Мазкур ўқув-услубий мажмуа Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил даги


Чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш



Download 2,75 Mb.
bet15/23
Sana30.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#596235
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
3. 1 Физиология

Чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш.
Эрталабки бадантарбия.Эрталабки бадантарбия машқини бажариш иштиёқини шакллантириш, уни ўтказаётганда уюшқоқликка, машқлар комплексини мустақил бажариш кўникмасига эришиш. Бадантарбия машқларини мунтазам равишда очиқ ҳавода, гиламча устида, енгил кийимда буюмлар билан (буюмларсиз) бажариш; машқларни сув муолажалари билан тугаллаш. Муайян изчилликда, аниқ, шиддат билан мускулларни таранг ҳолга келтириш, машқларни қоматни тўғри тутган ҳолда бажариш; машқларни илдам ҳаракат қилиб, ўзига тўлиқ ишонч билан аниқ бажара олишга ўргатишда давом этиш.
Чиниқтириш. Хонада енгил кийимда бўлиш, деразанинг дарчасини очиб қўйиш. Кийим ва пойафзални мавсумга ва машқ турига мувофиқ танлаш. Юз, бўйин, қўлни тирсаккача совуқ сув билан ювиш. Бадантарбиядан сўнг дарҳол губка ёки уй ҳароратидаги сувда ҳўлланган кичикроқ пахмоқ сочиқ билан тана аъзоларини артиш, аввал қўлларни, кейин баданни қуруқ сочиқ билан тана қизаргунча, тезда қуруқ қилиб артишга одатлантириш. Фақат катталарнинг рухсати ва назорати остида чўмилиш, чўмилишнинг асосий қоидаларига риоя қилиш. Ялангоёқ юрганда оёқни шикастлантириш хавфи йўқ жойларда юриш. Чиниқтириш қоидаларини онгли равишда бажариш кўникмаларини тарбиялашда давом этиш.
Назорат саволлари:

  1. 3-4 ёшли болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари ҳақида маълумот беринг?

  2. 4-5 ёшли болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари ҳақида маълумот беринг?

  3. 5-6 ёшли болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари ҳақида маълумот беринг?

  4. 6-7 ёшли болаларнинг жисмоний ривожланиш хусусиятлари ҳақида маълумот беринг?


2-амалий машғулот: Болаларни мактабга психологик ва физиологик жиҳатдан тайёрлаш. Мактабгача таълим муассасаларида кун тартиби ва болаларни овқатлантириш меъёрлари
Ишнинг мақсади: Мактабгача таълим муассасаларда таълим- тарбия жараёнини режалаштириш бўйича методик кўрсатмалар: ҳар бир ёш гуруҳида ҳафта давомида ўтказиладиган машғулотлар сони ва ҳар бир машғулот қанча давом этиши, бир кунлик кундалик фаолиятнинг ёритилиши, мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун мезонлар, болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш усулларини ёритиб бериш.
Таянч иборалар: таълим-тарбия, жараён, режалаштириш, иш фаолият.
Тарбия масалалари таълим-тарбия ишининг ташкилий шакллари, болалар фаолиятининг ҳар хил турлари: машғулотларда таълим бериш орқали, ижодий ва қоидали ўйинлар, болаларнинг мустақил фаолиятлари, уларнинг ўз меҳнати ва катталар меҳнати билан таништириш орқали, ўз-ўзига хизмат қилиш, сайрлар ўтказиш гигиеник тадбирлар орқали амалга оширилади.
Таълим-тарбия ишларини муваффақиятли амалга ошириш МТМдаги педагогик жараённи, ҳар бир фаолият турини тўғри ташкил этишга боғлиқдир.
МТМнинг педагогик жараёнида таълим муҳим аҳамият касб этади ва у кундалик ҳаётда, ўйинда, меҳнатда, машғулотлар орқали амалга оширилади. Машғулотда таълим ва тарбия вазифалари ҳал этилади. Болалар теварак-атрофдаги ҳаёт ва табиат билан танишиш, нутқни ўстириш ва саводга тайёрлаш, илк математика, жисмоний тарбия, тасвирий фаолият, мусиқа бўйича энг оддий тасаввур ва билимларни, малака ва кўникмалар системасини эгаллаб оладилар. Болалар эгаллаб олишлари керак бўлган билим, малака ва кўникмалар Давлат дастурида белгилаб берилган бўлиб, у болаларнинг умумий ривожланишида ва уларни мактаб таълимига тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Машғулотларда таълим бериш дидактика принтсиплари асосида болаларнинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини эҳтиборга олиб маҳлум изчилликда олиб борилади, мазмуни секин-аста мураккаблаштириб борилади. Натижада у ривожлантирувчи ва тарбияловчи хусусиятга эга бўлади.
«Илк қадам» ўқув дастурида ҳар бир ёш гуруҳида ҳафта давомида ўтказиладиган машғулотлар сони ва ҳар бир машғулот қанча давом этиши белгилаб қўйилган. Тарбиячи мана шунга асосланиб, ўзининг ҳафталик машғулотлар жадвалини тузиб олади, бу таълимнинг ҳамма бўлимлари бўйича белгиланган таълим-тарбия ишларини тўғри тақсимлаш ва бир хилда амалга оширишга имкон яратади. Машғулотлар жадвалини тузишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:
1. Дастурнинг ҳамма бўлимлари бўйича машғулотларни ҳафтага тенг тақсимлаш.
2. Ҳафтанинг биринчи ва охирги кунига осонроқ машғулотлар қўйилади.
3. Ҳафтанинг сешанба, чоршанба ва пайшанба кунларида болалардаги ақлий фаолият тезлашади, шунинг учун бу кунларга мураккаброқ ишлар режалаштирилади.
4. Кун давомида биринчи бўлиб болалардан ақлий зўр беришни кўпроқ талаб этадиган, кам ҳаракатли машғулотлар режалаштирилади (атроф-олам ва табиат билан таништириш, нутқ ўстириш, илк математика). Иккинчи машғулотга енгилроқлари: тасвирий фаолият, жисмоний тарбия, мусиқа машғулоти ва шунга ўхшашлар режалаштирилади.
5. Кун давомида машғулотлар қуйидагича тартибда алмаштириб борилади:
математика ва жисмоний тарбия, нутқ ўстириш ва тасвирий фаолият ва ҳоказо.
Машғулотларни бундай тақсимлаш болаларнинг дастур материалини енгилроқ ўзлаштириб олишига имкон яратади
Тарбиячи ҳар куни эрталабки соатда болаларнинг бирламчи тиббий кўрик асосида қабул қилади, ота-оналар билан суҳбат олиб боради, бадантарбия машқларини ўтказади. Лекин бу вазифалар кундалик фаолиятда акс эттирилмайди.
Кундалик фаолият баёнида эрталабки соатда тарбиячи болалар билан белгиланган мавзу юзасидан қисқа суҳбат уюштириши кўрсатилади, асосий ўринни болаларнинг ўйин фаолияти учун ажратилади. Ижодий ўйинларни, тинч ўйинларни (қуриш-ясаш, расмли китобларни томоша қилиш) ташкил этиш режалаштирилади.
Режада болаларнинг меҳнат фаолияти кенг ёритилади. Меҳнат тарбиясининг тўрта вазифалари беш кунга бўлиниб ёзилади. Навбатчилик ҳар бир кун учун алоҳида режалаштирилмайди.Режада навбатчиликка янгилик киритилса, навбатчилик вазифаси мураккаблаштирилса ёки шароитлар ўзгарса, янги мазмуни алоҳида ёритилади.
Болаларнинг мустақил фаолияти режалаштирилмайди, у боланинг қизиқишига ва кайфиятига боғлиқ . Ҳар бир бола эркин ҳолда ўзи истаган фаоллик марказини танлаши ва у ерда ишлаши мумкин. Тарбиячи болаларни кузатиши ва зарур ҳолда унга ёрдам кўрсатиши лозим.


Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish