Кучайтиргич каскадларда узатиш характеристикасининг А ва В нуқталари орасидаги узлуксиз квазичизиқли ишчи соҳаси ишлатилади. Кириш ва чиқиш сигналлари кўрсатилган соҳа чегарасида ихтиёрий қийматларни қабул қилиши мумкин. Кириш сигналининг маълум бир қийматида, масалан, UКИР1 деформация ҳисобига чиқиш синали уч хил қийматга эга бўлиши мумкин: U/ЧИҚ1, U//ЧИҚ1 ёки U///ЧИҚ1. Демак, кучайтиргич каскади, яъни аналог схемалар ҳам, параметрлар тарқоқлигига, уларнинг температура таъсирида ўзгаришига ҳамда вақт ҳисобига эскириши натижасида шовқинларга ва халақитларга сезгир. Шовқинлар деб электрон асбобларда ток ва кучланишнинг тасодифий ўзгаришлари тушу-нилади. Шовқинлар барча РЭАларга хос ва уларни бутунлай йўқотиб бўлмайди. Шовқинлар тебранишларнинг амплитуда ва частота флуктуацияларига сабаб бўлади (тасодифий ўзгаришлар), ахборот узатишда хатоликларга олиб келади ва электрон асбобнинг сезгирлигини белгилайди. Ташқи ҳалақитлар (кучланиш манбаи пульсациялари ва электромагнит майдон) ҳам шундай натижага олиб келади.
Транзисторли электрон калитларда кириш ва чиқиш сигналлари (кучланиш) фақат иккита қийматга эга бўлади: ёки UКИР2 ва UЧИҚ2, ёки UКИР3 ва UЧИҚ3. Узатиш характеристикасининг А ва В нуқталар орасидаги турли кўринишларида чиқиш сигналлари амалда ўзгармас қолади. Демак, калитлар ва улар асосидаги рақамли схемалар параметрлар тарқоқлигига, уларнинг темпера-тура таъсирида ўзгаришига ва эскиришига, шунингдек шовқин ва ҳалақитларга сезгир эмас. Шовқин ёки ҳалақитлар 11.1-расмда UКИР2 ва UКИР3 нуқталар атрофида синусоидал орттирмалар кўринишида кўрсатилган.
Шунинг учун замонавий электроника – интеграл микроэлектроника бўлиб, унда рақамли интеграл электрон тизимларга ҳал қилувчи ўрин берилган.
Шундай бўлишига қарамасдан рақамли электрон тизимлар аналог тизимлар ўрнини бутунлай эгаллай олмайди, чунки табиатда кечадиган жараёнлар (бирламчи ахборот) узлуксиз қонуният бўйича содир бўлади ва инсоннинг ахборот қабул қилувчи, рецептор аппарати аналог ўзгартгич каби ишлайди. Демак, сигналларни ўзгартиришнинг бошланғич ва охирги босқичлари аналог бўлмаслигининг иложи йўқ.
а) б) в)
г) д) е)
ж) з) и)
11.2-расм. Аналог ўзгартгичларнинг белгиланиши: а) операцион кучайтиргич; б) бир киришли кучайтиргич; в) компаратор;
г) чеклагич; д) икки томонлама чеклагич; е) кўпайтиргич;
ж) полосали фильтр; з) юқори частоталар фильтри; и) паст частоталар фильтри.
Ушбу ахборотга ишлов беришни рақамли кўринишда олиб бориш маъқулроқ. Натижада, ахборотга ишлов беришда рақамли усуллардан фойдаланувчи ҳар қандай тизим аналог ва рақамли сигналларни ўзаро ўзгартувчи тизимларга эга бўлиши шарт. Улар аналог - рақамли (АРЎ) ва рақамли - аналог ўзгартгичлар (РАЎ) деб аталади. Ниҳоят, шундай масалалар борки, уларда қурилманинг тезкорлиги ва уни амалга оширишнинг соддалиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади, сигналларни ўзгартиришда юқори аниқлик ҳам талаб этилмайди. Бундай ҳолларда аналог қурилмаларсиз масалани ҳал этиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |