлар ва бошқалар;
-
технологиялар педагогик тарбиявий, информациявий бошқарув, 
назорат қилувчи ва бошқалар;
-
моддий-техникавий таъминот бинолар, жиҳозлар, лаборатория ва 
амалиёт базаси ва бошқалар;
-
меъёрий-ҳуқуқий ва ўқув-методик таъминот;
-
рағбатлантиришлар ва асослар;
-
ташқи таъсислар бозор иқтисодиёти талаблари, корхоналар, жамият ва 
давлат.
Таълим тизимининг юқорида келтирилган таркибий элементлари 
устунлик қилувчи омиллар мажмуини белгилайди, булар таълим ва 
ходимларни касбий тайёрлаш сифатига таъсир этади. Мазкур омиллар –расмда 
келтирилган, унда таълим ва касбий тайёрлов шартли тарзда кўп ўлчамли 
тузилма - “уйчалар” кўринишида берилади(9-расм).
7
7
Л.В.Перегудов, М.Х. Саидов. Олий таълим менежменти ва иқтисодиёти. Т.: “Молия” нашриёти, 
2002 й. Б.52.


47 

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish