Кўкат сабзавот экинлар.
В.A Серкова., А.M. Аббасов, Р.Ф.
Мавлянова томонидан укропнинг “Ором” (2001 й.), салатнинг
“Кўк шох” (2002 й.) ва кашничнинг “Орзу” (1999 й.) навлари
яратилган.
Тарвуз.
Тарвуз селекцияси бўйича селекция ишлари А.Г.
Никулина томонидан ташкил этилган ва “Король Кубы-92”
(1949 й.), “Қўзибой-30” (1949 й.), “Узбекский-452” (1951 й.) на-
влари яратилган.
Селекция ишлари С.K Кучкаров томонидан давом этти-
рилди ва у кечпишар “Гулистон” (1984 й.) навини яратди. С.K
Кучкаров ва Р.A. Ҳакимов томонидан 1994 йилда “Дилноз”
нави яратилди.
М.У. Ҳалимова 1997 йилда ультраэртапишар “Ўринбой” на-
вини яратди. Селекция ишлари Р.A. Хакимов ва М.У. Ҳалимова
томонидан давом эттирилиб, тарвузнинг “Манзур” (2001 й.),
“Шарқ неъмати” (2012 й.), “Ширин” (2017 й.) навлари ва Чиллаки
F
1
(2009 й.) дурагайи яратилган.
Қовун.
Қовун селекциясининг биринчи босқичида маҳаллий
навларнинг турли шакллардаги популяциялардан якка танлаш
усули билан илмий ишлар бошланган. Селекционер П.Н. Дудко
қовуннинг “Қўйбош-476” (1939 й.), “Ҳандалак кўкча” (1946 й.),
“Кўкча-588” (1949 й.) ва М.Н. Кулакова “Ташлаки-862” (1959 й.)
навларини яратган.
Селекционер А.С. Хакимов қовуннинг “Байтқўрғон” (1960 й.),
“Оқуруғ-1137” (1967 й.), “Кок тинни-1087” (1969 й.) ва “Ич-кизил
крупноплодная” (1972 й.) навларини яратган. Ушбу навлар
бугунги кунда Давлат реестрида ва ишлаб чиқаришда катта
майдонларда экиб келинмоқда.
Ўтган асрнинг 70-йиллари бошида селекционер А.С. Щу-
кина ва фитопатолог С.T. Песцова қовуннинг фузариоз ва
ун-шудринг касаллигига чидамли навлари селекцияси бўйича
ишларни бошлашди.
Маҳаллий навларни касалликка чидамли ярим маданий
навга чатиштириш ва бир неча марта қайта чатиштириш (бэк-
кросс) натижасида ҳосилдор, сифат кўрсаткичлари юқори,
ун-шудринг касаллигига чидамли “Ширали” (1982 й.), “Суюнчи”
(1982 й.), “Ғалаба” (1984 й.), “Олтинтепа” (1989 й.), “Тўёна”
(1991 й) ва “Лаззатли” (1991 й.) навлари яратилган.
Селекционер А.С. Щукина ишларини шогирдлари – селекци-
онерлар Р.А. Хакимов, М.У. Халимова, С. Акбаров, С. Гулимов,
Г. Гулимовлар давом эттирган. Улар томонидан Зарчапан Ғ
1
(1990 й.) дурагайи ҳамда “Олтин водий” (1997 й.), “Гурлан”
(1998 й.), “Амударё” (2000 й.), “Гулоби Хоразмий” (2002 й.),
“Зар Гулоби” (2002 й.), “Суюнчи-2” (2002 й.), “Саховат” (2007
й.), “Кичкинтой” (2010 й.), “Дилхуш” (2014 й.), “Кўкмағиз” (2019
й.), “Офтоб” (2022 й.) навлари яратилган.
Қовоқ.
Дастлаб қовоқнинг “Испанская-73” (1949 й.) ва
“Палов каду-268” (1950 й.) навлари М.Н. Кулакова томонидан
яратилган. Бу навлар бугунги кунда ҳам ишлаб чиқаришда катта
майдонларда етиштирилади ва юқори талабга эга.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этил-
ган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган
барча навларга муаллифлик гувоҳномалари олинган.
Институтда ҳар йили сабзавот ва полиз экинларидан 18-20
та экин турининг 40 дан зиёд навлари бирламчи уруғчилиги
ташкил этилган.
Бугунги кунда олимлар томонидан яратилган сабзавот,
полиз экинларининг 50 га яқин навлари республикамизнинг
200 минг гектардан ортиқ майдонларида етиштирилиб, юқори
ҳосил олишга эришилмоқда.
Олиб борилаётган илмий ишлар натижалари орқали ин-
ститут олимлари республика аҳолисини сабзавот, полиз ва
картошка маҳсулотлари ва қайта ишлаш саноатини хомашё
билан тўлиқ таъминлашда ҳамда экспорт салоҳиятини оши-
ришда катта ҳиссасини қўшишяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |