Maxsus son [2]. 2022
35
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
бўлса, бу кўрсаткичлар қонуният асосида ўсув даврининг 45-
70 кунидан ортиб бориб, сўнгги 75-80 куни ўлчов даврида бир
тупда палак вазни 284,9-365,0 ёки 4,1-17,0 граммга, илдиз
массаси 29,3-38,0 ёки 0,1-0,3 граммга, туганак хосили 569,0-
770,4 ёки 28,7-32,4 граммга юқори бўлди.
Нисбатан юқори палак, илдиз ва туганак ҳосили юқори
кўрсаткичлари синалган картошка навлари кенг қаторлаб
(90х15 см) экиш усулида қайд этилиб, ўсув даври бошида,
яъни униб чиққач, 35-40 куни ўлчанганда бир туп палак
вазни кенг қаторлаб (90х15 см) экиш усулида 92,2-135,2 ёки
анъанавий 70х19 см экиш усулидан 4,4-5,4 грамм, илдиз
вазни 18,5-21,3 ёки 0,5-0,8 граммга, туганак ҳосили 83,1-
132,0 ёки 6,6-7,4 граммга зиёд бўлса, ўсув даври давомида
ортиб бориб, униб чиққаннинг 75-80 куни бир туп палак вазни
283,8-358,6 ёки 3,0-4,0 граммга, илдиз массаси 29,4-37,7
ёки 0,2-0,4 граммга, туганак ҳосили 566,0-766,1 ёки 25,7-
38,1 граммга юқори эканлиги қайд этилди. Энг бақувват
палак 318,4-358,6 г, илдиз массаси 34,5-38,0 г ва туганак
ҳосили (701,1-770,4 г), қўшқаторлаб (90+30х22 см) ва кенг
қаторлаб (90х15 см) экиш усулларида картошка “Saviola”,
“Silvana”, “Боғизоғон”, “Picasso”, “Evolution”, “Arizona”, “Gala”
навларида кузатилди.
Эртаги экин сифатида картошка ўрганилган навлар
тўпламининг турли экиш усулларида экилганда палак ваз-
нининг туганак массасига нисбатининг ўзгаришига таъсири
аниқланганда, ўсув даврининг биринчи ярмида палак шаклла-
ниши эвазига нисбат тажриба вариантлари бўйича 1:0,8-1,1
гача бўлгани, ўсув даври 45-60 кунлари туганак шаклланиши
жадаллашиб нисбат 1:1,0-1,4 ни, 65-70 куни 1:1,5-1,9 ва 75-80
куни эса туганак 1,9-2,4 баробарга ортиши кузатилди. Худ-
ди юқоридагидек қонуниятлар иккиҳосилли экин сифатида
ўстирилганда ҳам кузатилди.
Тажриба натижаларига кўра, энг юқори маҳсулдорлик
кўрсаткичлари, яъни бир туп палак вазни (318,4-359,7 г),
туганак ҳосили (646,2-770,4 г), бир тупдаги туганаклар сони
(6,7-8,4 дона), йирик вазнли (87,4-135,0 г) туганаклар кар-
тошка “Saviola”, “Sylvana”, “Боғизоғон”, “Picasso”, “Evolution”,
“Arizona”, “Gala” навлари кенг қаторлаб (90х15 см) ёки
қўшқаторлаб (90+30х22 см) экиш усулида экилганда олинган
(1-жадвал).
Эртаги экин сифатида картошка йирик туганакли навлари
турли экиш усулларида етиштирилган кейинги туганаклар
репродукциясида ҳосилдорлиги, товар ҳосил чиқими ва
айниган туганаклар салмоғини аниқлаш мақсадида ҳосилни
ковлаш чоғида ҳар бир нав ва экиш усуллари экилган
делянкалардан вазни 50-60 грамм бўлган соғлом уруғлик
туганакларидан алоҳида-алоҳида қилиб 400 донадан оли-
ниб, келгуси репродукциясида 2020-2021 йиллар бир хил
муддатда, экиш усулида ва агротехнологик тадбирларда
парваришланиб, баҳоланганда, йирик туганакли картошка
навларини (Боғизағон, Sylvana, Saviola, Evolution, Picasso,
Arizona кабилар) кенгқаторлаб (90х15 см) ва қўшқаторлаб
(90+30х22 см) экиш усулида етиштирилган уруғлик туганакла-
ри анъанавий (70х19 см) экиш усулида етиштирилган уруғлик
туганаклари нисбатан кейинги репродукцияси маҳсулдор
бўлиб, гектаридан 1,3-2,6 тоннага юқори ҳосилдорликни таъ-
минлар экан. Бундан ташқари, айниган туганаклар салмоғи
4,0% дан ошмаслиги кузатилди.
Демак, эртаги ва иккиҳосилли экинлар сифатида кар-
тошка “Боғизоғон”, “Silvana”, “Saviola”, “Picasso”, “Evolution”,
“Arizona”, “Gala” навларини қўшқаторлаб (90+30х22 см) ёки
кенг қаторлаб (90х15 см) экиш усулида ўстириш ўсимликнинг
ер устки, ер остки илдиз ва туганак ҳосилининг шаклланишига
мақбул эканлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: