Радиоизотопли зичлик ўлчагичлар
Радиоизотопли зичлик ўлчагичларнинг ишлаш принципи радиоактив манба γ-нурларининг суюқликдан ўтишида ютилишига асосланган. Булар суспензия, пульпа, агрессив ва катта босимли суюқликларнинг зичлигини ўлчашда ишлатилиши мумкин. Ўлчаш асбоблари ўлчанаётган муҳит билан контактсиз боғланган. Бу эса бундай асбобларнинг афзаллигига киради.
|
|
10.5-расм. Радиоизотопли зичлик ўлчагич схемаси.
|
10.6-расм. ПЖР-2 типидаги радиоизотопли компенсацион зичлик ўлчагич схемаси
|
Радиоизотопли зичлик ўлчагич составига (10.5-расм) γ- нурланишлар манбаи 1 ва приёмниги 2 киради, унинг чиқиш сигнали автоматик потенциометр 3 га берилади. Приёмник 2 қабул қиладиган нурланиш интенсивлиги трубопроводдан оқиб ўтадиган суюқликнинг зичлигига боғлиқ бўлади: зичлик қанча катта бўлса γ-нурларнинг ютилиши шунча кучли ва приёмник 2 нинг киришида сигнал шунча кучсиз бўлади. Бу сигналнинг катталигига труба деворларининг калинлиги, суюқлик таркиби ва манба нурланишини камайтирадиган бошқа факторлар таъсир қилади. Бу факторларнинг таъсири стабил бўлганлиги сабабли асбобни даражалашда олинган тузатмани кўрсатишларга киритиш йўли билан ҳисобга олинади.
10.6-расмда ПЖР-2 типидаги суюқлик зичлигини ўлчаш радиоизотопли асбобнинг блок-схемаси келтирилган. Суюқлик ўтадиган трубопровод 2 да радиоактив нурланиш манбаи 1 ва нурланиш приёмниги 3 ўрнатилган. Нурлаткич сифатида радиоактив изотоплар (Со60, Cs137) ишлатилган.
Гамма нурлар трубопровод деворлари ва назорат қилинаётган суюқлик қатламидан ўтиб, нурланиш приёмнигига келади.
Ўлчанаётган зичликнинг функцияси бўлган приёмникнинг электр сигнали блок 4 да шаклланади ва электрон ўзгарткич 5 киришига узатилади. Манба 6 дан чиққан нурлар компенсацион пона 7 дан ўтиб, приёмник 8 га келади ва блок 9 ла ишланган электр сигнали ҳамда юқорида айтилган электрон ўзгарткич 5 га келади. Манба 6 приёмник 8 ва блок 9, манба 1 приёмник 3 ва блок 4 га ўхшаш. Сигналлар фарқи электрон ўзгарткич орқали кучайтирилади ва реверсив двигатель 10 га узатилади. Реверсив двигатель компенсацион пона 7 ва иккиламчи асбоб 12 нинг дифференциал-трансформаторли датчигидаги плунжер 11 билан боғлиқ.
Сигналнинг катталиги ва ишорасига қараб реверсив двигатель понани сигналлар фарқи нолга тенглашгунча силжитади. Кўрсатувчи асбоб билан боғланган пона силжишининг қиймати суюқлик зичлигининг ўзгаришига пропорционал.
ПЖР-2 зичлик ўлчагичининг ўлчаш диапозони 600 ... 2000 кг/м3 асбобнинг ўлчаш хатолиги ± 2%.
Саноат радиоизотопли зичлик ўлчагичлардан ПЖР-2, ПЖР-2Н, ПЖР-5, ПР-1024 ва бошқа маркаларини ишлаб чиқаради.
Саволлар:
Зичлик деб қандай параметрга айтилади ва уни ўлчаш усуллари ҳақида нимани биласиз?
Зичлик ўлчаш воситаларининг қандай турларини биласиз?
Вазнли зичлик ўлчагич қандай ишлайди?
Қалқовичли зичлик ўлчагичлар қандай принцип асосида ишлайди?
Зичлик ўлчагич рус ва инглиз тилларида қандай аталади?
Зичлик ўлчаш воситаларининг қандай турларини биласиз?
Радиоизтопли зичлик ўлчагич қандай ишлайди?
Гидростатик зичлик ўлчагичлар қандай принцип асосида ишлайди?
Гидростатик зичлик ўлчагичларнинг қандай турларини биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |