МУДДАТ ВА МЕЪЁРЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ
Аннотация.
Ушбу мақолада тариқ (Panicum miliaceum L.) ни такрорий экин сифатида етиштириш имкониятлари,
экиш муддат ва меъёрларнинг дон сифат кўрсаткичлари таъсири мақолада баён этилган.
Аннотация.
В данной статье рассмотрены возможности возделовать как повторную культуру просо (Panicum
miliaceum L.), а также влияние сроков и норм посева на показатели качества зерна.
Maxsus son [2]. 2022
26
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Annotation.
In this article, the possibilities of growing millet (Panicum miliaceum L.) as a repeated crop, the period of
planting and the grain quality indicators of the standards are described in the article.
Кириш.
Республикамиз ҳудудида тариқ сувсизликка чидам-
ли, тезпишар, асосий, ҳамда такрорий экин сифатида экила-
диган, касаллик ва зараркунандаларга чидамли қимматбаҳо
ўсимликлардан бири ҳисобланади.
Унинг ўсув даври қисқа бўлганлиги учун уни такрорий
экин сифатида экиш яхши натижа беради. Тариқ етиштириш
технологиясига риоя қилинганда 30-45 ц/га дон ҳосили ёки
гектаридан 25-40 тонна яшил масса беради [1].
Тариқ қимматли ёрма экини бўлиб, у, асосан, дони (пше-
но), сўк ва тариқ ёрмаси тайёрлаш учун экилади. Ёрмаси-
дан тайёрланган бўтқа мазалилиги ва тўйимлилиги билан
машҳур. Дони таркибида витаминлардан В
1
(тиамин) ва В
2
(рибофлавин) бошқа донли экинларга нисбатан икки баробар
кўп. Тариқнинг донидан спирт ва крахмал олинади, крахмали
организмда гуручникига нисбатан тезроқ қандга айланади. [3].
Тариқ дони чорвачиликда ва паррандачиликда кенг фой-
даланилади, яшил массасидан витаминли ўт уни, гранула ва
брикет тайёрланади. Тариқ дони товуқларга берилганда улар-
нинг тухум қўйиши кўпаяди ва тухумининг пўчоғи мустаҳкам
бўлади. Тариқ Марказий Осиё халқларининг шоли экини
тарқалгунча асосий озиқ-овқат экинларидан бири бўлган.
Унинг дони таркибида калий, цинк, натрий, йод, магний, бром
миқдори кўп.
Сўнгги йилларда дунё ва республика аҳолисини тариқ
дони, ёрмасига, чорвачиликни донига бўлган талаб кундан-
кунга ортиб бормоқда.
Тариқ кеч муддатда ҳам экиб дон ҳосил олиш имкон бе-
ради дала экинларини алмашлаб экишда тупроқда микро-
организмларни ривожланишини яхшилайди. Дон таркибида
тўпланган оқсил, юқори сифати бўлиб 12% дан 18% га ҳам
етиши мумкин [2].
Суғоришлар дон ҳосилдорлигини ҳамда ем-хашак
қийматини ҳам оширади. Суғоришларга қараб сомон тарки-
бидаги хом протеин миқдори ошади дони таркибида ўртача
6,1-24,4%, дан 8,5-20,9% гача бўлиши аниқланган [7].
Тариқ донининг ўртача кимёвий таркиби: сув 13,5% оқсил
11,2% ёғлар - 3,9% углеводлар 54,6% кул 2,5 ни ташкил
қилади [3,4].
Тариқ донидан ун тайёрланади, уни озуқавий хусусия-
тини яхшилаш мақсадида жавдар унига аралаштирилади.
Тариқдан олинган ёрмалар юқори озуқавий хусусиятга эга
[6,8].
Тадқиқотнинг мақсади - Самарқанд вилоятининг
суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида такрорий
экилган тариқ “Саратовская-853” навидан энг юқори ва си-
фатли дон ҳосил олишни таъминлайдиган мақбул экиш муд-
датлари ва меъёрларини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга
жорий этишдан иборат.
Тадқиқот натижалари. Тадқиқотларимизда 1000 та дон
массасининг юқори бўлиши биринчи экиш (20.06) муддатида
экилган вариантларда кузатилиб, бунда гектарига 1,5 млн.
дона унувчан уруғ экилган вариантда 7,1 г, 2,0-2,5 млн. дона
унувчан уруғ экилган вариантларда 7,0 г ва 3,0 млн. дона
унувчан уруғ экилган вариантда эса 6,9 г ни ташкил этди.
Экиш муддатларининг кечикиши билан тариқнинг 1000 та
дон массасини камайиши кузатилди. Иккинчи (5.07) экиш муд-
датида экилган вариантларда тариқнинг 1000 та дон массаси
6,0-6,2 г ташкил этган бўлса, учинчи (20.07) экиш муддатида
экилган вариантларда биринчи (20.06) экиш муддатидаги
экиш меъёрлари қўлланилган вариантларга нисбатан 1,6-1,7
граммга кам бўлиши аниқланди.
Тадқиқотларимизда тариқни дон натурасининг таҳлили
бўйича 712,2 г/л дан 728,2 г/л гача ўзгариб турди.
Биринчи экиш (20.06) муддатида гектарига 1,5 ва 2,0 млн.
дона унувчан уруғ экилган вариантларда дон натураси 727,0
г/л, 2,5 млн. дона унувчан уруғ экилган вариантда 728,2 г/л
ва 3,0 млн. дона унувчан уруғ экилган вариантда эса 726,3
г/л ни ташкил этди.
Иккинчи (5.07) экиш муддатида экилган вариантларда экиш
меъёрларига мос равишда дон натураси 721,0; 722,4 ва 720,2
г/л бўлиши кузатилди.
Экиш муддатининг кечикиши билан тариқнинг дон нату-
раси камайиб бориши кузатилди. Яъни, учинчи (20.07) экиш
муддатида экилган вариантларда биринчи экиш муддатидаги
вариантларга нисбатан 14,7; 14,6; 15,1 ва 14,1 г/л га кам
бўлиши аниқланди.
Тадқиқотларимизда дон таркибидаги энг юқори оқсил
миқдори биринчи экиш (20.06) муддатида гектарига 2,5 млн.
дона унувчан уруғ экилган вариантда кузатилиб, бунда дон
таркибидаги оқсил миқдори 13,2% ни ташкил этди. Бу гекта-
рига 1,5 млн. дона унувчан уруғ экилган вариантга нисбатан
0,4% га, 2,0 млн. дона унувчан уруғ экилган вариантга нисба-
тан 0,3% га ва 3,0 млн. дона унувчан уруғ экилган вариантга
нисбатан эса 0,5% га юқори бўлди.
Экиш муддатининг кечикиши билан дон оқсил миқдори
камайиб борди. Иккинчи (5.07) экиш муддатда гектарига 1,5
млн. дона унувчан уруғ экилган вариантда дон таркибидаги
оқсил миқдори 12,4% ни ташкил этиб, бу биринчи (20.06) экиш
муддатига мос экиш меъёридаги вариантга нисбатан 0,8% га
кам бўлди. Экиш меъёри 2,0 млн. дона унувчан уруғ экилган
вариантда дон таркибидаги оқсил миқдори 12,4%, 2,5 млн.
дона унувчан уруғ экилган вариантда 12,1%, 3,0 млн. дона
унувчан уруғ экилган вариантда эса 11,9% ни ташкил этди.
Тариқ дони таркибидаги оқсил миқдори учинчи (20.07) экиш
муддатида экилган вариантларда яна ҳам камайиб, бунда
биринчи (20.06) экиш муддатидаги вариантларга нисбатан
экиш меъёрларига мос равишда 1,0; 1,1; 1,3; 2,5% га кам
бўлиши кузатилди.
Тaдқиқoтлaримиздa экиш муддатлари ва меъёрларини
тариқ рўвагининг узунлиги ва ундаги донлар сонига таъси-
ри таҳлил қилинганда, рўвакнинг энг узун бўлиши 32,5 см,
бўйининг энг пасти эса 26,2 см ни ташкил этди.
Биринчи (20.06) муддатда экиш меъёри гектарига 1,5 млн.
дона уруғ экилган вариантда асосий поядаги рўвакнинг узун-
лиги 32,2 см, 3,0 млн. дона уруғ сарфланган вариантда эса
31,8 см бўлиб, экиш меъёри ҳисобига 0,4 см га узун бўлиб
ўсиши аниқланди. Учинчи (20.07) экиш муддатидаги экиш ме-
ъёри қўлланилган вариантларга мос равишда биринчи экиш
муддатига нисбатан 5,7 см; 5,9 см; 6,0 см ва 5,6 сантиметрга
калта бўлиши аниқланди.
Бундан кўринадики, экиш муддати 15 ва 20 кунга ке-
чиктирилганда тариқ ўсимликларнинг бўйи паст бўлиб,
ҳосилдорликнинг камайиши кузатилди.
Тажрибаларимизда рўвакдаги донлар сони таҳлил
қилинганда, энг кўп донлар сони биринчи (20.06) экиш муд-
датида гектарига 1,5 млн. дона унувчан уруғ экилган вари-
антда кузатилиб, бу кўрсаткични ҳам экиш муддатларининг
кечикиши билан камайиб бориши аниқланди. Иккинчи экиш
Do'stlaringiz bilan baham: |