Maxsus son [2]. 2022
92
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
АДАБИЁТЛАР
1. Рыжов С.Н., Қондратюқ В.П., Погосов Ю.А. Новое в обработке орошаемых почв под хлопчатник. Хлопқоводство,
1971, №9. С. 18-20
2.Ревут И.Б. – Физика почв. К. Москва. 1972. С. 365.
3. Vlek, P.L.G., and L. Tamene. Conservation agriculture: In Lead papers, World Congr. on Conserv. Agric., 4th, New Delhi.
4–7 Feb. 2009. World Congr. on Conserv. Agric. 2009. New Delhi. pр. 10–20.
4. Derpsch R., No-tillage and Conservation Agriculture:// A Progress Report. In: No-Till Farming Systems, Goddard T.,
Zoebisch M., Gan Y., Ellis W., Watson A. and Sombatpanit S. (eds). World Association of Soil and Water Conservation, Special
Publication, WASWAC, Bangkok, - 2008, No. 3, рр. 7-39.
УЎТ: 626.844:631.4
МАҲАЛЛИЙ РАЙОНЛАШГАН ҒЎЗА НАВЛАРИ ВА
ТИЗМАЛАРИНИ АВТОМОРФ ТУПРОҚЛАР ШАРОИТИДА
ЭГАТЛАБ ҲАМДА ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШДА ИЛДИЗ
ТИЗИМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Annotation.
This article presents the results of research conducted on the influence of furrow and drip irrigation of selected
local zoned cotton varieties on the development of the root system in the conditions of typical gray-earth, automorphic soils
of the Tashkent region.
Маҳаллий ва жаҳон илм-фани ва амалиётининг энг яхши
ютуқларидан самарали фойдаланган ҳолда томчилатиб
суғориш учун мослаштирилган илдиз тизимига эга пахта на-
вларини етиштириш агротехнологиясини яратиш соҳасида
илмий тадқиқотлар олиб бориш долзарб аҳамиятга эга.
Мазкур мавзу доирасида 2020-2021 йиллар давомида
ПСУЕАИТИ ва ИСМИТИ олимлари томонидан Тошкент ви-
лоятининг типик бўз тупроқлари шароитида танлаб олинган
маҳаллий районлашган “С-6524”, “С-6570”, Порлоқ-4 навлари,
“Л-45/573” тизмаси ҳамда ингичка толали Сурхон-104 нав-
лари танлаб олиниб эгатлаб ҳамда томчилатиб суғоришда
илдиз тизимининг ривожланишига таъсири бўйича дала
тадқиқотлари олиб борилди. Тажриба майдони Марказий
иқлим минтақасида, денгиз сатҳидан 574,2 м. баландликда,
41*22 шимолий кенгликда ва 60*54 шарқий узунликда жой-
лашган. Оқ-қовоқ метеостанциясининг кўп йиллик об-ҳаво
маълумотлари таҳлилига кўра атмосфера ёғинлари ўртача
360 мм ни ташкил этиб, асосан баҳор ва куз ойларига тўғри
келади. Тажриба даласи тупроқлари она жинси бир хилда
ташкил топмаган бўлиб, ерости (сизот) сувлари 10 метрдан
паст чуқурликда жойлашган, эскидан суғориладиган механик
таркиби бўйича ўрта-оғир қумоқ типик бўз тупроқлар билан
қопланган бўлиб, чиринди (гумус) миқдори 1,0-1,5 фоизни,
умумий азот 0,08-0,10 ва фосфор 0,2-0,3 фоизни ташкил
этади.
Тадқиқот олиб бориш услублари. Дала тажрибаларида
ғўза ўсимлиги устида биометрик ўлчовлар, тупроқ, ўсимлик
намуналари таҳлиллари “Методика полевых опытов с хлоп-
чатником” (1981), “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари”
(2007) бўйича услубий қўлланмалар асосида олиб борилди.
Ғўза ҳосилдорлиги бўйича маълумотларнинг статистик
таҳлили Б.А.Доспеховнинг “Методика полевого опыта” (1979;
1985) услублари бўйича аниқланди. Тажриба тизими 15 та
вариант 3 такрорликда олиб борилиб, эгатларнинг узунлиги
80 м, кенглиги 0,60 м, қаторлар сони 8 та, шундан 4 таси
ҳисобий қатор ҳисобланади.
Тадқиқотларда ғўзанинг районлашган, истиқболли ва
янги навлари эгатлаб ва томчилатиб суғоришда тупроқнинг
суғоришолди тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғими
(ЧДНС)га нисбатан эгатлаб суғорилган назорат вариантла-
рида 70-70-60 фоизда, томчилатиб суғориш тажриба вари-
антларида эса 65-70-65 ва 70-75-65 фоизда олиб борилди.
Шунингдек суғоришолди тупроқ намлигини аниқлашда ва
суғориш муддатларини белгилашда ҳисобий қатламдаги
тупроқни термостатда (105
0
С) 6 соат давомида қуритиш йўли
билан ҳамда эгатлаб суғорилган назорат вариантларида 50
Хулоса.
Олиб борилган тадқиқотлардан маълумки, ерга
экиш олдидан ишлов беришнинг турли усуллари қўлланилиб,
ғўза ва унинг мажмуидаги экинлар етиштирилганда юқори
ғўза ҳосилдорлиги майдон доимий 35-40 см чуқурликда иш-
лов бериб, бирйўла 30 см баландликка пушта олиб, пушта
остига минерал ўғитларнинг йиллик меъёри азотни 100 кг/га
миқдорда суюқ аммиак ҳолда солинган ҳамда кузги буғдой ва
такрорий экинлар учун минимал усулда 10-12 см чуқурликда
ишлов берилиб, ғўза парваришлаш учун 35-40 см чуқурликда
ишлов бериб, бир йўла 30-35 см баландликда пушта олиб,
пушта остига минерал ўғитларнинг йиллик меъёри азотни 100
кг/га миқдорда суюқ аммиак ҳолда, қолган 100 кг/га ғўзанинг
амал даври давомида аммиак селитра шаклида солинганда
кузатилиб, бошқа ишлов бериш (назорат) усулларига нисбатан
2,2-2,9 ц/га гача қўшимча ҳосил олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: