Мазкур ўқув услубий мажмуа фаннинг ишчи ўқув дастури ва ишчи ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди



Download 9,72 Mb.
bet32/152
Sana17.08.2022
Hajmi9,72 Mb.
#847139
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   152
Bog'liq
E va sxem 2 majmua

Дифференциал қаршилик. У p-n ўтишнинг кичик ампли-тудали ўзгарувчан токка кўрсатган актив қаршилигига эквивалент бўлиб, ифода билан аниқланади. Дифференциал қаршилик ВАХнинг белгиланган нуқтасидаги тикликка тескари пропорционал. Идеаллаштирилган p-n ўтиш учун (2.9) формуладан RДИФ нинг аналитик ифодасини топиш мумкин
. (2.27)
Тўғри силжитилганда I>>I0, шунинг учун


. (2.28 а)
p-n ўтишга тўғри кучланиш берилганда RДИФ қиймати кичик ва кучланиш ортиши билан камаяди, тескари силжитилганда эса жуда юқори бўлади.
р-n ўтиш сиғими. p-n ўтишдаги қўш электр қатлам – барьер сиғимини, p- ва n- соҳалардаги номувозанат ноасосий заряд ташувчилар – диффузия сиғимини вужудга келтиради.
Статик режимда ёки паст частотали кучланиш таъсир этганда p-n ўтишдаги ток ва кучланиш орасидаги боғлиқлик (2.10) муносабат билан ифодаланади. Динамик режимда барьер ва диффузия сиғимлари мавжудлиги туфайли (2.10)дан фойдаланиб бўлмайди.
Паст частоталарда p-n ўтиш токи электрон - ковак ўтишнинг ҳамда яримўтказгич p- ва n- соҳаларининг актив қаршилиги (rБ) билан аниқланади. Юқори частоталарда p-n ўтишнинг инерция-дорлиги унинг сиғими билан белгиланади.
p-n ўтиш тўғри уланганда чегарадош соҳаларга ноасосий заряд ташувчилар инжекцияланади. Бунинг натижасида p-n ўтиш чегаралари яқинидаги юпқа қатламларда қийматлари бир-бирига тенг қарама-қарши ишорали номувозанат ноасосий заряд ташувчилар QДИФ тўпланадилар. Кучланиш қиймати ўзгарганда инжекцияланган заряд ташувчилар сони, заряд миқдори ўзгаради. Заряд-ларнинг кучланиш таъсирида бундай ўзгариши конденсатор қопламаларида заряднинг ўзгаришига ўхшайди. Ноасосий заряд ташувчилар базага диффузия ҳисобига келгани сабабли бу сиғим диффузия сиғим деб аталади ва қуйидаги формулага биноан ҳисоб-ланади:


. (2.29)

Тўғри ток қиймати ва заряд ташувчиларнинг базада яшаш вақти ортиши билан диффузия сиғим ортади. p-n ўтиш тескари силжитилиши билан CДИФ=0 бўлади. Диффузия сиғимнинг кучланиш билан ўзгариши p-n ўтиш ВАХ тўғри шахобчаси билан ўхшашлиги (2.29)дан кўриниб турибди. Частота ортиши билан диффузия сиғим камаяди.


Электрон - ковак ўтиш қўш электр қатламни ташкил этади ва зарядланган конденсаторга ўхшайди. p-n ўтиш сиғими ўтиш юзаси S, унинг кенглиги ва яримўтказгичнинг диэлектрик доимийси ε билан аниқланади. У барьер сиғим деб аталади ва қуйидаги ифода билан аниқланади:
. (2.30)
p-n ўтишга кучланиш берилганда унинг қалинлиги ўзгаргани сабабли сиғими ҳам ўзгаради. Сиғимнинг кучланиш қийматига боғлиқлиги куйидагича бўлади:
. (2.31)
Бу ифодада p-n ўтиш тўғри уланганда ишора манфий, тескари уланганда эса, мусбат олинади. Барьер сиғим СБ p-n ўтишга берилган кучланиш қийматига боғлиқ бўлгани сабабли, ундан ўзгарувчан сиғимли конденсатор сифатида фойдаланиш мумкин.
Тўғри силжитилганда диффузия сиғим барьер сиғимдан анча катта қийматга эга, тескари силжитилганда эса, аксинча бўлади. Шу сабабли тўғри силжитилганда p-n ўтишнинг инерциядорлиги диффузия сиғими билан, тескари силжитилганда эса, барьер сиғими билан аниқланади.
Барьер сиғим частотага боғлиқ эмас. p-n ўтишнинг вольт – фарад характеристикаси 2.8-расмда келтирилган.
Электрон асбобларни ишлатишда, баҳолашда ва лойиҳалашда моделлаштиришдан кенг фойдаланилади. Хусусан, (2.10) муносабат статик режимда p-n ўтишнинг аналитик моделини, ВАХ эса (2.5-расмга қаранг), график моделини тасвирлайди
Динамик режимда p-n ўтишнинг хусусиятларини ифодалаш учун ҳам қатор модделардан, хусусан, динамик ВАХлардан фойдаланилади. Сиғимлар таъсирини эътиборга олган ҳолда, ушбу модель чегарасида p-n ўтиш токини қуйидаги ифодадан топиш мумкин:
, (2.32)
бу ерда, I(U) –статик ВАХдан аниқланадиган ток, - кўринишга эга бўлиб, у p-n ўтиш сиғимини ифодалайди.



2.8-расм. p-n ўтишнинг вольт - фарада характеристикаси.




CД(U) сиғим қийматларини билган ҳолда, кучланишнинг турли ўзгариш тезликлари учун, яъни турли частоталар учун характеристикалар оиласини қуриш мумкин.
Яримўтказгич асбобларнинг p- ва n- соҳаларидан электродлар чиқариш учун металл-яримўтказгич контактлардан фойдаланилади. Бундай контактлар тўғриловчи ёки омик (Ом қонунига бўйсунувчи) хусусиятга эга бўлиши мумкин. Улар яримўтказгичнинг ўтказувчанлик турига, киритмалар концентрациясига, электронларнинг яримўтказгич ва металлдан чиқишишлари нисбатига боғлиқ ҳолда ҳосил қилинадилар.
Тўғри йўналишдаги қаршилиги тескари йўналишдагисидан кичик бўлган ва ночизиқли ВАХ га эга контакт тўғриловчи контакт деб аталади. Қаршилиги контактдан ўтаётган ток қиймати ва йўналишига боғлиқ бўлмаган контактлар омик контакт дейилади. Металлдан ёки яримўтказгичдан электронни тортиб олиш учун сарфланадиган иш миқдори чиқиш иши деб юритилади ва у электрон - вольт (эВ) бирликларда ўлчанади, 1 эВ=1,60∙10-19 Дж.

Download 9,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish