тола сифати
IV-
типга мансуб, тезпишар, тола чиқими 40% дан
юқори, вилт
касаллигига бардошли
бўлган ўрта толали ғўза
навларини
яратиш ва
амалиётга татбиқ этиш ишлари талаб даражасида
эмас. Чунки, пахтачилик ривожланган Хитой, Австралия, Ис-
роил, Греция каби давлатларда ишлаб чиқаришда экилаётган
ғўза навлари нафақат тола сифати, балки тола ҳосилдорлиги
(чиқими) бўйича ҳам юқори кўрсаткичларга эга. Шунинг учун,
хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуасига эга бўлган ғўза
навлари селекцияси йўналишидаги илмий изланишлар
орқали тезпишар, юқори тола сифати ва ҳосилдорлигига
эга ҳамда вилтга бардошли ғўза навларини яратиш долзарб
масалалардан ҳисобланади.
А.Б.Амантурдиев келиб чиқиши жиҳатидан узоқ бўлган,
шохланиши чекланган ва чекланмаган навларни ғўзанинг
моноподиал шохланиш типига эга ёввойи ва яримёввойи
намуналари билан ўзаро чатиштириб олинган Ғ
1
–Ғ
2
авлод
ва беккросс дурагайларида тезпишарлик, кўсак вазни, тола
чиқими ва узунлиги белгиларнинг ирсийланишида шохланиш
типининг сезиларли даражадаги таъсири кузатилмаганлиги ва
такрорий чатиштириш дурагайларда маданийлашган ота-она
намуналари таъсирини кучайтириш билан бирга белгиларни
тезроқ барқорлашувига олиб келишини аниқлаган. F
2
-F
3
дурагайларида ҳосил шохи типи, тола чиқими ва узунлиги,
тола чиқими ва кўсак йириклиги белгилари орасида боғланиш
кузатилмаганлигини исботлаган [1], [2].
Тадқиқотларда Р.Юлдашева эколого-географик ва генетик
узоқ чатиштиришдан олинган дурагайларда тола чиқимининг
ирсийланиши ва шаклланишида юқори кўрсаткичга эга
бўлган АҚШ намуналарининг генотип таъсири юқори
бўлганлиги ва бу F
8
-F
9
дурагайлардан тола чиқими 39-45%
бўлган янги оилаларни ажратиб олиниши мумкинлиги таъ-
кидлаб ўтган [3].
Эколого-географик узоқ дурагайларда ҳам лабораторияда
ҳам бир қатор изланишлар олиб борилди. Олиб борилган
тадқиқотларнинг тола чиқими ва бир дона кўсакдаги пахта
вазни бўйича таҳлил натижалари жадвалда келтирилган.
Бунда, эколого-географик узоқ дурагайлаш орқали яра-
тилган тизмаларнинг тола чиқими 36,1% дан 40,9% гача
бўлганлигини кўришимиз мумкин. Селекцион ашёлар андоза
навга таққосланганда (35,9±1,55) деярли барча ашёлар андо-
задан устунликни намоён қилди. Тизма ва навлар андозадан
0,2% дан 5% гача юқори натижаларни кўрсатди. Мазкур тизма-
ларда тола чиқими нисбатан барқарор эканлигини кўришимиз
мумкин, яъни, ушбу дурагайларда белгининг вариацион
ўзгарувчанликлари мос равишда 3,69 % дан (T-9/18 N-3)
10,01% гача (T-221/22 CCИ) бўлганлигини кўришимиз мумкин.
Натижаларнинг бундай бўлиши яккатанловларнинг юқори
даражада самарадорлигидан далолат беради. Тола чиқими
бўйича T-319/20 F
11
Л-16/04x3, T-1613/16 F
11
Л-10/04x3, T-15/16,
T-184/85 (F
10
4xC-6524)(2016), T-321/24 F
11
4xC-6532(2016) тиз-
малари бошқа тизмалардан юқори натижалар кўрсатганлиги
билан ажралиб турди.
Ҳосилдорлик компоненти бўлган бир дона кўсакдаги пахта
вазни белгиси бўйича, ўрганилган тизмаларнинг кўрсаткичи
ўртача 5,06 граммдан (T-319/20 F
11
Л-16/04 x 3) 6,69 грамгача
(T-219/20 F
11
3 x C-6530) бўлиб, андоза навдан (6,0 грамм)
сезиларли равишда устун бўлди. Жумладан, андоза нав
сифатида яратилган ўрта толали С-6524 ғўза навидан 0,02
граммдан 0,69 граммгача (T-321/24 F
11
4xC-6532(2016),
T-325-28 CCИ, T-721/24, T-29/32 N-4, T-219/20 F
11
3xC-6530,
T-15/16, T-221/22 CCИ, T-1613/16 F
11
Л-10/04x3, T-325/26,
Do'stlaringiz bilan baham: |