Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Фирюза ХАСАНОВА, 
қ.х.ф.н., профессор,
Икромжон ҚАРАБАЕВ, 
қ.х.ф.д.,
ПСУЕАИТИ,
Маъмура АТАБАЕВА, 
қ.х.ф.ф.д., докторант. 
Андижон қишлоқ хўжалиги ва 
агротехнологиялар институти 
Замира ДАУЛЕТНАЗАРОВА,
ТошДАУ магистранти.


Maxsus son [2]. 2022
93
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
ва 70 см лик, томчилатиб суғорилган вариантларда эса 30 ва 
50 см узунликдаги ўрнатилган тензиометрлар кўрсаткичлари 
асосида ташкил этилди. Тажрибада ғўзани томчилатиб 
суғоришда суғориш муддати тупроқ намлигининг пастки 
чегараси орқали белгиланиб, ҳар бир сувдан олдин 0-50 см 
қатламда аниқланиб борилди. Ҳисоб қатлами томчилатиб 
суғориш технологияси қўлланилган вариантларда ғўзани ўсиш 
ва ривожланиш фазаларига мос ҳолда 50-50-50 см, эгатлаб 
суғориш вариантларида эса ҳисобий қатлам мос ҳолда
70-100-70 см қатламдан ҳисоб қилинди.
Тадқиқот натижалари. Суғориш қишлоқ хўжалик экинлари-
нинг тури, суғориш муддатлари, тупроқнинг механик таркиби, 
шўрланиш даражаси ва ўсимликнинг ривожланиш даврларига 
қараб белгиланди. 2020 йилда Тошкент вилоятининг типик бўз 
тупроқлари шароитида ўтказилган тадқиқотларда ғўза эгатлаб 
суғорилган назорат вариантларида вегетация даври давоми-
да 6 марта суғорилиб, бир марталик суғориш меъёри 810-1070 
м
3
/га ни, мавсумий меъёри эса 5670 м
3
/га ни, 2021 йилда ҳам 
вегетация даври давомида 6 марта эгатлаб суғориш ишлари 
олиб борилиб, бир марталик суғориш меъёри 840-1100 м
3
/га 
ни, мавсумий суғориш меъёри эса 5950 м
3
/га ни, суғоришлар 
оралиғи 11-19 кунни ташкил қилди.
Мазкур тадқиқот объектида 2020 йилда ғўзани томчила-
тиб суғориш бўйича олиб борилган дала тадқиқотларида 
суғоришлар тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-70-65 фоиз 
бўлганда 9 марта, 70-75-60 фоизда эса 11 марта ўтказилди. 
Суғориш меъёрлари суғориш тартиблари бўйича ўртача 300-
400 м
3
/га ни, суғоришлар оралиғи 8-16 кунни, томчилатиб 
суғориш давомийлиги суғориш меъёрига боғлиқ равишда 
3,5-7,5 соатни, мавсумий суғориш меъёри тупроқ намлиги 
70-75-60 фоиз сақланган вариантларда 3365 м
3
/га ни, 65-70-
65 фоизда эса 3210 м
3
/га ни ташкил қилди.
2021 йилда олиб борилган тадқиқотларда томчила-
тиб суғорилган тажриба вариантларида тупроқ намлиги 
ЧДНСга нисбатан 65-70-65 фоиз бўлганда 11 марта, 70-75-
60 фоизда эса 13 марта суғорилиб, томчилатиб суғориш 
меъёрлари суғориш тартиблари бўйича ўртача 300-390 м
3
/
га ни, суғоришлар оралиғи 5-14 кунни, томчилатиб суғориш 
давомийлиги суғориш меъёрига боғлиқ равишда 6,0-7,0 со-
атни, мавсумий суғориш меъёри тупроқ намлиги 65-70-65 
фоизда 3840 м
3
/га ни, 70-75-60 фоиз сақланган вариантларда 
эса 4117 м
3
/га ни ташкил қилди. 2021 йилда олиб борилган 
тадқиқотларда эгатлаб суғорилган назорат вариантларида 
мавсумий суғориш меъёри 5950 м
3
/га, томчилатиб суғориш 
вариантларга нисбатан 35-38 фоиз сув кўп сарфланди.
Ғўза навлари бўйича энг юқори маҳсулдорлик ғўзанинг 
Л-45/573 тизмасини тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 65-
70-65 фоизда томчилатиб суғорилган вариантларда кузати-
либ, 1 ц пахта ҳосили етиштириш учун 89,9 м

суғориш
суви 
сарфланиб 39,1 ц/га, суғориш тартиби ЧДНС га нисбатан 
70-75-65 фоиз бўлган вариантларда эса 1 ц пахта ҳосили 
етиштириш учун 95,6 м

сув сарфланиб энг юқори 43,5 ц/
га ҳосил олишга эришилди. Эгатлаб суғорилган назорат 
вариантларида эса ғўзанинг Л-45/573 тизмасида 1 ц пахта 
ҳосили етиштириш учун 146,9 м

сув сарфланиб, 37,1 ц/га 
ҳосил олишга эришилди.
Шунингдек, эгатлаб суғорилган назорат вариантида 
суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-60 
фоизда суғорилганда 1 ц пахта ҳосили етиштириш учун сарф-
ланган сув миқдори С-6524 ғўза навида 150,6 м
3
/ц, С-6570 
навида 152,6 м
3
/ц, Л-45/573 навида 146,9 м
3
/ц, Порлоқ-4 на-
вида 155,4 м
3
/ц, Сурхон-104 навида 280,7 м
3
/ц суғориш суви 
сарфланган бўлса, томчилатиб суғориш қўллаб суғорилган 
тажриба вариантларида ЧДНС га нисбатан 65-70-65 фоизда 
1 ц пахта ҳосили етиштиришда С-6524 ғўза навида 92,8 м
3
/ц, 
С-6570 навида 95,3 м
3
/ц, Л-45/573 навида 89,9 м
3
/ц, “Порлоқ-4” 
навида 97,0 м
3
/ц, “Сурхон-104” навида 167,7 м
3
/ц суғориш 
суви сарфланди. Тупроқнинг суғориш олди намлиги ЧДНС 
га нисбатан 70-75-65 фоизда томчилатиб суғориш вариант-
ларда эса 1 ц пахта ҳосили етиштириш учун сарфланган сув 
миқдори С-6524 ғўза навида 97,3 м
3
/ц, С-6570 навида 94,6 
м
3
/ц, Л-45/573 навида 95,3 м
3
/ц, “Порлоқ-4” навида 102,4 м
3
/ц,
“Сурхон-104” навида 170,1 м
3
/ц суғориш суви сарфланди. 
Тупроқдаги намлик миқдорининг ўзгариши бўйича кузатувлар 
вегетация даври бошида умумий фонда ва вегетация даври 
охирида эса эгатлаб ва томчилатиб суғориш вариантларида 
аниқланди. Бу маълумотлардан вегетация даврининг бошида 
ўсимлик томонидан намликнинг сарфланиши деярли бир хил 
бўлганлиги, вегетация даври охирида эса бу кўрсаткичлар 
суғориш вариантлари бўйича бирмунча фарқ қилганлигини 
кўришимиз мумкин.
Тупроқдаги намлик захирасини аниқлаш бўйича 2021 
йил вегетация даври бошида олиб борилган тадқиқотларда 
0-200 см тупроқ қатламидаги намлик миқдори умумий фонда 
4082 м
3
/га ни ташкил қилди. Вегетация даври сўнгига келиб 
тупроқдаги намлик миқдори ўсимлик томонидан бўладиган 
транспирация ва тупроқ юзасидан бўладиган буғланиши 
ҳисобига 0-200 см тупроқ қатламидаги намлик миқдорига таъ-
сир кўрсатди. Бунда эгатлаб суғориш назорат вариантларида 
вегетация даври сўнгида 0-200 см тупроқ қатламидаги намлик 
миқдори 3036 м
3
/га ни, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга 
нисбатан 65-70-65 фоиз томчилатиб суғорилган вариантларда 
0-200 см тупроқ қатламидаги намлик миқдори 2996 м
3
/га ни, 
суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-75-65 фоиз 
томчилатиб суғорилган вариантларда бу кўрсаткич 3141 м
3
/га 
ни ташкил қилди.
Тадқиқот йилларида ғўзанинг вегетация даври давомидаги 
умумий сув истеъмолини аниқлаш мақсадида олиб борилган 
кузатув маълумотлари шуни кўрсатадики, тупроқнинг 0-200 
см қатламидаги намлик миқдори, ёғин миқдори ва вегета-
ция даври давомида ғўзани суғориш сувларининг брутто 
миқдори ҳисобланиб ғўзанинг йиллик умумий сув истеъмоли 
ҳисобланди. Ю.Эсанбеков томонидан Тошкент вилоятининг 
автоморф, типик бўз тупроқлари шароитида ғўзанинг С-6524 
навини томчилатиб суғориш бўйича олиб борган дала 
тадқиқот натижаларида ғўзанинг умумий сув истеъмоли 3 
йилда 4290 м
3
/га (1993 й), 4580 м
3
/га (1994 й), 4726 м
3
/га 
(1995 й) ни, 3 йилда ўртача 4532 м
3
/га ни, Ю.Г.Безбородов 
томонидан ғўза қатор ораларини қора полиэтилен плёнка 
билан мулчалаб суғориш бўйича олиб борган тадқиқотларда 
ғўза майдонининг умумий сув истеъмоли 4990 м
3
/га ни ташкил 
қилган. Э.Д.Чолпанқулов томонидан Самарқанд вилоятининг 
Иштихон туманида “Средазгипроводхлопок” нинг таснифи 
бўйича автоморф ва сизот сувлари сатҳи ўсимлик илдиз 
тизимига таъсир қилмайдиган тупроқлар шароитида ғўзани 
эгатлаб ва томчилатиб суғоришда ғўзанинг сув истеъмоли-
ни иссиқлик баланси, актинометр, градиент ва фотометрик 
услублар ёрдамида тадқиқотлар олиб бориб, ғўзани томчи-
латиб суғоришда умумий сув истеъмоли 5300 м
3
/га ни, физик 
буғланиш 25 фоизни, умумий сув истеъмолида 1325 м
3
/га ни 
ташкил қилган.
Олиб борилган тадқиқотларда ғўза майдонининг асосий 
сувга бўлган талабини суғоришлар орқали берилган сув 
миқдори ташкил қилиб, бу ғўзанинг умумий сув истеъмолининг 
79,0-80,0 фоизини қоплашини кўрсатади. Тупроқдаги намлик 
заҳирасидан фойдаланган қисми эса 16,8-19,8 фоизни, ат-



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish