Maxsus son [2]. 2022
34
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
УЎТ: 635.635.1:635.5:631.15
КАРТОШКАНИНГ ЙИРИК ТУГАНАКЛИ НАВЛАРИНИ
ТУРЛИ ЕТИШТИРИШ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИДА
ЎСТИРИЛГАНДА ПАЛАК, ИЛДИЗ ВА ТУГАНАК
ШАКЛЛАНИШИ ҲАМДА МАҲСУЛДОРЛИГИ
Annotation.
The article presents the results of studying the dynamics of the formation of the yield of tops, root system and
tubers of potato varieties with different planting methods in early and two-yielding crops. It was revealed that the cultivation
of potato varieties Bagizagan, Sylvana, Arizona, Saviola, Picasso, Evolution, Gala with two-line-tape (90+30x22 cm) and
wide-row (90x15 cm) planting methods turned out to be the most favorable for the formation of the optimal size of tops (580.6-
584.4 g), root system (86.0-135.0 g) and tuber yield (646.2-770.4 g).
Маълумки, картошка тезпишар ва ўртатезпишар навла-
ри эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида ўстирилганда
палак, илдиз тизими ва туганак шаклланиши ҳар хил муд-
датларга (ойларга) тўғри келади.
Бу, албатта, ҳосил миқдори ва
сифатига у ёки бу даражада
таъсир кўрсатади. Шуни ўрганиш
мақсадида, биз 2019-2021 йил-
лар мобайнида махсус дала
тажрибаси ўтказдик. Дала тажри-
баси Самарқанд вилояти Оқдарё
туманида жойлашган ТошДАУ
Самарқанд филиали ахборот-
маслаҳат маркази тажриба да-
ласи – суғориладиган ўтлоқи
тупроқлар шароитида умумқабул
қилинган услубларда олиб борил-
ди [1,2,3,4,5,6].
Қадимдан суғориладиган
ўтлоқи тупроқлар шароитида
эртаги экин сифатида картошка
навлари тўплами турли экиш
усулларида ўстирилганда ўсув
даврининг 35-40, 45-50, 55-60,
65-70, ва 75-80 кунлари ҳар бир
тажриба вариантидан 10 тадан
икки такрордан картошка туплари
ковлаб олиниб, бир туп палак
вазни, ҳўл илдиз массаси, туганак
ҳосили, туганаклар сони ва битта
туганакнинг ўртача вазни, яъни
маҳсулдорлик кўрсаткичлари
аниқланди. Эртаги экин сифа-
тида турли экиш усулларида
картошка навларининг бир тупи-
да палак вазни, ҳўл илдиз мас-
са, туганак ҳосили, туганаклар
сони ва бир дона туганакнинг
ўртача вазни сезиларли даража-
да ўзгарганлиги кузатилди.
Барча ўрганилган навлар-
да картошка қўшқаторлаб
(90+30х22см) экиш усулида
бир тупдаги палак вазни, ил-
диз массаси ва туганак ҳосили
кўрсаткичлари энг юқори экан-
лиги аниқланди ва назорат вари-
антга нисбатан синалган навлар
бўйича ўсув даврининг 35-40 куни бир тупда палак вазни 94,3-
138,7 ёки 7,5-8,9 граммга, илдиз массаси 18,8-21,4 ёки 0,8-1,6
граммга, туганак ҳосили 83,3-135,8 ёки 7,4-10,4 граммга зиёд
1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: