Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди



Download 9,72 Mb.
bet87/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Аналог электроника узлуксиз ўзгарувчи электр сигналларни узатиш, қайта ишлаш, қабул қилиш учун хизмат этувчи ЭҚларни ишлаб чиқиш ва ўрганиш билан шуғулланади. Бу, аналог ЭҚ (АЭҚ)ларда сигнал қиймати минималдан максималгача ўзгарганда, уни қайд қилиш ва узатиш узлуксиз амалга оширилишини англатади.
АЭҚларнинг асосий афзаллиги нисбатан тезкор ишлашидан ва соддалигидан иборат. Камчиликлари сифатида температура ва бошқа омиллар таъсирида параметрлари нобарқарорлигини ва ҳалақитбардошлигининг кичиклигини; ахборотни узоқ вақт сақлаш қийинлигини айтиб ўтиш керак.
Аналог қурилмалар асосини содда кучайтиргич каскадлар ташкил этади. Улар асосида мураккаброқ кучайтиргичлар, ток ва кучланиш стабилизаторлари, частота ўзгартгичлар, синусоидал тебранишлар генераторлари ва бошқа қатор схемалар яратилади.
Рақамли электроника қиймати бўйича квантланган электр сигналларни узатиш, қайта ишлаш ва қабул қилишга мўлжалланган дискрет ЭҚ (ДЭҚ)ларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Квантлаш деб, узлуксиз сигнални унинг алоҳида нуқталардаги қийматлари билан алмаштириш жараёнига айтилади. Натижада, ДЭҚлар сигналларнинг бир-биридан кескин фарқланувчи иккита сатҳ билан иш кўради.
ДЭҚларнинг афзалликлари: қурилмада сочилувчи қувват кичиклиги, элементлар параметрлари нобарқарорликка нисбатан суст боғланганлиги, ҳалақитбардошлигининг юқорилиги, ахборот сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш каналларида бир турдаги элементлар қўлланиши, ўз навбатида, юқори ишончлилик, кичик ўлчамлилик ва арзонлиликни таъминлайди.
Рақамли қурилмалар асосини иккита турғун (очиқ ва берк) ҳолатда ишлаши мумкин бўлган транзисторли электрон калитлар ташкил этади. Содда калитлар асосида мураккаброқ схемалар: мантиқий, бистабил, триггерли ва бошқалар яратилади.
Рақамли ва аналог қурилмалар хусусиятларини, чиқиш катталигининг кириш катталигига боғлиқлигини ифодаловчи, узатиш характеристикалардан ўрганиш қулай. Аниқлик учун бундай катталик кучланишдан иборат деб қабул қилинган.
Аналог ва рақамли схемалар инверслайдиган ёки инверcламайдиган бўлиши мумкин. Инверслайдиган схемаларда кириш кучланишининг кичик қийматларига катта чиқиш кучланишлари тўғри келади, инверсламайдиганларда эса, кичик кириш кучланишларига кичик чиқиш кучланишлар тўғри келади.
Инверслайдиган схемаларнинг анъанавий узатиш характеристикаси 11.1-расмда кўрсатилган. Электрон схема элементлари параметрларининг тарқоқлиги, температурага боғлиқлиги ёки эскириши ҳисобига узатиш характеристика деформацияланади ва у уч хил кўринишдан бирига эга бўлади (11.1-расмдаги 1,2,3-эгри чизиқлар).

11.1-расм. Инверслайдиган схеманинг узатиш характеристикаси.

Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish