Maxsus son [2]. 2022
36
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
Annotation.
Forms of nitrogen fertilizers adversely affect the sugar content of sugar beet roots. However, the amount
of sugar harvested per hectare is higher due to increased yields of root crops
Бутун дунёда аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда
қанд ишлаб чиқариш учун корхоналарга керакли миқдорда
хом ашё бўлиши керак.
Бутун дунё аҳолиси 2001 ва 2018 йил-
лар оралиғида глобал шакар истеъмол қилиб, йилига ўртача
2,01% ўсишга тенг бўлиб, 123,454 миллион тоннадан 172,441
миллион тоннагача ошди. Бу ишлаб чиқарилган (2015-йилда)
167,5 миллион тонна шакарнинг 88 фоизи шакарқамишдан,
12 фоизи қанд лавлагидан олинган.
Ўзбекистон аҳолисининг бир йиллик шакарга эҳтиёжи
650 минг тоннани ташкил этади. 2022 йилда ишлаб чиқариш
ҳажми Ўзбекистонда 720 минг тонна (2021 йилдан 22% га
кўп) бўлиши кутилмоқда.
Аҳолининг шакарга бўлган эҳтиёжларини қондириш
мақсадида жуда кўп олимлар илмий-тадқиқот ишлари олиб
боришмоқда.
“Қанд лавлаги озиқа моддаларига ўта талабчан экинлар-
дан ҳисобланади” дейди С.М.Земцов ва бошқалар [20-25-
б.] ўз илмий ишлари натижаларига кўра. Маълумотларига
қараганда қанд лавлаги, айниқса, кўп калийли озиқа модда-
ларини ўзлаштиради. Шунинг учун ҳам юқори қандлиликка эга
бўлган 100 т/га илдизмева ҳосили олиш учун N-NО
3
140-160
кг/га, Р
2
О
5
120 кг/га ва К
2
О 300–320 кг/га керак бўлади деб
таъкидлашади.
О.А.Минакова, Л.В.Александрова ва Т.Н.Подвигина [32-37-
б.]
ларнинг таъкидлашича, Россиянинг ноқоратупроқларида
экин экилмаган (пар) ердан 43,1-45,1 т/га юқори қандлиликка
эга бўлган илдизмева ҳосили
олиш учун N
135
Р
135
К
135
+25 т/
га гўнг ёки N
120
Р
120
К
120
+50 т/га гўнг етарли бўлмаса, гўнгсиз
N
190
Р
190
К
190
кг/га минерал ўғит солиш талаб этилади. Шунинг-
дек, қанд лавлагига себарга ўтмишдош бўлган
ерлардан
38,4-40,2 т/га илдизмева ҳосили олиш учун N
90-135
Р
90-135
К
90-135
кг/га миқдорда минерал ўғит солишни тавсия қилишади.
Айрим олимларнинг айтишларича, гўнг солинган ерлардан
қанд лавлагидан юқори ва сифатли илдизмева ҳосили олиш
учун азотли ўғитлар меъёрларини 120 кг/га дан оширмаслик-
ни тавсия қилишади. Енгил подзол тупроқларда рН-6,4-6,7;
гумус-2,7-3,0%; фосфор-320-390 ва калий 220-300 мг/кг
бўлганида қанд лавлагидан 90 т/га қандлилиги яхши бўлган
илдизмева ҳосили олиш учун 40 т/га гўнг тўшамасидан кейин
N
90
Р
60
К
120
кг/га солиш кераклигини таъкидлашади [20-22-б.].
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз ҳам типик бўз
тупроқлар шароитида қанд лавлаги учун азотли ўғитларнинг
турли шакл ва меъёрларини ўрганишни мақсад қилиб олдик
(1-жадвал).
Унга кўра, тажрибада 11 вариант бўлиб, тўрт такрорла-
нишда бир ярус қилиб жойлаштирилди. Битта делянканинг
умумий майдони 240 м
2
, ҳисобга олиш майдони эса 100 м
2
ни ташкил этгани ҳолда тажрибанинг умумий майдони 10560
м
2
га тўғри келган.
Дала тажрибалари ва улардаги
фенологик кузатувлар
(Методы полевых и вегетационных опытов с хлопчатником в
условиях орошения. Ташкент: СоюзНИХИ [3; 225-б.]), мате-
матик таҳлиллари (Доспехов Б.А. Методика полевого опыта
[1; 416-б.]) услубларда олиб борилди.
1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: