Тўғрилагич деб ўзгарувчан кучланишни ўзгармасга ўзгартирувчи электрон қурилмага айтилади. Тўғрилагичнинг асосий вазифаси – тўғрилагич киришига берилган кучланиш йўналиши ўзгарганда, юкламдан оқиб ўтаётган ток йўналишини ўзгартирмай сақлашдан иборат. Яримўтказгич диодлар асосидаги тўғрилагичлар улардаги диодлар сони ва уланиш схемалари билан фарқланадилар. Тўғрилагичларнинг баъзи схемалари билан танишамиз.
Яримўтказгич диод асосидаги, актив юкламага уланган, бир фазали, ярим даврли содда тўғрилагич схемаси 3.2-расмда келтирилган.
3.2-расм. Бир фазали, ярим даврли тўғрилагич схемаси.
Бир фазали, ярим даврли тўғрилагич киришидаги ўзгарувчан кучланишнинг фақат битта ярим даврини чиқишига ўтказади (3.3- расм).
а)
б)
3.3-расм. Бир фазали, ярим даврли тўғрилагич киршидаги (а) ва
чиқишидаги (б) кучланишлар диаграммаси.
Бундай тўғрилагич чиқишидаги кучланишнинг ўртача қиймати қуйидаги формулага мувофиқ топилади:
(3.6)
бу ерда, Um – трасформаторнинг иккиламчи ўрамидаги кучланиш; Т – кириш кучланишининг даври; ω –сигнал частотаси, ω = 2π/Т.
Ярим даврли тўғрилагич чиқишидаги сигнал даври кириш сигнали даврига, диоддаги максимал тескари кучланиш қиймати, кириш кучланишининг максимал қийматига тенг:
. (3.7)
Икки фазали, тўлиқ даврли тўғрилагич схемаси 3.4-расмда келтирилган. Расмда келтирилган схема параллел уланган иккита бир фазали тўғрилагичлардан тузилган.
3.4-расм. Тўлиқ даврли тўғрилагич схемаси.
Бир фазали тўғрилагичлар трансформатор иккиламчи ўрамларининг ярмидан электр таъминланадилар. Натижада, иккита қарама-қарши фазали кучланиш тўғрилагичлар ҳосил қилинади. Бундай тўғрилагич чиқишидаги кучланиш диаграммаси 3.5-расмда кўрсатилган.
Икки фазали тўлиқ даврли тўғрилагичда трансформатор унумлироқ ишлатилади. Тўғрилагич чиқишидаги кучланишнинг ўртача қиймати қуйидаги формула билан топилади:
UЧИҚ
(3.8)
UТЎҒ
Тўлиқ даврли тўғрилагич чиқишидаги сигнал даври ярим даврли тўғрилагичникига нисбатан икки марта кичик бўлади. Ҳар бир диоддаги максимал тескари кучланиш қиймати трансформатор иккиламчи ўрамларидаги максимал кучланиш қийматидан диоддаги тўғри кучланиш пасайишининг UТЎҒ айирмасига тенг:
(3.9)
а )
б)
3.5-расм. Икки фазали тўлиқ даврли тўғрилагич киришидаги (а) ва чиқишидаги (б) кучланишлар диаграммаси.
Бир фазали тўғрилагичнинг кўприк схемаси (3.6-расм) кириш ва чиқиш кучланишлари диаграммаси ҳамда чиқиш кучланишининг ўртача қиймати тўлиқ даврли икки фазали тўғрилагичникидек бўлади. Кўприк схемаси учун максимал тескари кучланиш қиймати трансформатор иккиламчи чўлғамидаги кучланиш қийматига тенг бўлади.
Бундай тўғрилагич икки фазали тўлиқ даврли тўғрилагичдан фарқли равишда трансформаторсиз ишлай олади. Унинг камчилиги сифатида диодлар сони икки баравар ортишини кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |