Maxsus son [2]. 2022
86
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
ни, тажрибанинг умумий майдони эса 17280 м
2
ни
ташкил этади.
Барча кузатув, таҳлил ва ҳисоб-китоблар «Методи-
ка проведения опытов с хлопчатником» [3; 17-б.] услу-
блари асосида олиб борилди. Тажриба маълумотлари
Б.А.Доспеховнинг [2; 248-255-б.] “Методика полевого
опыта” услуби асосида математик таҳлил қилинди.
Тажриба қўйишдан (кузги буғдойдан бўшаган ерни
ҳайдашдан) олдин ҳамда ғўзанинг амал даври бо-
шида ва охирида тупроқнинг 0-100 см (ҳар 10 см.да)
қатламларида амал даврининг боши ва охирида ҳажм
оғирлиги, сув ўтказувчанлик ва ғоваклик хусусиятлари
аниқланди.
Тадқиқот натижаларига қараганда, 2020 йил (1-
дала) шароитида тупроқнинг ҳайдов ва ҳайдовости
қатламида (0-30, 30-50 см) хажм массаси 1.37-1.41 г/
см
3
, ўртача 1.39 г/см
3
, 2021 йилда (2-дала) 136-137 г/
см (1,37) бўлганлиги кузатилди. Таъкидлаш керакки,
тупроқ ҳажм массасининг ўзгариши пастки (70-80
см.ли) қатламларга томон орта бориб, 1,45; 1,45 ва
1,46 г/см
3
ни ташкил этган. Лекин, ҳайдов (0-30 см)
қатламида ҳажм оғирлиги мақбул бўлганлиги аниқланган.
Тупроқнинг ғоваклик ҳусусияти ҳам тегишли равишда 49.3-
47.8; 49.6-49.3 ва 48.4-48.2% ни ташкил этганлиги маълум
бўлди (2-жадвал). Демак, тупроқнинг ҳажм оғирлиги ортгани
сари унинг ғоваклиги камайиши аниқланди.
Тупроқнинг сув ўтказувчанлик хусусияти тупроқ зичлиги
ва ғоваклигига бевосита боғлиқдир. Шу боис, тажрибадаги
аввалги экин (кузги буғдой) агротехникаси таъсирида амал
даврининг охиригача тупроқ сув ўтказувчанлик хусусиятининг
пасайиши кузатилган (3-жадвал).
Масалан, 2020 йилнинг (1-дала) шароитида тупроқнинг даст-
лабки сув ўтказувчанлиги аниқланганда, 1 соатда 202.7 м
3
/га.ни
ташкил этган бўлса, тупроқнинг 6 соат давомидаги сув ўтказиш
қобилияти 32.0 м
3
/га. пасайган, 6 соат давомида жами 509 м
3
/га
сув сингиши кузатилган. Бунда, тупроқнинг энг кўп миқдордаги
сув сингдириш қобилияти дастлабки биринчи ва иккинчи соат-
ларда бўлганлиги аниқланган. Худди шундай ҳолат тажрибанинг
кейинги йилларида ҳам қайд этилиб, 2021 йилги шароитда 499.5
м
3
, 2019 йилги шароитда 503.3 м
3
/га ни ташкил этган.
Далалар тупроғининг сув-физик хоссаларининг дастлаб-
ки кўрсаткичларини таҳлил қиладиган бўлсак, тажрибалар
ҳар йили бошқа далада ўтказилганлигига қарамай улар
тупроқларнинг агрегатлари таркиби, ҳажм массаси, ғоваклиги
ва сув ўтказувчанлик хусусиятлари бир-бирига яқин
бўлганлиги кузатилди.
Бу ҳолат эса биз қўллаган тупроққа ишлов бериш
усуллари ва муддатларининг такрорий экинлар ҳамда
ғўзанинг ўсиш ва ривожланиши учун бир хил фонда
таъсир кўрсатганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |