Кучайтиргичларнинг таснифланиши. Кучайтиргичлар турли белгиларига кўра таснифланади: кучайтириш коэффициентлари, кириш ва чиқиш қаршиликлари, ўтказиш полосаси (ишчи частоталар диапазони), кучайтирилган сигнал бузилиш даражаси ва бошқалар.
Ҳар қандай кучайтиргич пиравордида қувват кучайтиргич бў-лишига қарамасдан, кучайтириладиган катталиклари турига қараб, уларни кучланиш, ток ва қувват кучайтиргичларга ажратилади.
Кучайтириладиган катталиклари турига мувофиқ кучайтириш коэффициентлари:
кучланиш бўйича ;
ток бўйича ;
қувват бўйича .
Ҳар бир кучайтиргич ўзининг кириш ва чиқиш дифференциал қаршилиги
, .
билан ифодаланади.
Кириш қаршилиги сигнал манбаига нисбатан юклама вазифасини бажаради. Шунинг учун RКИР қанчалик катта бўлса, сигнал манбаи шунчалик кам юклатилган бўлади ва унинг кучланиши кучайтиргич киришига яхшироқ узатилади.
Чиқиш қаршилиги кучайтиргичнинг юклатилишга қодирлигини ифодалайди: у қанчалик кичик бўлса, ташқи юклама шунчалик катта ток олиши ва унинг қаршилиги шунчалик кичик бўлиши мумкин.
Юқоридаги ифодаларда кириш ва чиқиш токлар, кучланишлар ўзларининг ўзгарувчан ташкил этувчилари билан кўрсатилган, сигналлар синусоида кўринишида бўлган ҳолда, уларнинг таъсир этувчи қийматлари , га тенг бўлади, бу ерда, Um ва Im – уларнинг амплитудалари.
Агар каскад кучланиш билан бошқарилса ва потенциал чи-қишга эга бўлса, кучайтиргич кучланиш кучайтиргич деб аталади ва у кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти КU билан ифодаланади.
Агар каскад ток билан бошқарилса ва токли чиқишга эга бўлса, кучайтиргич ток кучайтиргич деб аталади ва у ток кучайтириш коэффициенти КI билан ифодаланади.
Агар RКИР =RГ, RЧИҚ =RЮ бўлса, кучайтиргич қувват кучайтиргич деб аталади ва у қувват бўйича кучайтириш коэффициенти КР билан ифодаланади. Бу ҳолда кириш сигнали манбаи
га тенг максимал қувват узатади, кучайтиргич эса, юкламада бўли-ши мумкин максимал қувватни ҳосил қилади
.
Бундан максимал қувват кучайтириш коэффициенти
.
Амалда ушбу катталикларнинг логарифмлари билан ишлаш қулай.
Децибелларда ифодаланган кучайтириш коэффициенти КР учун қуйидаги ёзув ўринли:
.
Электр қувват ток ёки кучланиш квадратига пропорционал бўлгани сабабли кучланиш ва ток кучайтириш коэффициентлари учун мос равишда қуйидагиларни ёзиш мумкин:
ва .
Агар лоҳида каскаднинг кучайтириш коэффициенти дБларда ифодаланган бўлса, кўп каскадли кучайтиргичнинг умумий кучайтириш коэффициенти алоҳида каскадлар кучайтириш коэффициентлари йиғиндисига тенг бўлади. КU нинг децибелларда ва нисбий бирликлардаги қиёсий қийматлари 8.1-жадвалда келтирилган.
11.1-жадвал
КU, дБ
|
0
|
1
|
2
|
3
|
10
|
20
|
40
|
60
|
80
|
КU
|
1
|
1,12
|
1,26
|
1,41
|
3,16
|
10
|
100
|
103
|
104
|
Кучайтирилаётган частоталар диапазонига кўра кучайтиргичлар ўзгармас ва ўзгарувчан ток кучайтиргичларига бўлинади. Улар кучайтиргичнинг ўтказиш полосасига кўра фарқланади. Ҳар бир кучайтиргич учун паст fП ва юқори fЮ чегаравий частоталар киритилади. Бу частоталарда кучайтириш коэффициенти – 3 дБга пасаяди.
Ўзгармас ток кучайтиргич кириш сигналини нолинчи частотадан юқори чегаравий частотагача бўлган диапазонда кучайтиради (0 ≤ f ≤ fЮ).
Ўзгарувчан ток кучайтиргичлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
- паст частота кучайтиргичлар (ПЧК) – кучайтириладиган частоталар диапазони бирларча герцдан юзларча килогерцгача;
- юқори частота кучайтиргичлар (ЮЧК) – кучайтири-ладиган частоталар диапазони юзларча килогерцдан мегагерцгача;
- кенг полосали кучайтиргичлар – кучайтириш диапазони ўнларча герцдан юзларча мегагерцгача;
- танловчи (резонанс) кучайтиргичлар жуда тор частоталар диапазонида кучайтиради.
Битта каскаднинг кучайтириш коэффициенти одатда 30 дБдан ошмайди. Кучайтиришни катталаштириш учун кўп каскадли кучайтиргичдан фойдаланилади. У кетма-кет уланган бир неча каскаддан ташкил топган бўлади.
Каскадларни рақамлаш киришдан бошланади. Биринчи каскад кириш каскади бўлиб, у кучайтиргични кириш сигнали манбаи билан мувофиқлаштиради. Кириш сигналини минимал сўндириш учун у катта кириш қаршиликка эга бўлмоғи лозим. Оралиқ каскад кириш каскадига юклама бўлиб, кириш каскадини чиқиш каскади билан мувофиқлаштириш учун хизмат қилади. Чиқиш каскади аксарият ҳолларда қувват кучайтиргични ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |