Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди



Download 9,72 Mb.
bet96/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

АВ синф кучайтиргичлар. АВ кучайтириш режимида ишчи нуқта беркитиш чегарасида эмас, балки ЭЎ тўғри (затвор-исток ўтиш тескари) силжитилган соҳада, А синфидагига қараганда анча кичик токларда бўлади.
ФИКи кичик бўлгани сабабли А синф микроэлектроникада кам ишлатилади. В ва АВ синфларнинг икки тактли кучайтиргичлари кенг тарқалган.
D синф кучайтиргичлари. Улар импульсли қувват кучайтиргичларда ишлатилади. D синф шунингдек, калит режим деб ҳам номланади. Ушбу ишчи режимда транзистор фақат очиқ ёки берк ҳолатда бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай кучайтиргич каскаднинг ФИК бирга яқин бўлади.
D синфда ишлаётган кучайтиргичнинг чиқиш кучланиши ҳамма вақт тўғри бурчакли импульс кўринишига эга бўлади ва кириш сигналининг кучайтирилиши ёки унинг давомийлиги ёки фазаси ўзгариши ҳисобига амалга ошади.


11.5. Кучайтиргичларда тескари алоқа


Тескари алоқа (ТА) деб, кучайтиргич чиқиш занжиридан кириш занжирига энергия узатишга айтилади. Чиқиш сигнали кучайтиргичнинг кириш занжирига тўлиқ ёки қисман узатилиши мумкин. Битта каскадни эгаллаган ТА маҳаллий, кўп каскадли кучайтиргични бутунлай эгаллаган ТА эса умумий деб аталади.
Умумий ҳолда ТА сигнали кириш сигналига қўшилиши ёки айирилиши мумкин. Шунга қараб, мос равишда, мусбат ва манфий ТАга ажратилади. Агар кучайтиргичнинг кириш сигнали ва ТА сигнали фазалари бир хил бўлса, ТА мусбат, агар π бурчакка фарқ қилса, яъни фазалари тескари бўлса, ТА манфий деб аталади.
Манфий ТАнинг киритилиши, транзистор ишлаш шароити ўзгарганда, кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициенти ва бошқа параметрлари барқарорлигини оширади. Бундан ташқари, манфий ТА кучайтиргичнинг ўтказиш полосасини ошириш имконини бера-ди, ночизиқли бузилишлар даражасини пасайтиради.
Манфий ТА кучайтиргичларда, мусбат ТА эса электр сигналлар генераторларида ва махсус электрон қурилмаларда ишлатилади.
ТАли кучайтиргичнинг тузилиш схемаси 11.8-расмда келтирилган. Бу ерда, К – кучайтириш коэффициенти, ТА занжири ТА коэффициенти æ билан ифодаланади. Чиқиш сигналинининг қандай қисми кучайтиргич киришига узатилаётганини æ кўрсатади.
Кучайтиргичларда манфий ТАнинг турли кўринишларидан фойдаланилади. ТА занжири кучайтиргич чиқишига қандай уланганига мос равишда кучланиш бўйича ва ток бўйича ТА амалга оширилади.


Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish