Қаттиқ жисмлар зичлигини ўлчаш уларнинг вазнини икки марта ўлчашга тўғри келади. Биринчи марта ҳавода ўлчанади бу натижа унинг массасини аниқлаш учун керак. Иккинчи марта зичлиги олдиндан маълум бўлган суюқликда. Кўпинча дистилланган сув ишлатилади. Сувда ва ҳавода ўлчаш натижаларининг фарқи қаттиқ жисм ҳажмини аниқлаш учун ишлатилади.
Гидростатик ўлчашлар аналитик, техник ва намунавий тарозиларда ўлчашларда турли аниқлик даражасини кўрсатади. Кўпинча ўлчашлар тезкор тарозиларда ўтказилади, уларнинг аниқлиги пастроқ. Бундай тарозиларга Мор ва Вестфал тарозиларини мисол келтириш мумкин.
Қалқовичли зичлик ўлчаш асбоблари Қалқовичли зичлик ўлчагичларда Архимеднинг қалқовичга таъсир этувчи итариб чиқарувчи кучининг суюқлик зичлигига боғлиқлигидан фойдаланилади. Бу асбоблар сузиб юрувчи ва батамом чўкадиган қалқовичли бўлади. Биринчи тур асбобларда зичликни ўлчаш сифати қалқовичнинг чўкиш чуқурлигига боғлиқ бўлади. Иккинчи тур асбобларда қалқовичнинг чўкиш чуқурлиги ўзгармайди, фақат унинг итарувчи кучи ўлчанади, бу куч эса суюқликнинг зичлигига пропорционал бўлади.
Биринчи тур зичлик ўлчагичларда қалқовичнинг оғирлик кучи қалқовичга зичлиги ρ бўлган, текширилаётган муҳит томонидан, ҳам суюқлик юзасида бўлган, зичлиги ρ0 бўлган муҳит томонидан (9.1-расмга қаранг) таъсир этадиган итарувчи куч билан мувозанатлашади. Қалқович мувозанатда турганида итарувчи куч қалқовичнинг оғирлик кучига тенг бўлади. Бунда текширилаётган муҳит зичлигининг ҳар бир қийматига қалқовичнинг маълум ботиш чуқурлиги мос келади. Ихтиёрий шаклдаги қалқовичга таъсир этувчи итарувчи куч Архимед конунига кўра аниқланади:
(10.3)
бу ерда ρ0 – суюқлик устидаги муҳитнинг зичлиги; g – эркин тушиш тезланиши; ρ – қалковичнинг пастки қисми ботирилган суюқликнинг зичлиги; s – калқович кесимининг юзи; h – қалқовичнинг баландлиги; х –қалқовичнинг суюқликка ботиш сатҳи.
Ўзгармас кесимли қалқович учун
(10.4)
Агар суюқлик устида ҳаво бўлса, у ҳолда ρ0 = 0. Унда умумий ҳолда
(10.5)
Ўзгармас кесимли қалқович учун итарувчи куч ифодаси қуйидаги кўринишда бўлади
F =ρgSx. (10.6)
1 0.1-расмда сузиб юрувчи қалқовичли зичлик ўлчаш асбобининг принципиал схемаси кўрсатилган. Асбоб қалқович 2, сузиб юрувчи ўлчаш идиши 1 дан иборат. Суюқлик асбобга тарнов 3 орқали келиб, тарнов 4 орқали чикиб кетади. Оқимнинг тезлиги доимий кесимли дроссель 5 ёрдамида аииқланади. Пластиналар 6 қалқовични уюрмалардан сақлайди.
Суюклик зичлигининг ўзгариши қалқович ва у билан боғлиқ бўлган ўзак 7 нинг силжишига олиб келади. Ўзак дифференциал трансформатор ўзгарткич ғалтагида силжийди.